Омон м ухтор ш ерлок холмс



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/37
Sana14.07.2022
Hajmi7,03 Mb.
#797296
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Bog'liq
omon mukhtor sherlok kholms bukhoroda

MacavxaH.... 
Карим асли Ж ондорда тугилган. Қаровсиз 
қолиб, 
гўдак.\ик 
пайтида 
болани давлат тарбиясига 
топш ириш ган. Ш у алфозда у Ж ондорда н бир к уни Бухорога 
келган. Кейин, мўмин, одампарвар киш и эканлигидан, ота 
уни ўз қарамогига олган. Д арвоқе, ўшанда бу киши бекатда
127


ишлаган, бир ердан иккинчи ерга узлуксиз кўчирилган 
норасидалар аҳволини яхш и билган. Кўнгли ачиганидан, 
шу ишга ж азм этган. Балки хонадонда т5Шгич ўғил дунёдан 
ўтгани сабабли, тоқатсизланиб, шундай қилинган... Воқеа 
шу тарзда рўй бериш и мумкинмиди?! М умкин эди!..
Йўқ!.. Уруш пайтида қўли қисқа, ш унингсиз ҳам тўртта 
ф арзанди бор аёлманд киш и боқиш учун бола олмайдн. 
Бунга катга ж уръ ат керак. Ота эса қанчалик багри кенг 
бўлмасин, ж уръатли эмасди...
М асалан... Нобуд бўлган тўнгич ўгилни уйда ҳамма, 
айниқса, ота ардоқлаган-ку, ахир. Демак, балки ота ўзи 
болани боқиш учун олмаганида ҳам, унинг кўнглидаги 
дардини 
билишиб, 
ж ондорлик 
тогаваччалари 
бола 
келтириш ган, ота бунга ж он деб розилик бергандир? У, 
эҳтимолки, Ж он дорни эслаб-эсламаслигини текш ириш
учун, К аримни кичкиналигида бир қур қариндош лари 
уйига олиб борган, айлантириб келгандир? Тўрт-беш 
ёшларда бўлган Карим, балки ш унинг учун ҳам ўзининг бу 
саёҳатини ҳамон қандайдир энтикиб эслар?..
Й ^ . .. О таси Каримни ф ақат Ж он дор эмас, бошқа 
қишЛоқларга ҳам бошлаб борган. Бу табиий ҳол. Ота уни 
тўнгич ўглим, деб етаклаб ю риш ни ёқтирарди. Қолаверса, 
қариндош ларнинг бировга бола келтириб бериш и ақлга 
сигмайди.
Масалан.... Карим кичик бир воқеани эслади. У тўрт, 
укаси икки ёш ларда эди. Укасини эргаш тириб, негадир бир 
куни шаҳардан таш қарига чиққанча, боши оққан томонга 
қараб кета бошлади. Қ аёққа кетмоқчи эди? Нима учун? 
Билмайди. Ота уларни ҳовлиқиб-ҳансираганча қидириб, 
ниҳоят, топди. Ўшанда уй алгов-далгов бўлган эди. Кейин 
анчагача бу воқеани гапириб юришганди. Карим ўша 
пайт ш уурсиз бир ҳолатда киндик қони томган гўшани 
қидирмаганмикин ?!.
Йўҳ... уйдан чиқиб, баъзан тентираш барча болаларга 
хос. Бу нари борса, шўхлик, шумлик бўлиши мумкин...
Масалан... Карим энди уйдаги бир суҳбатни эслади. Ота 
унинг қайсидир опаси тўгрисида, қиш эди, тугруқхонадан 
чопонимга ўраб, кўтариб келганман, деб ҳикоя қилди. 
Мени-чи, деб қизиқсиниб сўради Карим. Сени ҳам шундай 
кўтариб келганман, деди ота бу ҳақда гапириш ни истаб- 
истамаган кўйда.. Карим ёзда тугилган, чопонга ҳож ат йўк
128


эди. У отасининг гапидан қаноатланмади... Умуман, Карим 
ўзининг уйдами, тугруқхонадами тугилганини билмас, 
буни бир неча марта суриш тириб, аник; ж авоб ололмагани 
ҳануз ёдида.
Ота-она 
нечундир 
унинг 
тугилишига 
тегишли 
саволларга ҳамиш а муж мал ж авоб қайтариш арди. Улар 
сир очилишидан қўрқиб, шундай қилиш ган бўлса-чи?!
Й
5
^ ... Бизда ота-оналар бола тарбиясида қую ш қондан 
чиқмасликка одатланишган. Каримга ҳам, ш у боисдан, бу 
тўгрида ортиқча гапириш маган...
У икки ўт орасида ўртаниб, ахийри бундай қарорга 
келгандек бўлди.
Уларнинг фам илияси бир. 
Бухоролик М уродовлар 
оиласи шундай фамилияли ж ондорлик болани топиб, 
тарбиялаш ига иш ониш қийин. Эртакда бунақа бў.хиши 
мумкин. Ҳаётда эмас! Карим мабодо ўз уйи қолиб, бошқа 
хонадонда тарбияланганида, бу ҳозирга қадар қайсидир 
йўсинда барибир сезилиш и ҳам керак эди. Ҳолбуки, ҳамма 
нарса дабдурустдан рўй берди. Демак, унинг аввалдан 
тутган йўли тўгри. У ф ақат Х иромни қидира олади, аммо 
Хиромга айланолмайди...
К арим яна, Хиромни қидиравераман, ўни, албатта, 
топиб, акалари билан учраш тираман, деган ф и крга борди. 
Бу йўлда ҳар қандай маш аққатга м иқ этмасдан бардош 
беришга, худди шу тарзда чигалликни ечишга чогланди.
Бироқ буни у эплаёлмади...
* * *
Карим энди Хиромни бир пайтлардагидек астойдил 
қидириш га киришолмади.
Бунииг устига, у орадан икки ойча ўтгач, иш ю засидан 
Бухорога борди ва қизиқ... Хиром эмас, кўнглида ўз ҳаёти 
тарихини аниқлаш га кўироқ қизиқиш ҳис этди...
Карим бир гал отаси билан уйда ёлгиз қолиб, ҳар 
тўтрида гурунглаш иб ўтирди. Шу наллада уни бирдан очиқ 
сўзлашиб, отадан ўзи ҳақида сўраб-суриш тириш истаги 
шунчалар ўртаб юбордики... Аммо бунга ботинолмади.
К ейин ойиси билан ёлгиз гаплашди. Бу суҳбатда ҳам 
ўш а ҳолат уни тарк этмади. К ейин опалари билан ўтириб, 
булардан ўзи ҳақида сўраш ни мўлжаллади...
5 — Шерлок Холмс Бухородя
1 2 9


Кейин ҳовлида ойисини кўриш га келган кайвони 
кампирни ш унчаки ran га солишни ўйлади. Бу кампир 
бир пайтлар маҳалладаги бугун болаларга доялик қилган 
эди. Аммо Карим қайта-қайта огиз жуфтлаш дан нарига 
ўтблмади...
У қўрқди.
Унга нечундир аччиқ бир ҳақиқат ф ош бўладигандек, 
маълум тартибда давом этаётган ҳаёт издан чикиб 
кетадигандек туюлди. Карим, бундан бўлак, ҳақикатни 
аник^аш га 
уриниб, 
одоб 
чегарасини 
бузишдан, 
жондорлик М уродовларга бахт беролмаган бир пайтда, ўз 
уйидагиларини бахтсиз қилиб қўйишдан ҳайиқди...
Унинг юрагида, шунга қарамай, ўзи ҳақда кимдандир 
сўраб-суриш тириш истаги, ўз ҳаёт тарихига қизиқиш
ҳисси қолаверди!
У Ж ондорга бу гал бормаганим маъқул, деб ўйлаганди. 
Уйда отасининг ҳам, онасининг ҳам бир оз тоби й ^ эди. 
Устига-устак, ш аҳардаги мактабдошлари ундан учраш иш ни 
сўрашганди. Тўтриси, Бухорога ҳар борганида, унинг 
Ж ондорга ҳам ўтиши ш арт эмасди.
Аммо юрагидаги қизиқиш ми, истакми, уни беихтиёр 
йўлга бошлади.
Карим Ж он д орга етиб боргач, ўз ишидан тезда 
норозиланди. Кўнгли ота-онасидан алланечук безовталанди. 
М актабдош лари олдида бебурдлик қилганидан гашланди. 
Айниқса, Бухорода аниқланмаган ҳақиқатни бу ердан 
қидириш нинг телбалик эканини англаб, асабийлашди.
Унинг кайф ияти ака-ука М уродовларга ҳам юқди. 
Бу гал дастурхон бошида бир-бирларига тикилиб, бир- 
бирларидан ran кутиб ўтиришди, холос. С уҳбат қизимади. 
Икки ўртадаги муносабатни ёритиб, чигалликни ечадиган 
бирон-бир воқеа рўй бермади.
Тунда Карим алаҳлаб ёмон туш лар кўриб чиқди. У 
саҳардан йўлга отланди. Ш ош масликнинг иложи йўқ: ота- 
онаси билан тезроқ ўчраш иш дан таш қари, аэропортга 
бориш и, бутун Тош кентга қайтиш и к ер ак эди.
М уродовлар уни кузатиш иайига тушишди.
Бир пайт дарвозадан К аримнинг эски таниш и — 
Маҳмуд ки ри б келди. У Каримни машинада шаҳарга, сўнг 
аэропортга кузатиб қўйиш ини айтди.
Ж ондордан Бухорога қайтаётиб, йўлда улар деярли 
гаплашишмади.
130


Уйда, отанинг ҳам, онанинг ҳам аҳволи огирлашган, 
икковлари хонанинг икки бурчида кўрпа-тўш ак қилиб 
ётиш ар эди. Карим ота-онасини ш у ҳолда таш лаб қиш лоққа 
кетганидан М аҳмуднинг олдида, М аҳмуд билан бошлашиб 
келганидан чол-кампирнинг олдида қандайдир хижолат 
чекди. Худди ш у аснода у ота хам, она ҳам ўзи ни н г юриш- 
туриш идан хабардор эканини бирданига ҳис этди. Ҳозир 
яна ҳеч нарсага қарам ай, Тош кентга ж унаётганини ўйлаб, 
5
Ч
1
гайсизланди! Кейин, унга ўзи ота-онасига аллақачон 
хи ён ат 
қилгану, 
ҳамон 
хиёнат 
қилаётгандек 
бўлиб 
туюлаверди.
К арим одатда осойиш та хайрлаш иб, уйдан чиқиб 
кетаверарди. Аммо бу гал отаси ҳам, онаси ҳам нечундир 
кўзларига ёш олишди. К аримнинг хаёлидан, кейинги 
келганимда буларни кўраманми, йўқми, деган ran кечди 
ва дунёнинг бебақолиги-ю бевафолигини ўйлаб, беихтиёр 
унинг ҳам киприклари намланди.
У М аҳмуд билан уйдан чиқиб, кўча бошида турган 
маш ина томон кески н одимлади. М уюлиш га етгач, шунчаки 
тўхтаб, орқага ўгирилиб қаради.
Одатдагига зид ва айни сонияда кутилмаган бир ҳолда, 
қадрдон кулба остонасида унинг ота-онаси — соч-соқоли 
оппоқ оқарган, оппоқ кийинган ф ариш тадек чол, бошини 
одмигина катта рўмол билан тангиганиданми, увоққина 
қи ёф ага кирган кампир қотиб туриш ар эди. Булар шу 
паллада бир пайтлар ўглини олис саф арга — жангу-жадалга 
кузатган мўйсаф идларни эслатишарди.
Энди чол-кампирними, ўша мискин мўйсафидларними 
ўйлаб, К арим нинг кўзлари ж и ққа ёш га тўлди.
М аш ина, ниҳоят, аэропортга йўл олди.
К арим Маҳмудга юзланди.
- М ени ўзи нима савдоларга солдингиз, М аҳмуд ака?! -
деди у. - Бир бармогимни тиш ласам, иккинчиси огрийди. 
Қийналиб кетдим икки ўртада...
-- Қийин, албатта, - пичирлади Маҳмуд. - Менимча, 
бунақа ишда эзилиб юришдан, тўгрисини тан олиб қўя 
қолган маъқул бўлса керак...
- Тўгриси қанақа?!
- Чол-кампир сизни тарбиялаш ган. Сизга меҳрга 
қўш илиб, кўн меҳнатлари сингган. Л екин сиз буларга кам 
ўхш айсиз. Тупрогингиз бошқа ердан олинган...
131


- Ж ондордан!
- Менимча, шунақа. М ен эмас, буни бутун қиш лоқ 
гапиряити...
- Қиш лоқ гапираверади, - деди Карим, - Мен ҳам 
асли жондорликман. Отам туфайли, - деди у. - Лекин мен 
ўзим нинг етги пуш тимни билмайман. . М уродовлар ҳам... 
Биз улар билан, балки бир илдиздан ўсиб чиққандирмиз... 
Ш ундай бўлиши ҳам мумкин. Демак, бу сиз ўйлагандан 
к
5
ф а мураккаб. Ҳамма бало шундаки, етти пуштни қ
5
^йинг, 
биз ўз-ўзимизни яхш и билмаймиз, М аҳмуд ака...
- Нега ўзимизни билмас эканмиз?! - тааж ж убланди 
Маҳмуд.
- М ен кўп ўйладим. Л екин ўзим ҳақимда, масалан, 
' ҳозиргача ишонч билан, ундай ёки бундай, деё.лмайман.
— 
Тўтриси шу, М аҳмуд ака...
М аш ина аэропортга етиб келган эди. Улар ўйчан 
хайрлашишди.
Карим самолётлар учиб-қўнадиган майдонга чиққанида, 
ку^затувчилар уюлиб турган темир панжара ортидан килшингдир 
нидоси унинг бехос қулогига чалингандек бўлди:
- Хиром...
У, мени биров чақиряптимикин, деб ўйлаганча қайри.хиб, 
панж ара томон кўз ташлади.
Бош қа 
йигит 
экан. 
Аммо 
ака-ука М уродовларга 
Каримдан кўпроқ ўхшаш...
Карим йигитнинг ёнига югуриб боргиси, гаплашгиси 
келди. Л екин биров билан дабдурустдан қайси йўсинда 
гаплашиш мумкин ?! У довдираб қолди. Бунинг устига, 
К арим нинг ҳамррҳлари самолёт томон силжишди. У ҳам 
панж арадан узоқлаш иш га маж бур бўлди.
Самолёт ҳаволаганида, К арим оддий бир ҳақиқатни ҳис 
этди: катга сувларда кўплаб У збекистон кемалари сузиб 
юриш ибди. Бироқ Ладога кўлидаги кем а энди ҳеч қачон 
сув юзига кўтарилиб, енгил ю зиб кетиш и мумкин эмас...
К аримнинг хаёлида, шунга қарамай, бутун воқеанинг 
худди якуни бўлиб, эҳтимолки, бир умрга бундай саволлар 
қолган эди: Хиром ким — Каримми, панж ара ортидаги 
ҳалиги йигитми ёки бошқа бировми ?!
Хиром М уродовнинг дарагини аник, биладиган киш илар 
б о р м и ?!
132


О С М О Н У З О К ,, Е Р Қ А Т Т И Қ
I

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish