Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АХБОРОТ АЛМАШИНУВ ТИЗИМЛАРИНИ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АХБОРОТ АЛМАШИНУВ ТИЗИМЛАРИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ 
 
У.Р. Хамдамов (ТАТУ, доцент), 
Ж.Б. Бобоев (ТАТУ, магистрант
 
Мустақилликнинг илк йиллариданЎзбекистон Республикаси президенти томонидан 
барча соҳада ислоҳотлар амалга оширила бошланди, айниқса келажагимиз ворисларини 
баркамол инсон этиб тарбиялашга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Дарҳақиқат, таълим 
инсон фаолиятининг барча соҳаларига янги технологияларни татбиқ этиш, 
рақобатбардошлик ва турмуш фаровонлиги даражасини оширишнинг энг муҳим 
омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон учун жаҳон иқтисодиётига 
интеграциялашиб бораётган ўзгарувчан талабларига тез мослаша олувчи таълим тизими 
фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириб бориш долзарб масала ҳисобланади. 
Мамлакат иқтисодиётининг узвий қисми бўлган олий таълим тизимини модернизациялаш, 
техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни таълим 
тизимига ҳам жорий этиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Олий таълим 
тараққиётининг ҳозирги ҳолати интеграциялашган глобал иқтисодий маконнинг узвий бир 
қисми бўлган республикамиз олдида таълим тизими фаолиятини ҳам жаҳон андозалари 
даражасида ташкил этишталаб этилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.Каримов таъкидлаганидек: 
«2013 йилда таълим-тарбия соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, таълим 
стандартлари ва дастурларини такомиллаштириш, мактаблар, лицей ва коллежлар, олий 
ўқув юртларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш масалаларига катта 
эътибор берилди» [1]. 
Ўзбекистон Республикаси МДҲ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб 1997 йилда, 
таълим соҳасида изчил ислоҳотларни амалга оширишни бошлади.Ўзбекистон учун 
истиқболли, давлат талабларига мос келадиган таълим тизимини яратиш порлоқ 
келажакка йўналтирилган йўлдир, мамлакатда бу борада улкан ишлар амалга 
оширилмоқда. Ўтиш даврини бошдан кечираётган ҳеч бир мамлакат Ўзбекистондаги каби 


95 
таълим тизимини ислоҳ қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга бунча 
кўп маблағ ажратгани йўқ [2]. 
Таълимни ривожлантиришнинг хориж тажрибасини Сингапур давлати мисолида 
қарайдиган бўлсак, Сингапур Буюк Британия мустамлакаси бўлган даврда унинг саноати 
асосан минерал ёқилғи ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга 
ихтисослашган эди,шунга қарамасдан, таълим тизимини ривожлантиришга катта эътибор 
қаратилди. 
1954 йили 1,2 миллион аҳолига эга Сингапурда 563 ўқув юрти, жумладан 200 дан 
зиёд инглиз тилида ўқитиладиган мактаб ва университет, 186 минг нафар ўқувчи бор эди. 
Ўтган асрнинг 80-йилларида эришилган ривожланишнинг юқори суръатини сақлаш 
мақсадида хотин-қизлар орасида олий таълимни ривожлантириш бўйича самарали 
чоралар кўрилди. Сўнгги йилларда мамлакат ва хориж олий ўқув юртларида илм-фаннинг 
энг замонавий йўналишлари соҳасида мутахассислар тайёрлаш устувор вазифалардан 
бирига айланди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида Сингапур илмий-техник ривожланиш 
соҳасида жаҳонда етакчи мамлакатлардан бирига айланди. Айни пайтда бу мамлакат ер 
шарида 10 минг киши ҳисобига олимлар кўпчиликни ташкил этадиган (47 мамлакат) 
данюқори беш мамлакат қаторидан жой олган. Сингапур ялпи ички маҳсулотга нисбатан 
илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларига (ИТТКИ) маблағ сарфлаш 
даражаси бўйича ўзининг собиқ мустамлакачиси Буюк Британиядан ҳам олдинда туради 
[3]. 
Жаҳонда таълимни ривожлантириш, уни тубдан қайта ўзгартиришнинг қуйидаги уч 
йўналишлари белгилаб олинди: 
Биринчи – бу таълимни тубдан демократлаштириш. Ушбу илғор йўналиш 
саноатлашган ва ривожланаётган мамлакатларни қамраб олмоқда. Ривожланган давлатлар 
ўз олдига тобора ривожланиб бораётган олий таълимни умумийликка айлантириш ва олий 
маълумотлиларнинг улушини ошириш масалаларини қўймоқда. Айрим мамлакатларда 
бошланғич, ўрта ва касб-ҳунар таълимини самарали ташкил этиш ғоялари амалга 
оширилмоқда. 
Иккинчи – 60-йиллар бошида юзага келган узлуксиз таълим ғояси кейинчалик 
жадал суръатда ривожлантирилди. Жаҳон ҳамжамияти аста-секин эски “таълим бир 
умрга” ғоясини “таълим бутун умр давомида” ғоясига алмаштирмоқда. Бу ерда гап 
таълимнинг қадр-қиммати, давлат, ижтимоий, шахсий аҳамиятга эга эканлигини эътироф 
этиш ҳақида бормоқда. 
Учинчи – янги, чинакамига истиқболли тамойил, яъни таълим бу нафақат 
мутахассисларни тайёрлаш воситаси, балки жамиятнинг умумий интеллектуал, 
технологик ва маданий даражасини ошириш, инновациялар ва тараққиётга бўлган 
интилишни қўллаб-қувватлаш, жамиятда замонавий турмуш тарзини шакллантиришни 
жамоатчилик онгига сингдириш, давлат сиёсатига жорий этиш сифатида қаралмоқда. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки бу 
йўналишларни Олий таълим тизимида қўллаш, айниқса шу вақтгача хорижий давлатлар 
тажрибаларидан ўтиш давомида сайқалланиб борган усуллар ва методларни қўллаш 
орқали юксак натижаларга эришиш мумкин, ҳамда Олий таълим муассасаларида ахборот 
тизимларини янада такомиллаштириш, мамлакатимиз миллий ахборот тизимини 
шакллантириш,бугунги кунда долзарб масалалардан бири “Электрон ҳукумат” тизимини 
ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшади.(1 расм) 
Олий таълим муассасаси комплекс ахборот тизими модели тўртта асосий ахборот 
тизимларини ўзида мужассам этади. 
– Бошқарув (Административ бошқарув ахборот тизими);Персонал, талаба, ётоқхона, 
кириш назорати ва мониторинг ахборот хизматларини.
– Ўқитиш (Ўқув жараёнини бошқариш ахборот тизими);Электрон қабул, ўқув режа 
юклама, ўзлаштириш, дарсга қатнашиш ва битирувчи ахборот хизматларини. 


96 
– Тадқиқот (Илмий фаолиятни бошқариш ахборот тизими);Лойиҳалар, илмий 
нашрлар, илмий-услубий ишлар, баҳолаш, кутубхона ахборот хизматларини. 
– Молия (Молиявий ресурсларни бошқариш ахборот тизими);Шартнома тўлови, 
стипендия, ойлик маош, харидлар, молиявий режа ахборот хизматларини ўз ичига олади. 
 
1-расм. Олий таълим муассасаси комплекс ахборот тизими модели 
Яна шуни айтишимиз лозимки Олий таълим муассасаси комплекс ахборот тизими 
модели бир вақтнинг ўзида “Электрон ҳукумат” тизими, 
G2С – давлат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар; 
G2G – давлат ҳукуматининг турли тармоқлари ўртасидаги муносабатлар;
G2B – давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатлар; 
G2E – давлат ва давлат хизматчилари ўртасидаги муносабатлар; 
моделларига мос келиши ҳамда, бу моделларнинг ривожланишида ўз ҳиссасини қўшади. 
Бугунги кундаривожланиб бораётган замон талабига мос Олий таълим 
муассасаларини 
ахборот 
алмашинув 
тизимларини 
ва 
хизматларини 
такомиллаштириш,АКТ ва “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш,Олий таълим 
муассасаларида кадрлар фаолиятини бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш, глобал 
иқтисодиётда компьютер ва телекоммуникация технологияларини ва дастурий таъминот 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар асосида кенг турдаги интерфаол хизматлар 
кўрсатиш, мамлакатимизда таълим сифати ҳамда самарадорлигини янада оширишда 
муҳим ўрин тутади. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish