Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/86
Sana14.07.2022
Hajmi2,11 Mb.
#797553
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86
Bog'liq
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Топшириқнинг дидактик мақсади:
Ҳужайранинг тузилиши ва 
функцияларини ўрганиш орқали, ҳужайранинг яхлит тизим эканлиги, 
органоидларнинг тузилиши ва функцияси, улар ўртасидаги боғланишларни 
аниқлаш. 
Ҳужайра органоидлари 
Тузилиши
Функцияси
Шундай қилиб, танқидий фикр юритиш таҳлилий, боғланишли, 
мустақил, мантиқий, тизимли фикр юритишни мужассамлаштиради. Улар 
ўртасида ички ва ташқи, муайян ва нисбий боғланишлар мавжуд.
Ўқувчиларда ижодий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантиришда 
ўқитувчи юқорида қайд этилган таҳлилий фикр юритишнинг таркибий 
қисмларидан, хусусан, мустақил фикр юритиш кўникмаларидан фойдаланиши 
мумкин. Шуни қайд этиш керакки, ўқувчиларда номлари зикр этилган фикр 


55 
юритиш кўникмаларини ривожлантирмай туриб, ижодий фикр юритиш 
кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш мумкин эмас. 
Ижодий фикр юритиш кўникмалари ижодий фаолият тажрибаларининг 
асосини ташкил этади. Ўқувчилар ижодий фаолият тажрибаларини эгаллашда 
ақлий фаолият усуллари бўлган ўрганилаѐтган объектни таҳлил қилиш, 
таққослаш, 
таркибий 
қисмларга 
ажратиш, 
синтезлаш, 
сабаб-оқибат 
боғланишларини тасаввур қилиши, умумлаштириш ва хулоса ясашни эгаллаган 
бўлишлари лозим. Шундагина ўқувчилар ижодий фаолиятнинг асосини ташкил 
этадиган хусусиятлар: таниш объектларнинг янги хусусиятлари ва 
вазифаларини топиши; таниш вазиятлардаги муаммоларни мустақил равишда 
ҳал этиш; билим ва кўникмаларни янги кутилмаган вазиятларда қўллаш орқали 
муаммони ҳал этиш; ўзлаштирган билим ва кўникмаларни амалиѐтда ижодий 
қўллашга ўрганиши мумкин. 
Ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини 
ривожлантиришнинг муҳим шарти, ўқувчиларнинг ўз фикрларини далиллаш ва 
асослаш саналади. Шу сабабли, ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр 
юритиш кўникмалари, асосан, ўқув мунозаралари ва баҳслар орқали 
ривожлантирилади.
Ўқув мунозаралари ва баҳсларни ташкил этиш қуйидаги 
босқичлардан иборат бўлади: 
I.
Ўқув мунозаралари ва баҳсларни келтириб чиқарадиган ўқув 
топшириқлари билан танишиш. 
II.
Ўқув топшириқларидаги муаммоларни ҳал этиш йўлларини 
белгилаш; 
III.
Ахборот манбаи ѐки дарсликлардаги ўқув материалини ўрганиш, 
таҳлил қилиш ва ундаги асосий ғояни ажратиш; 
IV.
Муаммоларни ҳал этиш бўйича жавобларни тайѐрлаш; 
V.
Жавобларни кўргазмали воситалар ѐрдамида далиллаш; 
VI.
Жавобларнинг тўғрилигини текшириб кўриш, ўз-ўзини назорат 
қилиш, ўзаро назоратни амалга ошириш. 


56 
Ўқув мунозараларининг икки тури мавжуд, агар икки ўқувчи ўзаро 
ҳамкорликда ѐки ўқувчининг компьютер билан мулоқоти ташкил этилса, бу 
диалог тарздаги мунозара, агар мунозара ўқувчиларнинг кичик гуруҳлардаги 
мустақил иши асосида ташкил этилса, полилог тарздаги мулоқот саналади. 
Ўқитувчи дарсда ўрганиладиган мавзунинг дидактик мақсадидан келиб 
чиққан ҳолда қай тарздаги мунозарани ташкил этишни назарда тутиб, тегишли 
ўқув топшириқларни тайѐрлайди. 
Ҳар қандай ўқув мунозаралари ижодий изланиш асосида ташкил 
этилади. Ижодий изланишлар қуйидаги босқичларда ташкил этилиши мақсадга 
мувофиқ: 
I.
Ижодий изланиш мақсадини аниқлаш, мазкур мақсадга мувофиқ 
мустақил ишларни ташкил этиш, гуруҳ аъзолари ўртасида фикр ва ахборот 
алмашинувини амалга ошириш; 
II.
Олинган натижаларни тасаввур қилиш ва уни лойиҳалаш; 
III.
Мақсадни амалга ошганлиги ва олинган натижани таҳлил қилиш; 
IV.
Зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish