Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/44
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#79084
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44
Bog'liq
kolloid kimyo

ДЛФО назарияси 
1941 йилда Дерягин, Лондау, Фервей – Овербек (ДЛФО) 
коагуляциянинг физик назариясини яратдилар. Унга кўра коагулланиш 
икки кучга боғлиқ: молекуляр тортилиш ва электростатик итариш 
кучларига боғлиқ. 
Бу икки куч икки коллоид заррача орасидаги юпқа суюқлик қаватида 
бирлашиб таъсир этиб, «ёрувчи босимни» вужудга келтиради. 
Агар уларнинг таъсирлашуви натижасида мусбат ёрувчи босим 
пайдо бўлса, бу босим заррачаларининг бир – бири билан бирлашиб 
кетишига йул қуймайди, бинобарин коагулланиш содир бўлмайди. Агар 
манфий ёрувчи босим пайдо бўлса, заррачалар орасидаги суюқлик қавати 
торайиб заррачалар бир бири билан бирлашиб кетади, ва коагуляция содир 
бўлади. 
Электролит таъсирида коагулланишда икки ҳолат кузатилади: 
1) 
Нейтралланиш коагулланиши: бунда коагулланиш коллоид 
заррачанинг зарядсизланиш ва φ потенциални камайиши натижасида. 
2) 
Концентрацион коагулланиш: бунда қўш электр қаватнинг сиқилиши 
натижасида содир бўлади. 


40 
Коллоид заррачаларнинг электр потенциали ўртача қийматга эга бўлган 
ҳолларда электролит ионининг коагуллаш чегарасига боғлиқ равишда 
ўзгаради ва қуйидаги формулани таклиф қилинди:




z
KT
C
A²e
)
(
5


, бу ерда А- тортишиш константаси, С- константа, е -
электрон заряди, ε- эритувчининг диэлектрик константаси, z- ионнинг 
заряди. Ν- коагулланиш чегараси.
ДЛФО назариясига мувофиқ Шульце–Гарди қоидаси қуйидаги нисбат 
кўринишини олади: 
С
эл
+
: С
эл
2+
: С
эл
3+
= 1:
:
=1: :
ёки 
С
эл
+
: С
эл
2+
: С
эл
3+
= 729 : 11 : 1 
Дисперс системаларнинг электролитлар таъсирида коагулланишини
ўрганиш натижасида заррачаларнинг қайта «зарядланиши» деб аталган 
ходиса аниқланди. Шу билан бирга золга қўшилаётган электролит 
концентрациясига боғлиқ коагулланиш содир бўлиши билан 
бўлмаслигининг алмашиниб келиши, яъни коагулланиш зоналари, бошқача 
айтганда нотўғри қаторлар деб номланувчи жараёнларнинг мавжудлиги 
кўрсатилди.(расм.2) 
Расм 2. Барқарорлик зоналарининг оралаб ўзгариш схемаси.
Коагуланиш бир неча ҳил электролитлар аралашмалари таъсирида 
хам вужудга келади ва уч ҳил бўлиши мумкин. 
1. 
Бир 
электролитнинг 
коагуллаш 
қобилияти 
иккинчи 
электролитникига қўшилади. Бу ҳодиса электролит таъсирининг 
«аддитивлиги» дейилади. 
2. Бир электролит иккинчи электролит таъсирини кучайтиради, бу
ходиса «синергизм» ёки «сенсибилизация» дейилади. 
3. Бир электролитнинг коагуллаш таъсири иккинчи электролит
қўшилганда камаяди, яъни антогонизм ҳодисаси вужудга келади.(расм.3) 


41 
2
1
3
C
1


C
2


Золлар коагулланганда кўпинча антоганизм 
ва синергизм ҳодисалари содир бўлади, 
аддитивлик эса камроқ учрайди. 
Расм.3. Электролитлар аралашмалари таъсиридаги коагулланиш.
Маълумки дисперс системаларнинг фақат электролитлар таъсирида 
коагулланмасдан балки коллоид эритмага қарама – қарши зарядли бошқа 
коллоид қўшилганда хам коагулланиш жараёни вужудга келади, яъни 
«ўзаро коагулланиш» учрайди.Температура таъсирида коагулланиш тез 
ўзгаради, чунки эритма қайнаганда золнинг заряди камаяди ва заррачалар 
бирикиб коагулланади. 
Умуман дисперс системаларнинг баркарорлиги ва коагуляция 
назарий ва амалий жихатдан коллоид кимёнинг марказий муаммолари 
бўлиб хисобланади. 

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish