Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Одил судловнинг фақат суд томонидан



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

3.3. Одил судловнинг фақат суд томонидан
амалга оширилиши 
 
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунига 
мувофиқ, 
Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд 
томонидан амалга оширилади
(3-модда). 
Одил судлов – суд ҳокимиятини амалга оширишнинг етакчи 
шакли. Шунинг учун одил судловнинг фақат суд томонидан амалга 
оширилиши принципининг эълон қилиниши фуқаролик процессуал, 
хўжалик процессуал ва жиноят-процессуал қонунчилигида ҳам ўз 
аксини топган. 
Масалан, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 6-моддаси одил 
судлов ҳамда қонун ва суд олдида тенглик каби иккита принципни ўз 
ичига қамраб олади
1
. Мазкур моддага мувофиқ фуқаролик ишлари 
бўйича одил судлов фақат суд томонидан ҳамда барча фуқароларнинг 
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, 
эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, шунингдек, бошқа 
ҳолатлардан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида 
амалга оширилади. 
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 2-моддасига 
биноан, хўжалик суди иқтисодиёт соҳасида вужудга келадиган, ушбу 
Кодекс ва бошқа қонунлар билан ўзининг ваколатига киритилган 
низолар ҳамда бошқа ишларни ҳал қилиш йўли билан одил судловни 
амалга оширади. 
Жиноятга оид суд ишларини юритишда одил судлов – бу жиноят-
процессуал 
қонунида 
белгиланган 
ва 
суд 
қарорларининг 
қонунийлигини, асослилигини ва адолатлилигини таъминлайдиган 
тартибга қатъий риоя қилган ҳолда суд томонидан, унинг ваколати 
доирасида, жиноят ишларини кўриш ва ҳал этиш бўйича амалга 
оширилаётган фаолиятдир. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ЖПКнинг 
12-моддасида 
акс 
эттирилган ушбу принцип одил судловнинг туб мазмунини очиб 
беради: шахсни жиноят содир этишда айбдор деб топишга ҳамда 
ушбу шахсга жазо тайинлашга фақат суд ўз ҳукми билан ваколатли. 
1
Иккинчи принцип – қонун ва суд олдида тенглик – 3.5 параграфида кўриб чиқилади. 


103 
Шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш 
тўғрисидаги қарорни қабул қилишга ҳам фақат суд ҳақлидир. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ЖПКнинг 
28-моддасида 
кўрсатилганидек: “Ўзбекистон Республикасида жиноят ишлари 
бўйича одил судловни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, 
жиноят ишлари бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) 
судлари ва ҳарбий судлар амалга оширади”. 
Суд мажлисида жиноят ишини кўриш ва натижаларига кўра 
жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодексида белгиланган жазони тайинлаш ёки 
ушбу шахсни оқлаш ёхуд жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод 
қилиш жиноят ишлари бўйича одил судловни амалга ошириш усули 
сифатида хизмат қилади. 
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик 
суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари 
бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва 
Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, 
туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) 
судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик 
суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари одил судловни 
амалга оширадилар. 
Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди. 
Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари тизимида одил 
судловни биринчи инстанция, апелляция, кассация ва назорат 
инстанциялари судлари амалга оширадилар. Одил судловни амалга 
оширишда судьялар таркиби турли бўлиши мумкин. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish