14.2. Кимѐвий ишлов бериш машиналарини тузилиши
ва иш жараѐни
Қишлоқ
хўжалиги
экинларининг зараркунандалари ва
касалликларига
ҳамда
бегона
ўтларга
қарши
кураш
учун
мўлжалланган
машиналарга
заҳарлагичлар,
пуркагичлар,
чанглатгичлар,
аэразол
генераторлар,
фумигаторлар
ва
хўрак сочиш машиналари киради.
Уруғларни заҳарлашда ПС-
10А,
ПСШ-5
заҳарлагичлар,
ўсимликларга
кимѐвий
ишлов
беришда вентиляторли ОВХ-600,
штангали ОПШХ-12/15 ва тиркалма
ОВМ-900/1200
русумли
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШТИРИШ
пуркагичлар,ОШХ-12-1А
русумли
гербицид
пуркаш
мосламалари,
ОШУ-50А чанглатгичи, АГ-УД-2
азрозол
генератори,
фумигаторлардан ғўза, боғ, узумзор,
бутазор,
сабзавот
ва
техник
экинларга кимѐвий ишлов беришда
фойдаланилади.
Ўсимликларнинг
зараркунандаларига
қарши
курашишда асосан пахтачиликда
қўлланиладиган
ОВХ-600
пуркагиларидан фойдаланилади.
Кимѐвий
ишлов
бериш
машиналарини
ишга
тайѐрлаш
уларнинг бажарадиган ишига қараб
тўлиқ
жиҳозланганлиги
(комплектлиги) ҳамда созлигини
текширишдан бошланади. Барча
механизмларнинг ишлаши текшириб
кўрилгандан кейин агрегат ишлаш
учун далага чиқарилади.
Заҳарли химикатларни эрта
тонгда ва кечқурун, шамолнинг
тезлиги 3 м/сек дан ошмаган вақтда
сепиш лозим.
Ўсимликларнинг
экиш
усулларига,
уларнинг
ўсиш
баландлгига қараб машиналарнинг
механизмлари тўғри ростланганда
ўсимликларга
сифатли
ишлов
берилади,
унинг
механизм
ва
деталлари пухта ва узоқ муддат
бузилмасдан ишлайди. Машиналар
билан
дорилаб
бўлмайдиган
жойларни
(тоғли
минтақалар,
қалинлашиб кетган ғўзалар ва
баланд бўйли маккажўхори ва
бошқалар)
самолѐт
ҳамда
вертолѐтлар
ѐрдамида
кимѐвий
ишлаш мумкин.
Авиация
иш
унумининг
юқорилиги, қамраш кенглигининг
катталиги, харакатчанлиги жуда
катта майдонларни ҳам қисқа
муддатларда ишлашга имкон беради.
Унинг яна бир муҳим афзаллиги
шуки,
заҳарли
препаратлар
ишланаѐтган далага бир текис
тақсимланади ва ишчи кучи анча
тежалади.
Бу
усулнинг
камчилиги
самолѐтлар
учаѐтганда
заҳарли
химикатларни ўсимликлар томонга
йўналтириб ҳайдайдиган кучли ҳаво
оқимини ҳосил қила олмайди.
Самолѐтдан чиқаѐтган ҳаво билан
аралашган кимѐвий захар оқими
керакли жойга жуда секин, ўз
оғирлиги таъсирида тушади, бунда
чангсимон заррачаларнинг маълум
бирқисми атрфга учиб кетади.
Самолѐтдан
ташланган
заҳарли
химикатлар
ўсимликнинг
шоҳ-
шаббалари
орасига,
айниқса
баргларининг пастки қисмига тўлиқ
кириб бора олмайди.
Препаратлар вертолѐт билан
сепилганда
бу
камчиликлар
бўлмайди, чунки унинг парраклари
пастга йўналтирилган кучли ҳаво
оқимини
вужудга
келтиради.
Заҳарли химикатлар яхши пуркалади
ва ўсимликларга 40...45 бурчак
остида
тушади.
Самолѐт
ва
вертолѐтларни бошқариш ишлари
Do'stlaringiz bilan baham: |