III Международная научно-практическая конференция
262
III International Scientific and Practical Conference
қадриятларимиз ва энг муҳими келажагимиз эгалари ёшларимизнинг баркамол
улғайишига раҳна солаётган чекиш,гиёҳвандлик ва алкоголизм каби
иллатларидан асраш барчамизнинг бурчимиз. Ушбу мавзумизда майхўрликнинг
кирдикорларини очиб,унинг гирдобига тушиб қолишдан огоҳлантиришни ният
қилдик, зеро майхурлик иллатига ботаётган юртдошимизнинг бегонаси бўлмас.
Мавзунинг долзарблиги:
Инсон умри ўлчовликки бир пасда ўтади
кетади. Ўз ихтиёрида бўлган умрини маънисиз, ҳою-ҳавас, беҳуда ташвишу-
ситамларга сароб орзу-умидлар гирдобида ўтказиш гумроҳликдир. Кўнгил
кўчасидаги муродсиз ҳис туйғулар билан овораю-сарсон
онги-заковатимизни,
ақли-салоҳиятимизни ишга солиб ўз умримизни эл-улус кори учун, оила
фарзандларимиз бекаму кўстлиги ва соғлигимизга мақбул бўлган ишларга
сарфлаш нечоғлик гўзал! Аслида ҳар-бир инсон жамият қўрғонининг бир
ғиштики юрт фаровонлиги йўлида қилган хизмати,
фарзандларининг комил,
соғломлилигига эришишда заҳмати, рўзғор кемтикларига битик бўлиши
шарафли. Кундалик ҳаётда ёшларга ибрат, тенгқурларига ўрнак, кексаларга
ҳурмату-кўмак, фарзандларига бош бўлиб яшашда ҳикмат кўп. Серташвиш ҳаёт
чорраҳаларида дуч келадиган турмушнинг турткилари ва синовларидан
довдираб саросимага тушганларни ҳаётининг ёруғ, умидли кўчасига ўтиб
олишига кўмак бериш нақадар савобли. Бундай меҳрга ташна қалбларнинг
ташвишли онларида ҳамроҳ бўлиш саодатманд кимсаларга хос.
Айрим аҳмоқона иллатли, тиббий тарбияда оқсаган
инсонлар борки
умрини майхўрлик гирдоби ўлжасига айлантириб саломатлигига болта
урмоқда. Таркибида этил спирти бўлган ичимликларга ружу қўйиб қарам бўлиб
қолиш алкоголизм ёки ичкиликбозликдир. Истеъмол қилинган спиртли
ичимлик таркибидаги этанол организмга сўрилиб, қон орқали онг, туйғу, идрок,
фикрлаш қобилиятлари каби фаолиятни бошқарувчи бош миянинг пўстлоқ ва
пўстлоқ ости соҳасига таъсир қилиб қўзғалувчанлик фаолиятини оширади ва бу
ҳолат тормозланиш даражасига маълум вақтдан сўнг ўтади,- шу боис ичимлик
ичган одам бақир-чақир қилиб жанжал кўтариб атрофдагиларни безовта қилади
анча фурсат ўтиб тинчийди, ухлаб қолади. Ичимлик
барча органларга салбий
таъсир этиб, фаолиятини издан чиқаради.
Тарихий битикларга кўра VI-VII асрда тоза спиртни араблар топишган ва
номини алькогол ёки гангитувчи деб аташган. Илк бор шишадаги ароқ 860
йилда дунёга келди-ки унинг муаллифи Рагез жаноблари бўлган.
Тадқиқотчилар фикрича кулолчилик буюмларини тайёрлаш давридаёқ маст
қилувчи ичимликлар тайёрланган. Маданий навлар етиштирилмасдан олдин
асалдан, ёввойи узумдан, мева шарбатидан тайёрланган. Тарихга назар
ташлайдиган бўлсак азалдан инсоният алкоголизмга ўз соғлиги кушандалиги
учун унга қарши курашиб келган. Эрамиздан олдин ҳам
ичимлик истеъмол
қилмаслик учун турли хил қонун-қоида, урф-одатлар жорий этиб истеъмол
қилишни тақиқлаган. Эрамиздан аввал Греция ва Римда ичимликнинг наслга
ҳам таъсирини англаб 30 ёшгача бўлганлар ва келин-куёвларнинг ичишини
таъқиқлаган. Хитой ва Швецияда ичимлик ичганларни ўлимга, Ҳиндистонда