101
Қонунийлик тўғрисидаги нормалар ЖПКнинг 11-моддасида;
ФПКнинг 4- ва 7-моддаларида; ХПКнинг 4-, 5- ва 12-моддаларида;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2- ва 3-
моддаларида ўз ифодасини топган.
Мазкур принцип ишдаги барча ҳолатлар тўла, ҳар томонлама ва
холисона кўриб чиқилишини, ҳар бир иш қонунга асосан кўриб
чиқилиши ва ҳал қилинишини,
суд ишларини юритиш барча
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя
қилинишини, фуқаролар қонунларга риоя қилиш ва уларни ҳурмат
қилиш руҳида тарбияланишини таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми ўзининг 1997 йил 22 августдаги
“Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида
муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши
тўғрисида”ги 12-сон қарорида: “Судларнинг
эътибори жиноят
ишларини суд муҳокамаси жараёнида процессуал қонунчиликка
қатъий амал қилишнинг зарурлигига қаратилсин, фақат унга аниқ ва
оғишмай амал қилиш ишнинг ҳолатини ҳар томонлама тўлиқ ва
холисона текширишни, жиноятларнинг содир этилишига имкон
яратувчи шароит ва сабабларни аниқлашни ва суд жараёнининг
тарбиявий таъсирини таъминлашини эътиборга олинсин” деб қайд
этилган. Судлар фаолиятида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф
этишга
апелляция, кассация ва назорат инстанциялари эътиборини
қаратиб, Пленум ўз қарорида “ишларни апелляция,
кассация ва
назорат тартибида кўраётганда биринчи босқич судлари томонидан
жиноят-процессуал қонунчилигига риоя қилинишига алоҳида
эътибор қаратиш, жиноят ишларининг суд муҳокамасида жиноят-
процессуал қонунчилигини қўллашда йўл қўйилган
хатоларни,
бирорта қонун бузилиш ҳолатини эътибордан четда қолдирмасдан,
мунтазам таҳлил қилиб бориш”ни тавсия этган.
Моддий ва процессуал қонунларнинг барча талабларига, шу
жумладан, процессуал фаолиятининг принципларини белгиловчи
нормаларга риоя этиш бўйича процессуал фаолиятининг ҳар бир
иштирокчиси зиммасига юклатилган мажбурият қонунийлик
принципи мазмунини ташкил қилади.
Қонунда йўл қўйиладиган барча процессуал ҳаракатлар
ўтказилиши ва процессуал қарорлар қабул қилиниши
процессуал
кодекслари билан аниқ тартибга солинган. Одил судловни амалга
ошириш
жараёнида
қонунийлик
процессуал
қонунчиликда
белгиланган кафолатлар тизими орқали таъминланади.
102
Қонунийлик процессуал ҳуқуқнинг барча принцип ва
нормаларида ўз ифодасини топган ҳамда суд ишларини юритишнинг
барча томонларини таърифлайдиган универсал, ҳамма соҳани қамраб
оладиган универсал принцип ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: