Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


РЕАЛ ВАҚТ МОБОЙНИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЭЛЕКТРОН



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 
РЕАЛ ВАҚТ МОБОЙНИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЭЛЕКТРОН 
ҲУКУМАТ ТИЗИМИГА ЖОРИЙ ЭТИШ КОНЦЕПЦИЯСИ 
 
О.П.Жиянов (ТАТУ Самарқанд филиали, ассистент) 
 
 
Инновациянинг асосий классификацияланишини шаклланиши инновацион 
фаолиятнинг натижаларига қараб белгиланади. Одатда инновация икки турга бўлинади: 
Маҳсулот-инновацияси, янги ёки такомиллашган маҳсулотни яратиш ва амалда 
жорий этишни ўз ичига олади. Янги маҳсулотни яратиш ва жорий этиш бозорда сотиш 
учун янги турдаги маҳсулотни ишлаб яиқишга қаратилган бўлиб, қўлланилиш соҳаси, 
фукционал характеристикалари, кўриниши ва тузилиши, қўшимча хизмати, таркибий 
материаллари билан характерланади.
Такомиллашган маҳсулотни ишлаб чиқиш мавжуд маҳсулот турлари асосида сифат 
кўрсаткичларини яхшилаш, янги ташкил этувчи компонента ва материаллардан 
фойдаланиш эвазига иқтисодий самарадорлигини оширишга эришиш мумкин. 
Инновацион-жараён, янги ишлаб чиқариш қурилмаларини, ишлаб чиқариш 
жараёнларини ташкил этишнинг янги усулларини қўллаш орқали ишлаб чиқариш 
усулларини такомиллаштириш ва жорий этишни ўз ичига олади. Бундай инновациялар 
мавжуд ишлаб чиқариш ташкилоти маҳсулотини иқтисодий самарадорлигини оширишга 
қаратилган. 
Илмий асосланган инновация классификацияси қуйидаги мантиқий тамойилларга 
асосланади: инновацияни қўллаш жойи; инновация мақсади; инновацияни жорий этиш 
шакли. 
Инновация кўринишига қараб қуйидагиларга бўлинади: 
- инновация масштаби (трансконтинентал, трансмиллий, ҳудудий, юқори, ўрта, 
кичик); 
- инновация натижалари (юқори, қуйи, мутадил); 
- инновация самарадорлиги (иқтисодий, ижтимоий, экологик, интеграллашган); 
- жорий этиш изчиллиги (тез, секинлашган, ўсиб бориш, бир хил меёрда, сакраш 
кўришида); 
- жорий этилиш соҳаси (бошқариш, ташкил этиш, ижтимоий, ишлаб чиқариш); 
- илмий-техник 
ривожланиш 
босқичлари 
(илмий, 
техник, 
технологик, 
конструкторлик, ишлаб чиқариш, ахборот); 
- изчиллик даражаси (бир хил меёрда, кучсиз, оммавий инновация ва портлаш). 


61 
Инновацияни ҳаётдаври – новаторда янги ғояни туғилиш вақтидан яратилишигача 
ва истемолчи инноватор томонидан инновациядан фойдаланишгача бўлган вақт оралиғи. 
Инновацион маҳсулотнинг ҳаёт даври босқичлари қуйидагилардан иборат: 
1. Стратегик маркетинг ва лойиҳа олди тадқиқотлари, яъни концептуал 
лойиҳалаш. 
2. Янгиликни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари. 
3. Маҳсулот ишлаб чиқаришга ташкилий-технологик тайёргарлик. 
4. Тижоратлаштириш (бозорга сотувга олиб чиқиш) – катта миқдорда ишлаб 
чиқариш ва инновацион маҳсулотни сотиш (инновацион технологияни 
нусхалаш ва тарқатиш). 
5. Янги инновацион технологиядан фойдаланишда сервис хизмати. 
Инновацион ишлар уч турдаги ишларни ўз ичига олади: фундументал тадқиқотлар, 
амалий тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш.
Фундаментал тадқиқотлар – назарий ёки тажрибавий тадқиқотлар бўлиб, бирон бир 
мақсадга қаратилмаган ҳолда янги билимга эришиш. Амалий тадқиқотлар – маълум бир 
амалий масалани ечиш учун янги билим олишга йўналтирилган, муносиб иш.
Ишлаб чиқариш – мавжуд билимларга асосланган , илмий тадқиқот ва амалий 
тажриба натижасидаянги маҳсулот, материал ёки қурилма яратиш, янги жараён, тизим ва 
хизматларни амалда жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган ёки жорий этилган инновацион 
технологияларни такомиллаштириш борасидаги мунтазам иш. 
Илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи шахс ёки илмий ходим – ходимлар 
гуруҳи бўлиб, уларнинг ижодий фаолиятитизимлилик асосида илмий билимлар 
мажмуасини ошириши ва бу билимларни жорий этишнинг янги қирраларини очиш, илмий 
тадқиқот ишларига боғлиқ ишларни бажарилишида тўғридан-тўғри хизмат кўрсатишдан 
иборат. 
Илмий тадқиқот ишларига қараб, илмий секторларга бўлинади ижтимоий-
иқтисодий мақсадли, илмий йўналишлар бўйича. Илмий сектор бўйича давлат сектори; 
тадбиркорлик сектори; олий ўқув юртлари, ҳусусий тижорат секторлари.
Ташкилий ва бошқарув инновациялари мавжуд: такомиллашган бошқарув 
технологияларини жорий этиш; ўзгарган ташкилий тузилмани тақдим этиш; янги ёки 
катта миқдорда ўзгарган стратегик корпаратив йўналиш. Инновация ҳаёт даври 
тижоратлашиш даврига қадар ёки сарф харажатни қоплагунга қадар деб белгиланади. 
Инновацион фаолиятга бўлган умумий сарф харажат жорий ва умумий инновацион 
фаолиятни юритишга бўлган сарф, ҳусусан, технология олишга бўлган сарф, курималарни 
янгилашга бўлган сарф, ишлаб чиқариш инжинеринги, дизайн, ишлаб чиқаришни ишга 
тушириш, инновацион фаолиятга боғлиқ тренинг ўтказиш, янги технологик маркетинг 
ўтказиш ва маҳсулотни такомиллаштиришга бўлган сарф харажат. 
Инновацион активликни (жадалликни) муракаблаштирувчи факторлар таркибига 
иқтисодий – таваккалчилик, юқори даражадаги сарф харажат, кам миқдода 
молиялаштириш, инновациянинг узоқ муддат ўз-ўзини қоплаши; фирма ичидаги –паст 
даражадаги инновацион салоҳият, юқори малакали ходимларни етишмаслиги, технологик 
ахборотнинг камлиги, бозор маълумотининг етишмаслиги, инновацияга бўлган сарф 
харажат назорати муаммаси, фирма ичида муқобилликнинг йўқлиги, ташқи ташкилот 
хизматидан фойдаланмаслик, кўпайтиришнинг имкони йўқлиги; бошқа факторлар – 
технологик имкониятнинг чекланганлиги, инфратузилманинг камчиликлари, шахсий 
мулкнинг ҳуқуқий ҳимояланмаганлиги, қонунчилик, стандартлар ва меёрий хужжатлар, 
солиқ, янги маҳсулот ва янги жараёнларга мослашмаган истемолчилар. 
Юқоридагилардан келиб чиққан холда қуйидаги таърифларни келтириш мумкин: 
илмий-тадқиқот фаолияти – янги билимларни олишга ва қўллашга қаратилган; илмий-
техник фаолият – технологик, мухандислик, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа муаммоларни 


62 
ечиш учун фан ва техникани ягона тизим асосидаги фаолиятини таъминлаш учун янги 
билимларни олиш ва қўллашга қаратилган; илмий-тадқиқот иши – илмий асос яратишга 
қаратилган ва маълум бир илмий муаммо бўйича билимни тизимлаштириш ва 
чуқурлаштириш, кенгайтириш мақсадида бажариладиган қидирув, назарий ва 
экспериментал характерга эга бўлган ишлар; тажриба-конструкторлик ишлари – илмий-
тадқиқот ишлари натижаларини ишлаб чиқариш наъмуналарини яратишга олиб келувчи 
техник ишланмалар. 
Инновацион ривожланиш назарияси бугунги кунда инновацион стратегик 
бошқарувнинг ташкил этувчи зарурий элементи, бозор муҳитини ўзгаришига боғлиқ 
ҳолда ривожланиш концепциясини ишлаб чиқишдан иборат.
Бунда микро даражадаги стратегия макро иқтисоддаги ҳодисаларга бевосита 
боғлиқ бўлиши керак.
Макроиқтисоддаги инновацион жараёнлар циклик характерга эга бўлган 
узунтўлқинли иқтисодий динамик ўзгаришлар орқали ифодаланади. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish