ВОЛЬТЕР (Уокаи-е) (тахаллуси:
исм шарифи Фран-суа Мари Аруэ), (Агоиег);
(1694.21.11 — Париж — 1778.30.05) — француз ёзувчиси, файласуфи,
тарихчиси. Франция ФА аъзоси (1746). В. умрининг охирига қадар ижтимоий
ҳаётда жўшқин илмий фаолият намунасини кўрсатди. У қолдирган маънавий
мерос Моланднинг тўлиқ нашрида 52 жиддни ташкил қилади. Унинг асосий
фал-ий асарлари «Фал-сафий мактублар», (1733), «Метафизикадан рисола»
(1734), «Ньютон фалсафасининг асослари» (1738), «Микромегас», «Суқрот»,
«Фалсафадан ён чўнтак лугати» (1764—69), «Бехабар файласуф» (1766) ва б.
«Тарих фалсафийси» атамаси В. томонидан фалсафий адабиётларга киритган.
Францияда маърифатпарварлик ҳаракатининг бошланишини тахм. 1718 й
билан белгилаш мумкин. Айнан шу йили Париж театри саҳнасида В.нинг
машҳур «Эдип» трагедияси қўйилди ва мисли кўрилмаган муваффакиятларга
эришди. Унда эндигина қирол қамоқхонасидан озод килинган ёш шоир
монархия ҳокимияти ва ўзбошимча руҳонийларнинг кирдикорларини очиб
беришга жазм қилади. Бу асарнинг мазмунига қараганда, маърифатпарвар
кишилар жамиятни таназзулга олиб бораётган кучларга нисбатан танқидий
муносабатда бўлишга, зулм ва қабоҳатлар поёнига етган тақцирда эса
жамиятни, ижтимоий ҳаётни ақл-заковат, ижтимоий адолат ва ҳуррият
тамойиллари асосида ўзгартириш, ислоҳ қилиш ҳуқуқига эгадирлар. В.
ўзининг бутун умрини жамият манфаатларини кўзлашдан йироқ монархия
ҳокимияти ва такаббур, ўжар католик клерикализмга қарши курашга
бағишлади.
Г
ГЕГЕЛ (Неgel) Георг Вильгельм Фридрих
(1770.27.8, Штутгарт, — 1831.14.11,
Берлин) — йирик немис файласуфи, немис мумтоз фалсафасининг машҳур
вакили. 1788-93 й. ларда Тюбинген ун-ти.да таҳсил олган. Бу ерда фалсафа ва
илоҳиётни ўрганган. Бернда (1793-96), Франкфурт-Майнда (1797-1800)
зодагон оилаларда ўқитувчи, Иена (1801—07), Гей-дельберг (1815—18) ун-
т.ларида проф., Нюнрнберг гимназиясида (1807—16) директор, айни пайтда,
«Бамберг газетаси»да муҳаррир, Берлин ун-ти. проф. (1818-28), ректор (1829-
30). Г. таълимотини бутун ғарб фалсафаси ривожининг якуни, деб ҳисобланган
бўлса-да, аслида, уни янги давр Европа фалсафаси тараққиётининг сўнгги,
юқори босқичи дейиш мумкин.Г. фал-ий таълимотида барча табиий ва
ижтимоий ҳодиса ҳамда жараёнларнинг тубида «оламий руҳ», «мутлақ ғоя»,
деб аталмиш мавҳум руҳий ибтидо борлигини асослашга ҳаракат қилган.
Мазкур руҳий ибтидо шунинг учун ҳам оламий, мутлақки, унинг мавжудлиги
ҳеч қандай бошқа нарсага боғлиқ бўлмай, у табиат ва жамият вужудга
келгунича мавжуд бўлган. Бу маънода «оламий», «мутлақ» руҳ тушунчаси
«илоҳий онг» тушунчасига ҳамоҳанг ва мутаносибдир. Фай.нинг эътироф
этишича, фал.-нинг мазмуни, унинг эҳтиёж ва манфаатлари диннинг эҳтиёж
ҳамда манфаатлари билан тамомила муштарак, умумийдир; динга хос нарса
абадий ҳакиқат, Худо ва уни англашдир; фал. динни қай даражада кашф қилса,
141
ўзини шу даражада намоён этади ва аксинча, у қай даражада ўзини намоён
этса, динни шу даражада кашф қилади; дин ва фал. ўзаро мутаносибдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |