Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Замичатош ёдгорлиги. 
Самарқанд шаҳридан жануб томон 40 км 
масофада Севасой ён қайири Катта харсангтош ўнгирида жойлашган 
(Самарқанд-Китоб автомагистрал йўлидан 4 км). Харсангтош жанубий қисми 
ҳисобланувчи бу ўнгир ич томонига 4 м, кенглиги эса 10 м ҳажмга эга. Макон 
1989 йили ЎзР ФА Археология институти палеолит отряди ходимлари 
томонидан очилган. Маконда ҳаммаси бўлиб 30 м
2
майдон сатҳи ўрганилиб, 2 та 
маданий қатлам (40-60 смқалинликда бўлган) аниқланиб, 1-маданий қатламдан 
ўчоқ қолдиғи, 40 донадан ортиқ (чақмоқтош, халцедон, кварцит каби 
материаллардан тайёрланган) тош буюмлар,кўплаб ҳайвон суяги қолдиғи 
топилган. 2-маданий қатламдан нисбатан камроқ – 21 дона тош буюм топилган 
бўлса-да, лекин суякдан ясалган бир нечта қурол учратилгани аҳамиятлидир. 
Макон ўз тош индустриясининг микролитли хусусияти билан Сазағон 
маданиятига тааллуқли ҳисобланади. 
Оҳалик (Оғалиқ) ёдгорлиги. 
Самарқанд шаҳридан жануб томон 18 км 
масофада Қоратепа тоғ массиви шимолий ён бағри Оҳаликсойнинг ўнг ён 
қайирида жойлашган. Маҳаллий аҳоли “подшо тоши” деб атайдиган харсангтош 
ўнгирида жойлашган. Макон 1986 йили ЎзР ФА Археология институти 
палеолит отряди ходимлари томонидан очилган. Ҳаммаси бўлиб 18 м
2
майдон 
сатҳи ўрганилиб, 2 та маданий қатлам аниқланди. Маданий қатламлар оралиғи 
50-60 смбўлиб, 2-маданий қатламдан ўчоқ қолдиғи топилган. Иккала қатламдан 
ҳам топилган археологик ашёвий далиллар –тош буюмлар (486 дона), сопол 
буюм парчалари, суякдан ясалган қуроллар ўз типологияси бўйича Сазағон 
неолит жамоалари моддий маданиятига хосдир. Бу иккала ёдгорлик ҳам ўз 
моддий маданияти жиҳатидан Сазағон маданиятига мансубдир. 
Сазағон-1 ёдгорлиги. 
Самарқанд шаҳридан 27 км жанубдаги Сазағон 
қишлоғи юқори қисми, Сазағонсой ён қайирида жойлашган (Самарқанд 
вилояти, Нуробод тумани). Маконни 1967-1968 йилларда Д.Н.Лев ўрганган. 
1969 йилдан эътиборан бу ердаги тадқиқотларни М.Ж.Жўрақулов давом 
эттирган. Тадқиқот жараёнида ёдгорликлар маданий қатлами қисман 
бузилганлиги аниқланган. Ҳаммаси бўлиб 2,5 мингдан ортиқ археологик ашёвий 
далиллар тўпланган. Макон тош индустрияси ўзининг бир қатор хусусияти 
билан Ўрта Осиё тоғ мезолит-неолит маданиятлари жумласига кириши, тош 
қуролларнинг ясалиш услубларида Самарқанд сўнгги палеолит макони 
анъаналари сақланиб қолганлиги ҳам тадқиқотлардан маълум бўлди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish