93
этилганлик даражаси бўйича ташкил қилинмоқда ва кейинчалик киритилаётган
маълумотлар доимо сақланиб борилади. Буларга:
1. Очиқ - Интернет фойдаланувчилари руйҳатдан ўтмасдан ишлатиш имкониятига
эга бўлган маълумотлар;
2. Аутентификациядан ўтган (электрон рақамли имзо, логин ва парол орқали,
пластик карточкаси рақами бўлган) фойдаланувчига э-хукумати ичида фойдаланишга
руҳсат берилган маълумотлар;
3. Ёпиқ маълумотлар – давлат ичидаги ва вазирликлар ва бошқа идоралар
маълумотлари ва мансаабдор шахсларнинг кўришига ва фойдаланишига рухсат этилган
маълумотлар.
Ўз навбатида ёпиқ маълумотларнинг ҳаммаси ҳам мансаабдор шаҳсларга
кўринмайди яъни уларга ўзларининг иш фаолиятларидан келиб чикқан холда гуруҳланган
бўлади ва фақатгина руҳсат берилган маълумотлардан фойдаланишлари мумкин.
Бундан ташқари маълумотлар базасидаги маълумотлар:
1.Жисмоний шахслар базаси – мамлакатдаги фуқаролар ва чет эл фуқаролари,
фуқаролиги йўқ шахслар
маълумотлари жамланади;
2. Юридик шахслар базаси – барча турдаги тадбиркорлик субъектлари
маълумотлари жамланади;
3. Қонунчилик маълумотлари базаси – давлатнинг барча қонун-ости норматив
хужжатлари жамланади;
4. Географик маълумотлар базаси – электрон харитадаги маълумотлар жамланади.
Маълумотлар базасини, маълумотлар омбори (Datawarehouse) кўринишида ташкил
этиш мақсадга мувофиқдир, сабаби кейинчалик ушбу маълумотлардан фойдаланувчи,
талабларидан келиб чиққан ҳолда турли маълумотларни SQL тилини ишлатган ҳолда
олиш имконияти бўлади ва кейинчалик бу маълумотларни интелектуал таҳлил қилиш
мумкин. Ўз навбатида турли ҳилдаги очиқ маълумотларни маълумотлар омборидан
белгиланган мезон бўйича
www.data.gov.uz
га автоматик тарзда ажратиб олиш
имкониятини беради.
Ушбу ишларни амалга оширилиши, тизимларни ўзаро
ишлашни таъминлашни
яъни маълумотлар базаси ва ахборот тизимларини интеграциялаштириш муҳим ўрин
тутади. Чунки ушбу интеграция амалга оширилмаса е-ҳукуматини тўлақонли ишлаш
авфзалликларини амалда синаб кўриш имконияти бўлмайди. Масалан аънанавий усулда
интеграция ва ўзаро ишлаш амалга оширилмаган бўлса, фуқаро давлат идорасига
маълумот юбормоқчи ёки маълумот олмоқчи бўлса, у ҳолда маълумот қоғозга туширилиб,
юборувчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади ва бегиланган жойга шахсан ёки почта
орқали юборилади. Агарда маълумотлар базаси ва тизимлари интеграцияланган бўлса э-
хукумати тизими ичидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқланиб юборилса, қабул
қилувчи манзил ўз навбатида э-ҳукумати тизими ичидан ушбу юборилган маълумотни
кўра олса, у ҳолда
олинган маълумот, қоғоздаги тасдиқланган маълумотга
тенглаштирилган ҳисобланади ва қабул қилувчи ушбу маълумотга ишонади.
Тизимларни ўзаро ишлаши ва интеграциялашув 3 даражали кўринишда амалга
оширилади:
1. Техник маълумотларни алмашиш;
2. Семантик мазмунли маълумотлар алмашиш;
3. Ташкилий жараён келишуви.
Техник маълумотларни алмашиш – берилган тизимнинг асоси хисобланади ва
асосан ахборот коммуникация технологиялари хисобланиб тизимни тўғри ишлаши учун
протокол ва техник воситалардан фойдаланиш.
Семантик мазмунли маълумотлар алмашиш – бунда тизимдаги маълумотлар
сўралган тизимга, маъно жихатидан таҳлил қилингач етказиб берилади.
Ташкилий жараён келишуви – ташкилотлардаги ички ва ташқи жараёнлар
келишуви бўлиб, маълумотлар қаерга ва қандай кўринишда боришлиги таъминланади.
94
Ушбу ўзаро ишлаши ва интеграциялашув даражалари
ривожланган давлатларда
юқори ҳисобланади хамда БМТ нинг э-ҳукуматини ривожланганлик даражаси индексида
юқори поғоналарни эгаллаб келишмоқда ва э-ҳукуматини тўлақонли киритган давлат деб
ҳисобланадилар. Ушбу давлатларнинг юқори ўринлардан жой олишларига сабаб,
тизимдаги ҳизматлар сони, мурожаатлар сони, телекоммуникация инфратузилмаси хамда
инсон капитали субиндекслари бирлаштирилиб композит индекслари асосида ўринлари
аниқлаштиради. БМТ нинг 2016 йилнинг ривожланганлик индексида Ўзбекистон 80
ўриндан жой олган. БМТ давлатларнинг э-хукуматининг ривожланганлик индексни
аниқлаш мақсадида ҳар икки йилда, турли давлат идораларига сўровнома юборади ва
ҳисоблашларни амалга ошириб индексини аниқлайди ва БМТ сайтида эълон қилади.
Мамлакатимизда ишлаб чиқилган дастур асосида 2020 йилгача БМТ нинг э-хукумати
ривожланганлик ва иштироки индексида 193 та давлат ичидан биринчи 30 талик давлат
ичидан
жой олишимиз зарур, бунинг учун биринчи навбатда миллий маълумотлар
базасини яратиб тегишли маълумотлар билан тўлдириш лозим. Иккинчи идоралараро
интеграциялашувни ривожлантириб иложи борича кўпроқ тизимларни бирлаштириш
лозим, Учинчидан э-ҳукумати тизими фойдаланувчиларнинг билим даражасини ошириш
лозим. Тўртинчиси телевидение, радио ва интернет тармоғи орқали доимий равишда э-
ҳукуматини ишлатиш авфзалликлари хақида кўрсатувлар хамда реклама кўринишда
доимо маълумот бериб бориш. Ушбу ишлар амалга оширилса белгиланган мақсадларга ўз
вақтида эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: