56
томонлама қўллабқувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида
Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази
ташкил этилди. Миллий марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишларидан этиб:
умумий ўрта таълим муассасаларининг халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этишини
таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро баҳолаш дастурларида қайд этган
натижаларини бошқа давлатлар натижалари билан қиѐсий таққослаш;
халқаро баҳолаш дастурларини таълим жараѐнига жорий этиш бўйича тизимли
мониторинг олиб бориш, ушбу соҳадаги илғор тажрибани оммалаштириш ва унинг асосида
таълим муассасалари учун тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ўқитишнинг инновaцион усулларидан фойдаланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий
йўналишдаги фанлар бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий
тавсиялар тайѐрлаш кабилар белгиланди.
Қуйидаги халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларни ташкил этиш
белгиланди:
PISA - The Programme for International Student Assessment — 15 ѐшли ўқувчиларнинг ўқиш,
математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш;
TIMSS - Trends in International Mathematics and Science Study— 4 ва 8- синф ўқувчиларининг
математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш;
PIRLS - Progress in International Reading and Literacy Study— бошланғич 4-синф
ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш;
TALIS - The Teaching and Learning International Survey— раҳбар ва педагог кадрларнинг
умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг
иш шароитларини ўрганиш.
Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг
иштирок этишига тайѐргарлик кўриш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди, унга кўра,
ўқувчиларнинг ѐзма ва нутқ саводхонликларини ошириш бўйича илғор миллий ва халқаро
тажрибаларни жорий этиш;
ўқувчилар мустақил таълим олишлари учун электрон шаклдаги таълимни ривожлантириш,
унда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотлар бўйича саволлар
базасини яратиш ҳамда бойитиб бориш;
ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро
тадқиқотларга тайѐргарлик кўриш учун мустақил таълимни жорий этиш;
халқаро тадқиқотларни амалга ошириш юзасидан малакали ўқитувчитренерлар билан
ҳамкорликда ҳудудларда ўқувлар ташкил этиш кабилар белгиланган.
Халқаро PISA тадқиқотларининг мақсади 15 ѐшли ўқувчиларнинг математика ва табиий
фанлар бўйича ҳамда она тили бўйича саводхонлигини баҳолашдан иборат. Тадқиқот мактаб ўқув
дастурларини ишлаб чиқиш даражасини белгилашга эмас, балки ўқувчилар ҳаѐт шароитида
ўқитиш жараѐнида олинган билим ва кўникмаларни қўллаш қобилиятини баҳолашга қаратилган.
Шу билан бирга, тадқиқот иштирокчи мамлакатлар ўқувчиларининг натижаларидаги
фарқларни тушунтирувчи омилларни ўрганади. PISA тадқиқоти баҳолаш топшириқлари тўплами
қуйидагиларни ўз ичига олади: тест топшириқлари тўплами; таълим муассасалари ўқувчилари
учун сўровномалар; таълим ташкилотларини бошқариш учун сўровномалар; тест ѐки сўров
ўтказадиган шахс учун қўлланма; таълимни ташкил этиш координатори учун қўлланма; тест
топшириқларини, маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва баҳолаш бўйича қўлланма.
Тадқиқот натижаларига статистик ишлов бериш натижасида ҳар бир ўқувчи 1000 балли
тизимда қуйидаги меъзонлар бўйича баҳоланади:
- Кундалик турмушда юзага келадиган реал муаммоларни аниқлаш ва уларни математикадан
фойдаланиб ҳал қилиш;
- муаммоларни математика тилида ифодалаш;
- муаммоларни математик билимлар ва усулларни қўллаш орқали ҳал қилиш;
- ишлатилган усулларни таҳлил қилиш;
- муаммонинг ечимини тушунтириш;
- ҳал этиш натижаларини шакллантириш ва қайд этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: