Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/104
Sana18.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#819920
TuriУчебник
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   104
Bog'liq
Пул, кредит ва банклар

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан 
фьючерс
– қимматли қоғоз (шартнома) бўлиб, муайян қимматли қоғозлар 
ва бошқа молиявий воситаларни ѐки товарларни шартномаларда белгилаб 
қуйилган нархда белгиланган келгуси санада харид қилиш ѐки сотишдан 
иборат мажбуриятни сўзсиз тасдиқлайди. 
Фьючерс шартномаси бўйича базис активининг эмитентнинг аввал 
муомалага чиқарилган қимматли қоғозлари ва аввал муомалага чиқарилган 
учинчи шахснинг қимматли қоғозлари ташкил этиши мумкин. Амалдаги 
қонунчиликка асосан фьючерснинг базис активи бўлиб эмитентнинг ўзлик 
бирламчи муомалага чиқарилган қимматли қоғозлари ташкил этишига йул 
қўйилмайди. 
Фьючерс шартномасининг асосий хусусияти шундаки, унда 
баҳонинг аниқлиги ва шартнома бажарилишининг мажбурийлигидир. 
Фьючерсга асосан базис активидаги қимматли қоғозлар дарҳол қўлдан-
қўлга берилмайди, балки қатъий белгиланган муддатда етказилиши зарур. 
Фьючерс шартномаси ѐрдамида фонд қимматликларини келажакда олиш 
ѐки етказиб бериш мажбурияти қонун асосида расмийлаштирилади. 
Фьючерснинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, шартнома 
имзоланаѐтган вақтда шартномадаги базис активдаги қимматли қоғозлар 
унинг сотувчисида умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. 
Фьючерснинг опцион билан ўхшашлик томони шундаки, иккала 
шартнома асосида келажакда фонд қийматларини харид этиш ѐки сотиш 
имконияти мавжуд. Фьючерснинг опциондан фарқи қуйидагилардан 
иборат: 
1. Фьючерс олди-сотди битими эмас, балки у фонд қийматларини 
етказиб бериш тўғрисидаги қатъий мажбуриятдир; 
2. Фьючерс шартномадаги муддат келганда ҳисоб-китобларни қатъий 
тартибда амалга ошириш тўгрисидаги мажбуриятдир; 


274 
3. Фьючерс бўйича ҳавф ҳатар риск юкори даражададир, чунки 
опциондан фарқли равишда фьючерс эгаси салбий вазиятда нафақат 
мукофот суммасини, балки ундан кўпрок суммани йуқотиши мумкин. 
Фьючерс шартномасидаги шартлар биржа аукционидаги қимматли 
қоғозларга талаб ва таклифни чуқур ўрганган ҳолда тузилади. Фьючерс 
битимидаги ҳисоб-китоблар эса фонд биржасидаги ҳисоб-клиринг 
палатаси орқали амалга оширилади. Бунинг учун ҳисоб-клиринг 
палатасида фьючерс шартномаси иштирокчиларининг (сотувчи ва олувчи) 
махсус ҳисоб рақамлари очилади.
Фьючерс шартномаси шартларини амалга ошириш механизмини 
кўриб чиқамиз. Фьючерс шартномасида базис активдаги акциялар 
курсининг пасайиши ҳисобига манфаат юзага келади. Одатда фьючерс 
шартномасида қимматли қоғозлар таъминланмаган ҳолда сотилади, яъни 
бу қимматли қоғозлар сотувчининг мулки бўлмаслиги ҳам мумкин. 
Фьючерс шартномасига асосан сотувчи брокердан маълум миқдордаги 
акцияларни сотиб олади. Лекин сотиб олинган пакет акциясининг фақат 60 
фоизинигина тўлайди, қолган 40 фоизини эса брокердан жорий нархда 
қарзга олади. Инвестор сотиб олинган пакет акцияни тўлиқ сотади. 
Фьючерс шартномасига асосан инвестор брокерга белгиланган муддатда 
келишилган қимматли қоғозларни етказиб бериши лозим. Ушбу ҳолатда 
инвестор базис активдаги акциянинг нархини тушишидан манфаатдор, 
чунки муддат келганда у қарзга олинган акцияларни арзон нархда олади ва 
брокерга шарномада эски юқори нархда етказиб беради. Натижада 
инвестор қўшимча даромад олиши мумкин. Лекин олинган акцияларнинг 
нархи ошиб кетса, инвестор акцияларни юқори нархда харид этиб, уни 
брокерга шартномадаги эски нархда етказиб беришга мажбур. Натижада 
инвестор катта зарар кўриши мумкин. Шунинг учун фьючерс 
шартномасини тузувчи шахслар фонд бозорини, унинг хозирги ва 


275 
келажакдаги холатини ҳамда нарх-наво қандай бўлишини чуқур ўрганиши 
ва унинг билиши лозим бўлади. 
1.
Варрант
(warrant) қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини ўзига 
хос тури бўлиб ҳисобланади. Варрант – белгиланган муддат давомида (ѐки 
аник белгиланган санада), аввалдан келишилган нархларда оддий 
акцияларни сотиб олиш хуқуқини берувчи ҳужжатдир. Варрантнинг 
имзоланиши ва амалга оширилиши уни базис активини ташкил этувчи 
қимматли қоғознинг муомалага чиқарилиши билан узвий боғлиқ. Шуни 
ҳам таъкидлаш лозимки, варрант активини ташкил этувчи қимматли 
қоғозни бир марталик эмиссияси натижасида варрант ҳам бир марталик 
ҳисобланади.
Амалдаги қонунчиликка асосан варрант шартномасини тузишда 
қуйидагилар таъқиқланади: 
- аввал муомалага чиқарилган, унинг шахс мулкида бўлган ва эмитентнинг 
ўзи сотиб олган қимматли қоғозлар базис активи ҳисобланмайди; 
- базис активидаги қимматли қоғоз номиналидан варрант номинали паст 
бўлмаслиги шарт (облигация бундан мустасно). 
Варрант эмитентлари унинг биринчи эгалари учун қимматли 
қоғозларини харид этишларида бир хил нарх шароитларини таъминлаши 
лозим, бу эса варрантнинг биринчи эгаларига бир хил нархда қимматли 
қоғозларни сотиб олиш хуқуқини беради. Варрантнинг эгалари учун 
қимматли қоғозларни жойлаштириш нархи бошқа инвесторлар, яъни 
варрантнинг иштироқчилари бўлмаганлардан фарқ қилиши мумкин. 
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, фонд бозорида опцион, 
фьчерс ва варрант битимларининг амалга оширилиши ушбу бозор 
иштирокчиларига қўшимча даромад топиш имкониятини яратади. 
Ўзбекистон фонд бозорининг ѐш бўлишига қарамай унда опционлар ва 
фьючерслар бўйича битимларни амалга ошириш қонунан кўзда тутилган 
ҳамда бундай битимлар амалга оширилиб турибди. Ушбу омил 


276 
мамлакатимиз миллий фонд бозори ривожланган хорижий давлатларнинг 
фонд бозорлари даражасига етиш учун интилишдан далолат беради. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish