Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

 
ХАЁТИ.
У 160-йилда Карфагенда хизмат қилаётган ҳарбий қисмда туғилган. 
Ёшлигидан юнон ва лотин тилларини яхши билганлиги учун мумтоз адабиёт 
анъаналарини чуқур эгаллаганди. Касби буйича юрист бўлган. Римда 
ҳуқуқшунослик билан шуғулланди. Ўша ерда 35 ёшида христианликни қабул 
қилди. Лотин тилини пухта эгаллаб, мантиқий ақлга эга бўлган Тертуллиан 
ўзини ҳарбий илоҳиётчиликка «Янги таълимот» яратишга бағишлади. 
Шунингдек, христианликка қарши турувчи фалсафий ва мушриклик диний 
таълимотларини таҳлил қилишга эътибор берди. Вилоят губернаторига ёзган 
ўз ҳимоя мактуб (апологетика)ларида христианларга қуйилган айбларга 
эътироз билдиради ва таъкидлайдики, улар яъни (христианлар) империянинг 
лойиқ фуқароларидир.
Хрис
тианларни таъкиб қилган сари уларнинг миқдори 
ошиб боряпти. Ўз касбий билимидан усталик билан фойдаланган ҳолда 
Тертуллиан черковни таъқиб қилаётган давлат қоидалари шубҳали 
эканлигини исбот қилмокчи бўлади ва таъкидлайдики, христианлик диний 
таълимоти, аҳлоқи мушрикликка нисбатан анча юқори даражададир. 
АСАРЛАРИ.
Тертуллиан «Апология», «Бутпарастлик Масихнинг танаси 
хақида», «Тананинг қайтатирилиши ҳақида», «Марклонга қарши», 
«Гормогенга қарши ёки материянинг мангулигига қарши» каби асарлар 
муаллифи. 
Т
А
ЪЛИМОТИ.
Тертуллиан монтанитларнинг зохидликка асосланган, қаттиқ 
талаб жамоасига аъзо бўлиб киради. 207-йилда черковда шаклланган 
тартиботни, хусусан, зоҳидлик тамойилига изчиллик билан амал қилмаётган 
рухонийлар иерархиясини кескин танқид қилади. Тертуллиан христиан 
эътиқодининг мажусий кўп худоликдан устунлигини, унинг аҳлоқий 
қоидалари мукаммаллигини ўткир иборалар, ноодатий шакл ва мазмунда 
ифодаланган нақллар билан кўрсатиб берган. Тертуллиан христиан эътиқоди 
билан юнон-эллинлар донишмандлигининг бир-бирига зидлиги тамойилини 
тарғиб этган анъана асосчисидир. Дастлаб бу зиддият ҳақида ундан олдин 
яшаган апологет Татиан (125—175 йилларда яшаган) ҳам мулоҳаза юритади, 
бироқ ундан фарқли ўлароқ Тертуллиан 
энди шаклланиб келаётган, илм-фан ва 
маърифатга шубха билан қараётган христиан эътикоди ва эллин донишмандлиги ўртасидаги бир 
қатор зиддиятларни ўзига хос ижодий маҳорат билан очиб беришга ҳаракат қилди.
Тертуллианнинг фикрича, ақлий мулоҳаза ва донишманддик эътиқод олдида бирор-бир маъно 
ва имкониятга эга эмас. Унинг фикрича, ғайришуурий тажриба инсон руҳида ақл билан англаб 
бўлмайдитан ҳақиқатни пайдо қилган. Файласуфлар бир фикрни англаб етмагандирлар: ҳақиқат 
битта, у илоҳий ҳақиқатдир. Инсон ақли уни ҳеч қачон ифода қила олмайди, унга эриша олмайди. 
«Афина ва Қуддус, Академия ва черков, бидъатчи ва христианлар ўртасида қандай муштараклик 
бўлиши мумкин?» деб савол қўяди Тертуллиан. Апологетнинг таъкидлашича, ҳар қандай фалсафа 
диний бидъатларнинг манбаидир. Файласуфлар бекорчи муаммолар ва гаплар билан машғул 
бўлган бахсчи, манфур ақл соҳибларидир. Улар ҳақиқатни билишмайди, уни излашмоқда, демак 
ҳали топмаганлар. Барча фалсафий таълимотлар ҳақиқатдан кейин пайдо бўлган. Хақиқатнинг 
меъёри бир хиллик, якдиллик, қадимийликдир. Ҳақиқат Худодан, фалсафа ва диний бидъат 
иблисдандир. Ушбу мулохазалар ниҳоясида Тертуллиан («Апология» асарида) шундай хулосага 
келади: биз Исо Масихдан кейин синчковликка (кизикувчанликка), Инжилдан кейин 
тадқиқотларга муҳтож эмасмиз.


44 
Тертуллиан христиан илоҳиёти асосларини ишлаб чиқишда катта роль уйнади. У христианлик 
таълимотига «илоҳий сиймолар» тушунчасини, «учлик» атамасини, Худони учламчи бирлиги 
таърифини киритган.
Бахслашувчиларнинг Александрия мактаби
 
185-йилда Александрияда мушрикликдан воз кечганларнинг мактаби очилди. Унинг биринчи 
рахбари илгари стоик бўлган Пантен эди. Кейинчалик бу нуфузли мактабга Климент ва Ориген 
раҳбарлик қилдилар. Бахслашувчилар далиллар кучи билан шаккоклик (еретик) таълимотини 
инкор қилганлар. Александрия мактабида мумтоз адабиёт ва фалсафа ўқитиларди. Улар христиан 
илохиётчилигининг асосий таълимотларини ишлаб чиқиш имкониятини беради, деб 
ҳисоблардилар. Александрия мактабини битирувчилар ўз олдиларига христианликка фалсафий 
асос бериб, уни тизимга солишни мақсад қилиб қўйганлар. Лекин улар эътиборини Библияни 
(Таврот ва Инжил) грамматик-тарихий жиҳатдан таҳлил қилиш ўрнига, уни шарх қилишнинг 
аллегорик тизимини ишлаб чиқишга қаратдилар. Бундай шарх қилувчилар таҳлилидаги муқаддас 
китобларнинг маъноси бир хил эмас. Инсоннинг танаси, жони 
руҳи билан солиштириб, 
муқаддас китоб биринчи, бевосита, тарихий маънога эга. Бу инсон танасига 
мос келади. Иккинчидан, яширилган ахлоқий маънога эга, бу жонга мос 
келади, учинчи, яна ҳам чуқуррок маънога эгаки, уни фақат энг мукаддас 
христиаиларгииа
анг
лаши мумкин. Бундай таҳлил қилиш тизимида Филон 
Александрийскийнинг методикасидан фойдаланилган. У ўзи яҳудий бўлиб, 
яҳудий динини юнон фалсафаси билан боғлашга интилган. У Тавротни 
ўрганиб, ундаги юнон фалсафаси билан мос келадиган фикрларни топишга 
харакат қилган. Александрия мактабининг вакиллари муқаддас китобнинг 
яширинган маъно ва мазмунларини топишга интилганлар. Бу мактабнинг яна 
бир вакили александриялик Климент. 
Александриялик Климент

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish