қуш бўлиб сайрайдиган ҳуштак, чамандагул дўппилар
олиб бераман», деган эди. Ў ш а гап эсимга тушдию:
— Эркачол,
Жинни чол,
Эркачол
Шинни чол,— дея алам билан иргишлай бошла-
дпм.
Бобом ўрнидан туриб икки қўлини кент ёзиб:
— Кел, ўғлим, яраша қолайлик,— дея шалоплаб сув
кечиб мен томонга кела бошлади, — айб сенда эмас, ма-
на бу ҳайвонда. Емни кўп еб қутуриб кетибди, энди ун-
га ҳечам ем бермаймиз.
Ш уни кутиб турган эдим. Жон-жон деб бобомнинг
елкасига чиқиб, дўлимни бўйнидан ўтказиб олдим. М е-
ни чирсиллаб учқун чертиб ёнаётган олов ёнига ўтқазиб
бобомнинг ўзи сув кечиб кесилган теракларни сойнинт
устига тавдлади. Қадам босганда силкиниб кетмасин деб
бўлса керак, уч-тўрт жойига кўндаланг тахта ташлаб
мих қоқди. Ўш а михлар меники эди. Мен умуман михни
яхттти кўраман, нега десангиз, тешанинг орқаси билан
енгил урсангиз ҳам ерга лопиллаб
кириб кетаверади.
Кўприк битгач, бобом иккимиз уёг-буёгига ўтиб кўрдик,
ўртасида туриб олиб силкиндик.
— Зўр-а? — деди бобом.
— Зўр! — деб қўйдим мен ҳам.
— Сен бўлмасанг, тойлогим, барибир битказолмас-
дим.
— Тўғри, бобожон, барибир битказолмасдингиз, — де-
дим эшакнинг орқасига мингашаётиб...
Кейин бобожоним қаттиқ касал бўлиб, қиш чиққун-
ча ётиб қолди. Аҳмадқул бобом асал келтириб оёқлари-
га суртар, уқалар, энажоним ҳар оқшом сутга асал қай-
натиб ичирар, холам ҳидини мен ёқтирмайдиган ғалати-
ғалати дорилар келтириб баданига суртар эди. Гоҳо эна-
жоним:
— Савоб оламан деб ш у совуқда муз кечиш ш арт-
миди, — деб танбеҳ берар, бобом бўлса:
Do'stlaringiz bilan baham: |