ГИДРОГЕОЛОГИК ОБЪЕКТЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН
КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИЛГАН КУЗАТУВ ПУНКТЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МАСОФАВИЙ МАЪЛУМОТ УЗАТИШ ТИЗИМИНИ
ЙЎЛГА ҚЎЙИШ
Усманов Р.Н., Хушвактов С.Х., Анорбоев Э.А. (ТАТУ)
Ҳозирги кунга келиб геоахборот технологиялари жуда тез жадаллик билан
ривожланмоқда. Бунинг натижасида геоахборот технологиялари ёрдамида ернинг остки ва
устки экологик ҳолатлари бўйича тўлалигича ахборотлар олиниб, мониторинг тизимлари
йўлга қўйилмоқда. Бугунги кунга келиб республикамизда ҳам геоахборот технологиялари
жуда кенг ривожланмоқда. Айниқса геахборот технологиялари асосида гидрогеологик
объектларнинг мелоратив ва экологик ҳолатини ўрганиш кенг йўлга қўйилган.
Гидрогеологик объектларнинг экологик ҳолатини ўрганиш бўйича жуда кўп илмий ва
амалий ишлар қилинган бўлиб, уларни янада ривожлантириш ва такомоллаштириш учун
кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда юртимизда ер ости сувларининг
экологик ҳолатларини текшириш ва мониторинг қилишда АСЎ, АСЎ-1 геоахборот
технологиялари ва дастурий воситаларидан фойдаланилмоқда. Бундай геоахборот
технологиялари асосида ер ости сувларининг сатҳи ва температураси аниқланади ва
мониторинг қилинади. Бизга маълумки ер ости сувларининг ҳолатини аниқлаш учун
кузатув пунктлар ташкил қилинган. Геоахборот технологиялари асосида ер ости
сувларининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни олиш учун кузатув пунктлар жойлашган
нуқталарга борилади. Кузатув пунктлар жуда кўп ташкил қилинган бўлиб, агар уларнинг
ҳар бирига АСЎ, АСЎ-1 геоахборот технологиялари ўрнатилса, улардан ер ости
сувларининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни олиш жараёни жуда кўп вақтни, меҳнатни ва
молиявий харажатларни талаб қилади.
Агар АСЎ, АСЎ-1 геоахборот технологиялари ўрнига янги масофавий ахборот
алмашинувчи геоахборот технологияси қўлланилса, вақтни, меҳнатни ва молиявий
харажатларни тежаш имконияти мавжуд бўлади. Гидрогеомонитор-1 (ГГМ-1) геоахборот
технологияси асосида ер ости сувларининг сатҳини, температурасини, кимёвий ҳолатини
аниқлаш ва мониторинг қилиш мумкин. ГГМ-1 геоахборот технологияси кузатув
пунктларга ўрнатилиб, улардан олинадиган ахборот, телекоммуникатсия технологиялари
орқали биринчи масофавий нуқтадан узатилади ва иккинчи масофавий нуқтада қабул
қилиб олинади. Бундай жараён орқали барча масофавий нуқталарда жойлашган кузатув
пунктларга ўрнатилган ГГМ-1 геоахборот технологиялари асосида олинган барча
ахборотларни битта масофавий нуқтага йиғиш мумкин бўлади ва мониторинг қилиш
имконияти ҳам мавжуд бўлади. Бунинг натижасида ҳар бир соатда барча кузатув
пунктларда жойлашган геоахборот технологияси ГГМ-1 асосида ер ости сувларининг
ҳолати тўғрисида ахборот тўплаб мониторинг қилиш мумкин бўлади. Бу технологиянинг
ишлаш жараёнини қуйидаги расмда кўришимиз мумкин бўлади.
381
Do'stlaringiz bilan baham: |