Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Сосоний шоҳи Хусров II Парвизнинг унга қарши қўзғолон кўтарган



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Сосоний шоҳи Хусров II Парвизнинг унга қарши қўзғолон кўтарган 
нахарарларга қарши олиб борган кураши
2
 
Себеос. XX боб.
Вндойнинг ўлдирилиши, Встамнинг қочиши ва қўзғолони ва унинг 
партаваликлар ўлкасига кетиши
3
 
“Шу вақт шоҳ Хусров отасини ўлдирган нахарарлардан унинг ўлими учун 
қасд олишни режалаштирди. У, аввало, ўз тоғаларини жазолашга қарор қилди. 
Юқорида эслатилган Вндойни ушлашни ва ўлдиришни буюрди. Унинг акаси 
Встам шу вақт сарой ташқарисида эди. Шоҳ уни ўз ҳузурига, акасининг ўлими 
ҳақида ҳеч нарса билмайди деб ўйлаб, найранглар ва кўп ваъдалар қилиб чақирса 
ҳам, унинг ёлғонига учмади ва қўзғолон кўтариб, гелумларнинг
4
мустаҳкамланган ўлкасига қочиб кетди ва уларнинг барча қўшинини йиғиб, 
ўзига бўйсундирди.Сўнгра у Рей
5
томонга босқинчиликлар қилиб турди ва форс 
салтанатининг кўп ерларини хонавайрон этди. 
Шунда шоҳ Хусров ўз қўшинини олди ва унга юриш бошлади; император 
қўшини ҳам у билан бирга эди. Улар Рей ўлкасида жанг қилдилар. Жангда арман 
бўлинмаларнинг кўрсатган кўп жасоратлари шоҳни ҳайратга солди. 
Қўзғолончи қаршилик кўрсатишга ожиз бўла туриб, тоғли ҳудудга 
чекинди ва у ерда ўрнашиб олди. Шундай қилиб, улар бир-бирини енга 
олмадилар, жой-жойларига қайтдилар. Встам гелумларнинг мустаҳкам ўлкасига 
қайтди, сўнгра у ердан партаваликлар томон, ўзининг асл ўлкасига
6
, у ернинг 
қўшинини ўзига бўйсундириш ва қўшин билан қайтиб келиш учун жўнади”. 
Себеос. ХХIII боб. Встамнинг Оссурияга Хусровга қарши қилган юриши, 
унинг кушонлар шоҳи Париокнинг хиёнати туфайли йўлдаги ўлими...
7
 
“Шу вақтга келиб Встам кушонларнинг иккала шоҳи – Шога ва Париокни 
ўзига бўйсундирди ва Шарқнинг барча қўшинини йиғиб, Хусровни ўлдириш ва 
унинг салтанатига эгалик қилиш нияти билан Оссурияга катта қўшин ва катта 
куч билан юриш бошлади. Унинг қўшинлари ундан бир қанча масофада, ўнг ва 
чап томонида жойлашган эдилар, кушонлар шоҳи Париок эса унинг орқасида 
ёрдам бериш учун турган эди. Шу пайт унинг бошига хиёнаткорона бир фикр 
1
Бу парча Сосоний шоҳи Хурмизд IV (578-590) ва унинг ўғли шоҳ Хусров II Парвизга (590-628) қарши қўзғолон 
кўтарган Эрон лашкарбошиси Баҳром Чубин фаолияти ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган. Баҳром Чубин кўп 
сонли қўшинга бошчилик қилиб, Сосонийлар пойтахти Ктесифонни эгаллаган. Қисқа муддатли ҳукмронликдан 
сўнг Баҳром Чубин 591 йилда Византия қўшини ёрдамида Эронга қайтган Хусров II зарблари остида Балхга қочди, 
сўнгра турк ҳоқони ҳузурига борди ва у ерда ўлдирилди.
2
Сосоний шоҳ Хурмизд IV келиб чиқиши партавалик бўлган, буюк спарапет қизига уйланган эди. Бу спарапетнинг 
иккита ўғли бор эди, улар: Вндой ва Встам. Шундай қилиб, бу ака-ука Хусров II Парвизнинг тоғалари бўлганлар. 
Улар унга қарши қўзғолон кўтарганлар.
3
История епископа Себеоса. Б. 53.
4
“Делумларнинг” бўлиши керак, яъни дайламликлар ўлкаси (Каспий денгизининг жануби).
5
Рей – Эроннинг шимолидаги қадимги шаҳар. Беҳистун битикларида (мил. ав. VI аср) эсга олинади. ХIII асрда 
мўғуллар томонидан вайрон этилган. Унинг ўрнида ҳозирги Теҳроннинг шу номли ноҳияси жойлашган.
6
Бахтарияга.
7
История епископа Себеоса. Б. 55.


349 
келди. Бир нечта отлиқлар билан олдинга чиқиб, отдан тушди ва унинг этагида 
тиз чўкиб, ерни етти марта ўпди. Унинг олдига келиб, Встам унга яна отга 
минишни буюрди. У эса Встамга йўлда пистирма уюштирди. Париок унга деди: 
“Одамларингга бизни холи қўйишни буюр, чунки шоҳга махфий айтадиган 
гапим бор”. Ўйланган хиёнатдан хабари бўлмай, у одамларига уларни холи 
қўйишни буюрди ва йўл бўйлаб иккови суҳбатлашиб кетаётганларида бирданига 
пистирмадан одамлар сакраб чиқдилар ва Встамни ўлдирдилар”. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish