43
меъѐрларни тўғри қўллаш учун маълумотларни
маълум категорияларга
тақсимлашга тўғри келади. Бундай категориялардан бири шкалалардир. SPSS
дастурида шкалалар турини белгилаш ҳақида сўз юритишдан олдин
шкалалар ва уларнинг турлари, моҳияти ҳақида
маълумот беришни лозим
топдик.
Психологик билимларнинг асосий фарқларидан бири уларни
тавсифлашдан ташқари ўлчаш ҳам мумкин назарда тутилган. Ўлчаш
имконияти психологияда миқдорий таҳлилга, математик статистика
методларидан фойдаланиш имкониятини очиб беради.
Ўлчаш – объектлар ѐки уларнинг хусусиятларига маълум қонун-
қоидалар асосида сонлар тақдим қилишдир. Бу қонун-қоидалар
ўрганилаѐтган объектнинг баъзи хусусиятлари ва
сонлар орасидаги
мутаносибликни белгилаб беради.
Ҳар қандай ўлчаш ўлчов бирлигининг мавжудлигини тақозо қилади.
Психологиядаги ўзгарувчилар ўз ўлчов бирлигига эга эмас. Психологик
белгиларнинг моҳияти махсус ўлчов шкалалари ѐрдамида аниқланади, яъни
эксперимент натижаларига махсус, сон кўринишидаги кодлар берилади.
Масалан ―аѐл‖ – 1, ―эркак‖ – 2 каби.
С. Стивенс бўйича ўлчов шкалаларининг (ѐки ўлчаш усулларининг)
тўрт тури фарқланади:
1. номинал (номинатив, номлар шкаласи);
2. тартибли (ординал ѐки ранг шкаласи);
3. интервал (оралиқли ѐки тенг оралиқли шкала);
4. нисбий (нисбат шкаласи ѐки тенг нисбатлар шкаласи).
Унга
мос равишда, ўзгарувчиларнинг ҳам тўрт типи мавжуд:
1. номинал;
2. тартибли;
3. интервал;
4. нисбий.
Уларнинг ҳар бирининг моҳиятига қисқа тўхталиб ўтамиз.
44
Номинал шкалалардан ўзгарувчиларни фақат сифат жиҳатидан
таснифлаш учун фойдаланилади. Бу тоифадаги ўзгарувчилар бир-биридан
анча фарқ қиладиган, айрим (турли) туркумларга мансублик атамаларида
ўлчаниши мумкинлигини англатади; бунда тадқиқотчи миқдорни аниқлаш
ѐки мазкур туркумларни тартибга солиш имкониятига эга эмас.
Бошқача қилиб айтганда маълумотлар бир неча гуруҳга
ажратилади,
бир гуруҳнинг ичига кирувчилар бир-бирига ўхшаш, лекин бошқа гуруҳга
кирганлар булардан фарқ қилади, бошқаларга ўхшаш эмас. Уларни бир-бири
билан таққослашда тартибга солиш, бири катта иккинчиси кичик, бири
юқори иккинчиси паст каби тушунчалардан фойдаланиб бўлмайди.
Номинал шкалада ўлчашга мисол тариқасида текширилувчиларни
жинсига кўра аѐл ва эркакларга, классик
психологиядаги кишиларни
сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик тоифаларига ажратишни
кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: