дим.
— ҚийналаСан, ўртоқ, — деди бобом кўзини очиб.
— Цийналсам, сен учун қийналаман, Эрка. Агар ҳо-
зир ўртоғингга нафи тегади деса, дўзахдан олов олиб
келишга ҳам тайёрман.
Бобожонимнипг сўлинқираб қолган юзлари ёришиб
кетгандай бўлди, кўзларини катта очиб, кулимсираб ҳам
қўйди.
— Яхши ўртогим бор-да, опаси,— дея мақтанди,—
ўшанда сувга чўкаётганингда қутқариб яхши иш қилган
экапман, ўртоқ.
— Ўзимга керак бўлади, деб қутқаргансан-да. Ҳе-ҳе-
ҳе!
Кулдик, ҳаммамиз кулдик, бобожоним кўпроқ кулди.
Мен шартта ўрнимдан туриб:
— Овга мен ҳам бораман, — дедим.
23
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Нима? — учовлари баробар
сўрашди,— ш у совуқ-
да-я?
— Борамаи, дедим, бораман.
— Бекорларни айтибсан, — жеркиб берди энажоним.
— Узингиз бекорларни айтибсиз,— деб ер тениндим.
— Ҳаддингдан ошма.
— Ўзингиз ошманг.
Энам билан бобомни бирор гапимга кўндира олма-
сам ерга ётиб олиб йиглашни ўрганиб олган эдим. Ав-
вал кигизга ўтириб йиғлайман, кўнишмаса тупроққа ду-
малаб додлайман. Йиғлаётганимда кўзимнинг қири би-
лан уларни кузгатиб тураман. Кийим-бошим тупроқ бў-
либ қолишдан қўрдиб, дарров кўна долишади. Б у гал
ҳам шундай дилдим. Энам қўлимдан тортиб турғизиб:
— Йиғлама, қулуним, ўзим
сени Отинбибиникига
мушкулкушодга
олиб
бораман, — деб
юпатди.— Янги
этигингни кийиб борасан.
— Кампирларни ёмон кўраман — ҳаммасининг огзи-
да тиши йўқ, — деб яна зах ерга ўтириб, оёқларимни
Do'stlaringiz bilan baham: |