КЛИНИК АНАТОМИЯ
(ОПЕРАТИВ ХИРУРГИЯ ВА
ТОПОГРАФИК АНАТОМИЯ)
МОДУЛИ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
500 000 -
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий
таъминот
Таълим соҳаси:
510 000 -
Cоғлиқни сақлаш
Таълим йўналишлари:
5510100 -
5111000 -
Даволаш иши
Профессионал таълим
(5510100 -Даволаш иши)
Тошкент – 2021
2
Тузувчилар:
Усманов Р.Д.
ТТА
Анатомия, клиник анатомия кафедраси
мудири т.ф.д., профессор
Худайбергенов Б.Е.
ТТА Анатомия, клиник анатомия
кафедраси катта
ўқитувчиси
Гульманов И.Ж.
ТТА Анатомия, клиник анатомия кафедраси катта
ўқитувчиси
Тақризчилар:
Охунов А.О.
ТТА Умумий ва болалар жарроҳлик
касалликлари кафедраси мудири, т.ф.д.
Ахмедов Ш.М.
ТошПТИ Умумий хирургия ва ОХТА кафедраси
профессори, т.ф.д.
Модул дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилган.
Модул дастури Тошкент тиббиёт академияси кенгашида кўриб
чиқилган ва тавсия қилинган (2021 йил “26” майдаги “12”-сонли баённома).
Модул дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
тиббиёт ва фармацевтика узлуксиз касбий таълими муассасалараро
Мувофиқлаштириш кенгашининг 2021 йил “13” апрелдаги 3-сонли
баённомаси билан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил
“4” июндаги 121-сонли буйруғининг 1-иловаси билан модул дастури рўйхати
тасдиқланган.
3
1.Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий мақсадларидан бири
тиббиётда ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялаб
етиштириш, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришдир.
Мазкур модул
дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат
таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган.
Клиник анатомия модул дастури замонавий тиббий ва педагогик
технологияларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этган ҳолда соғлом
инсон танаси,
аъзо ва тўқималарининг тузилиш қонуниятлари, одам организмининг
индивидуал тузилиши, ёш ва жинсга
оид топографик хусусиятлари,
рентгенологик, КТ, УТТ, МРТ манзараси, туғма нуқсонлар, ташқи муҳит ва
оператив аралашувларнинг организмга таъсирини эътиборга олган ҳолда
комплекс ўргатишга қаратилган.
Клиник анатомия (оператив хирургия ва топографик анатомия) модули
тиббиётнинг фундаментал (
клиник олди
) модулларидан бири ҳисобланиб,
биология, анатомия, патологик анатомия, патологик физиология, суд-тиббиёти,
фармакология, жарроҳлик йўналиши мутахасисликлар модулларини ўрганишда
катта аҳамиятга эга ва назарий билимларни амалиёт билан боғлайди.
Клиник
анатомия (оператив хирургия ва топографик анатомия) модули дастурида одам
организми ва аъзоларининг соғлом ҳамда патологик шароитдаги топографо-
анатомик тузилишини соҳалар бўйича ўрганиш, анъанавий ва замонавий
оператив аралашувлар ҳақида назарий билим ва амалий кўникмаларни
шакллантиришни кўзда тутади, бу талабада
клиник фикр юритишни
ривожланишини таъминлайди. Клиник анатомия (оператив хирургия ва
топографик анатомия) модулини ўрганишда модулларга қўйилган талабларга
алоҳида эътибор берилади.