тапиллата бошладим: — Ўш а кампирларнинг дийдиёсини
ҳам ёмон кўраман, билдингизмн?
Аҳмадқул бобом яхши-да, мени ердан даст кўтариб
кўзларимдан ўпиб, бойвачча ўғлимни хафа қилманглар,
борақолсин, чарчаса кўтариб оламан, деди.
— Ҳ а , майли, — деди бобожоним ҳам юмшаб, — олиб
кета қол, эшакни миниб кетинглар.
Эшакни ўзим етаклаб чиқдим. Хурж унга иккита кич-
кина қопқон солдик, катталарини олмадик, уларни бўри,
тулки ушлаганда ишлатамиз, бобожоним шундай деган.
Яна тағин бир халта арпа, бир қучоқ беда |ҳам олиб,
ҳаммасини хуржуннинг кўзига жойлаб, тезгипа чиқиб
кетдик... Э ҳ, қандай соз! Маза қиладиган
бўлдим-да.
Кайтиб келгач, Дилижон, Ҳулижон, Ҳайитвойларга ро-
са мақтанаман, кўзларини куйдираман.
Бир оз ю;ргач:
— Бобожон, гаплашиб кетайлик,— дедим
гапиргим
келиб.
— Нима деб гаплашамиз? — сўради
Аҳмадқул бо-
<бом.
— Ҳар нарсаларни-да.
— Ҳар нарса деганинг нимаси?
— Энди... ўзимнинг бобом ўлмайди-а?
— Худо хоҳласа, тузгалиб кетади, ўлмайди.
— Ҳечам ўлмайдими?
— Ҳечам ўлмайди.
— Мингга кирадими?
24
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Мингга кирадп.
— Йўқ, ростини айтинг.
— Рост айтяпман, яхши одамлар ҳен қачон ўлмайди.
— Бобожоним яхшими?
— Яхши.
— Ж удаям яхшими?
— Ж удаям яхши. Бобонг беҳад саховатли одам.
— Саховатли дегашшгиз нима?
— Билмайсанми?
— Билмайман.
— Саховатли — қўли
очиқ,
хайр-эҳсонли
дегани.
Do'stlaringiz bilan baham: |