Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


ПЕДАГОГНИНГ КОММУНИКАТИВ ТОЛЕРАНТЛИГИ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet131/224
Sana14.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#794487
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   224
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

 
ПЕДАГОГНИНГ КОММУНИКАТИВ ТОЛЕРАНТЛИГИ 
МАСАЛАЛАРИ 
Шойимова Ш.С., Мирзаева Н.А., Мирзаева Ш.Р. 
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти 
Чет тиллар, педагогика ва психология кафедраси 
 
Долзарблиги
. Коммуникатив толерантлик – инсоннинг энг муҳим ва 
жуда кўп ахборот берувчи жиҳатидир. Ўз моҳиятига кўра, у анча мураккаб 
ҳосила ҳисобланади. Унда шахснинг таълим маданияти ва тарбиясининг 
ўзига хос хусусиятлари, мулоқот тажрибаси, қадриятлари, эҳтиѐжлари, 
қизиқишлари, интилишлари, характери, темпераменти, ўрганган одатлари, 
фикрлаш хусусиятлари, ва албатта, шаклланган ўзини тутиш стереотиплари 
акс этади. Шахснинг касбий-педагогик фаолиятда ўта зарур бўлган руҳий 
саломатлик, ички уйғунлик, ўз-ўзини бошқариш ва ўз-ўзини коррекция 
қилиш бевосита толерантликка боғлиқдир. 
Ишнинг мақсади. 
Адабиѐтлар билан ишлаш, манбаларни ўрганиш ва 
маълумотлар таҳлили орқали
 
педагогнинг коммуникатив толерантлиги 
муаммоларини назарий жиҳатдан ѐритишдан иборат.
 
Қўлланилган усуллар. 
Адабиѐтлар билан ишлаш ва назарий таҳлил. 
Олинган натижалар муҳокамаси. 
Толерантлик лотин тилидан 
таржима қилинганда, кимгадир ѐки нимагадир нисбатан чидамлилик, у билан 
муросага келиш, кўнгилчанликни билдиради. 
Коммуникатив толерантлик – 
шахснинг инсонларга муносабатининг тавсифи, хусусияти бўлиб, ўзаро 
муносабатга киришган шахсларнинг ѐқимсиз ѐки номақбул руҳий ҳолатлари, 
хусусиятлари ва хулқ-атворларига чидай олиши даражасини кўрсатади.
Кундалик мулоқот ва касбий-фаолият мулоқоти коммуникатив 
толерантликнинг кўп шаклда намоѐн бўлишидан далолат беради. Шахснинг 
толерантлик даражаси биринчи навбатда унинг атрофдаги таъсир 
этувчиларга эмоционал реакция қилишининг хусусиятларида намоѐн бўлади. 
Коммуникатив толерантлик механизмида суҳбатдошларнинг бир 
тоифали жиҳатлари – интеллекти, характери, ўрганиб қолган одатлари, 
темпераментининг мос келиши ѐки мос келмаслиги ҳал этувчи рол ўйнайди. 
Бошқача айтганда, суҳбатдошлар бир-бирининг хусусиятларини ва 
ҳолатларини шахснинг айрим кичик тузилмалари даражасида баҳолайди. 
Коммуникатив толерантлик кўпинча, инсон ўз шахсининг ва суҳбатдоши 
шахсининг кичик тузилмалари орасидаги фарқни кўрмаганда, ѐки уларнинг 
фарқи юзасидан салбий кечинмалари бўлмаганда намоѐн бўлади. 
Толерантлик даражасининг ортиши, агар биз иккита нарсани ўргансак, 
юз бериши мумкин: биринчидан, ўз шахсининг ва суҳбатдоши шахсининг 


220 
кичик тузилмаларидаги фарқлардан салбий тассуротларни енгиб ўтиш ѐки 
уларни камайтириш; иккинчидан, бу фарқларни келтириб чиқарувчи ѐки 
таъкидлаб кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этиш. 
Толерантлик атрофдагилар томонидан шахснинг ижобий кўриниши 
сифатида қабул қилинади. Коммуникатив толерантликнинг юқори 
даражасига эга бўлган киши етарлича вазмин бўлиб, унинг муносабатларида 
ҳаракатларини олдиндан билиш мумкин, улар турли кишилар билан 
киришимли бўлади. Шу фазилатлари туфайли биргаликдаги фаолиятда 
синергик таъсир кўрсатишга (ҳамкорлик даражасида ўзаро муносабатдан 
лаззат олиш) эришиш учун психологик қулай вазият яратилади. Толерантлик 
даражаси юқори бўлган шахс билан мулоқот қилганда сиз ўзингиз учун 
қулай туйғуларни сезасиз. Коммуникатив толерантликнинг йўқлиги ѐки 
унинг паст даражаси индивиднинг ўз шахсининг ва суҳбатдоши шахсининг 
кичик тузилмаларида аниқланган фарқларга салбий реакцияси билан 
изоҳланади. 
Инсоннинг бошқа шахснинг ўзига хослиги сабабли салбий 
кечинмалари қанчалик кучли бўлса, толерантлик даражаси шунчалик паст, ва 
суҳбатдошга ижобий муносабатни намойиш этиш, уни барча ѐки баъзи 
жиҳатларида қабул қилиш, ундан норозиликни тийиб туриш шунчалик қийин 
бўлади. Коммуникатив толерантлик даражаси паст бўлган киши салбий 
ҳиссий қувват манбаи бўлиб, уни ўз суҳбатдошларига йўналтиради. 
В.М.Целуйко коммуникатив толерантликни белгилаб берувчи 
шахснинг 
асосий кичик тузилмалари қуйидагилар деб билади: 
1. Интеллектуал 
– 
муайян кишининг фикрлаш фаолияти парадигмаси 
(намунаси, тури, услуби) яъни, унинг воқеликни тушуниш тамойилларини, 
унга одат бўлган муаммоларни, ғояларни англаб етиш, қарорларни қабул 
қилиш стереотипларини намоѐн қилади. 
2. Қадриятни мўлжал олиш 
– 
муайян шахснинг асосий дунѐқараш идеалларини, унинг ҳаѐтий энг яқин ва 
узоқдаги мақсадлари, қизиқишлари, воқеаларни баҳолашларини ўз ичига 
олади. 
3. Этика 
– 
инсон эътиқодидаги маънавий меъѐрларни ифодалайди. 
Бунда унинг фикрлари, баҳолашлари ва ҳаракатларида виждон 
мавжудлигининг у ѐки бу даражаси намоѐн бўлади: яхшиликка ва ѐмонликка, 
адолатга ва адолатсизликка йўналтирилганлиги, бурч туйғусига таянишга 
мойиллиги ѐки ўзини масъулиятсиз туттишга ўрганиб қолганлиги ѐтади. 
4.Эстетика 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish