2. Ўзбекистон халқига барча куч воситаларини “Ҳамма нарса фронт
учун, ҳамма нарса ғалаба учун!”, деган мажбурият масъулиятнинг
юкланиши.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаб
айтганидек, “Бу уруш кимлар томонидан қандай мақсадларда, қаерларда
бўлиб ўтганлигидан қатъи назар, унда Ўзбекистонликлар қатнашиб, ўз
оиласи, бола–чақаси, ота-онаси, муборак заминни ҳимоя қилдилар. Уларнинг
жасорати ҳеч қачон унутилмайди
1
, деганда нақадар ҳақ эканлигини ҳис
қиламиз. Бунинг исботи урушнинг биринчи кунларидаѐқ Республикамиз
йирик шаҳар ва қишлоқларида кўп минг кишилик митинглар бўлиб, унда
Ватанпарварлик чақириқлари янграб, меҳнаткаш халқ “Ватан” истаган
вақтда фронтга жўнашга тайѐр эканликларини билдирдилар.
Уруш бошланиши билан Республикамизнинг барча вилоятларидан ўн
минглаб кишилар кўнгилли бўлиб фронтга жўнаб кетдилар.
Давлат Мудофаа Қўмитасининг топшириғига 1941 йил IV чораги ва
1942 йил учун ҳарбий хўжалик режалари ишлаб чиқилди ва уни 1941 йил 16
августда Сиѐсий бюро тасдиқлади. Бу режага биноан, собиқ СССРнинг
шарқий ҳудудларида, шу жумладан Ўзбекистонда янги заводлар, шахталар,
конларни ишга тушириш ҳамда қурол-аслаҳа, ўқ-дори, кўплаб танк, самалѐт,
тўп ва замбараклар ишлаб чиқариш режаси белгилаб берилди. Шу режани
амалга оширишда Ўзбекистон Қизил Армиянинг фронт орқасидаги
мустаҳкам базасига айлантирилди.
Маълумки, уруш йилларида Россия, Украина ва Белоруссиянинг
фронтга яқин жойлашган шаҳарларидаги саноат корхоналари Урал,
Қозоғистон ва Ўрта Осиѐга кўчириб келтирилган эди. Ўрта Осиѐ ва
Қозоғистонга кўчириб келтирилган 300 дан ортиқ корхоналардан 104 таси
Ўзбекистонга жойлаштирилди
2
.
1
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т., 1996 йил 80-бет.
2
Закон о пятилетнем плансе восстьновлеения и развития народного хозяйства СССР на 1946. Москва 6-бет
Эвакуация қилинган корхоналар жадал суръатлар билан ишга
туширилиши Ўзбекистонда фақатгина саноат маҳсулотлари ҳажмининг
кескин ўсишига олиб келмасдан, балки умумий республика саноатини
структура жиҳатидан жиддий ўзгаришларга олиб келди.
Бу ўзгаришларнинг моҳияти шундан иборатки, урушдан олдинги тинч
қурилиш йилларида республика саноатининг базаси асосан ярим хом ашѐ
етказиб берувчи, тўлиқ бўлмаган саноат корхоналаридан иборат бўлганлиги
туфайли, жуда қисқа вақт ичида шунчалик катта ҳажмдаги саноат
корхоналарини қабул қилиш, жойлаштириш ва ишга тушириш учун ҳали
имкониятлар тўлиқ эмас эди. Шу билан бирга бу корхоналарни кадрлар
билан таъминлаш муаммоси кўндаланг бўлиб турмоқда. Эди. Шу сабабли
республикада тезлик билан малакали ишчи кадрлар тайѐрлашга алоҳида
эътибор берилди
1
.
Кўчириб келтирилган заводларни тўлиқ ишга тушириш учун бу ердаги
мавжуд энергия тармоқлари қуввати ҳам талабга жавоб бермас эди. Шу
туфайли қуввати 1 миллиард 110 миллион киловат-соат эга бўлган бир қатор
ГЭСларни ишга тушириш ҳаѐтий заруратга айланган эди. Халқимизнинг
фидокорона меҳнати билан қисқа вақт ичида бу муомалаларни ҳал этишга
эришдилар. Натижада кўчириб келтирилган заводлар тез орада фронт учун
қурол-аслаҳа, ўқ-дори, қўплаб танк, жанговар самалѐтлар, тўп ва замбараклар
тайѐрлаб Қизил армияга етказиб берила бошлади. Қисқа вақт ичида
Ўзбекистон халқ хўжалиги ҳарбий изга ўтказилди. Бунга сабаб бутун халқ,
жамийки моддий ресурслар захирасини уруш эҳтиѐжларини қондиришга
сафарбар қилганлигида эди. Ўзбекистон халқи мустабид тузум таркибида
бўлганлигига қарамай бутун куч ғайратини фашизмга қарши курашга
қаратди. Чунки барча демократик кучларни йўқотишга, ўта агрессив
реакцион қарашларга эга бўлган, ирқчиликни тарғиб этувчи фашизмга қарши
кураш умуминсоний аҳамият касб этган эди. Немис миллатини энг тоза ирқ-
“орийлар”, деб эълон қилиб дунѐдаги бошқа миллат вакиллари уларга хизмат
1
Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Т., Шарқ, 2000 йил.
қилиши, немис халқи дунѐ халқлари устидан ҳукмрон бўлиши керак,-деган
ўтакетган шовинистик сиѐсат натижаси фашизмга қарши кураш чинакам
умумхалқ бирлигини вужудга келтирди. Шу маънода ўзбек халқи фашизмдан
фақат собиқ СССРни эмас, балки ўз Ватани Ўзбекистонни асраш ва ҳимоя
қилишдан иборат буюк инсоний фазилатларни намойиш қилдилар.
Шу туфайли кўчириб келтирилган завод ва фабрикаларни тиклаш ва
уларни ишга туширишда талабалар, ўқувчилар, уй бекалари, фан ва маданият
ходимлари, колхозчилар қўлга белкурак, кетмон, лом олиб тинмай меҳнат
қилдилар. Натижада фронт учун ўта зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришга
мослаштирилган “Россельмаш” заводи 25 кунда, “Қизил Оқсой” заводи эса
29 кун ўтганда маҳсулот чиқара бошлади. 1941 йил декабрига келиб
эвакуация қилинган корхоналарнинг 50 таси ишга туширилди
1
.
Бу завод-фабрикалар шу қадар тез ишга туширилди, станоклар девори,
томи йўқ очиқ далаларда ишга туширилиб маҳсулот чиқариш бошлаб
юборилган эди. Малакали ишчиларнинг йўқлиги асосий ишчи кучи 14-17
ѐшли ўсмирлар, хотин-қизлар зиммасига тушганлиги учун ишлаб чиқариш
сифати талаб даражасида бўлмасди. Шунинг учун малакали ишчи кадрлар
тайѐрлаш мақсадида Ф30 (фабрика-завод таълими) ҳунар мактаблари,
урушнинг дастлабки босқичларида ишчиларни қисқа муддатли курсларда
оммавий тайѐрлаш якка тартибда ва бригада шогирдлиги усуллари билан
тайѐрлаш кенг қулоч ѐзди.
Натижада 1942 йилга келиб Ўзбекистонда оммавий касбларда 105673
малакали саноат ишчиси тайѐрланди. Тайѐрланган ишчилар сафтдан ишлаб
чиқариш топшириғини 350-500 фойиздан адо этувчи малакали ишчилар
етишиб чиқдики, уларнинг ташаббуси оммавий тус олди
1
.
Уруш йилларининг очлик, тинмай меҳнат қилишлари натижаси
толиқишдан силласи қуришига қарамай Ўзбекистонлик саноат ходимлари
фронтга 2100 та самолѐт, 17342 та авиоматор, 2318 минг донь авиобомба
1
Ульмасбоев Ш.Н. Промьшленное развитие советского Узбекистана. Т., 1958, 166-бет.
1
“Правда Востока” газетаси, 1941, 12 июл сони; Узбекиский СССР в годы Великой
Отечественной войны 1941-1945 гг. Т., 1981 137 –бет
17100 та маномѐт, 4500 бирликдан иборат миналарни йўқ қилувчи қурол, 60
мингга яқин ҳарбий –кимѐвий ускуналар 22 миллион дона мина ва 560 минг
дона снярд, 1 млн. дона граната, дала радисотанциялари учун 3 млн радио
лампа, 300 минг парашют, 5 та бронопоезд, 18 та ҳарбий –санитария ва
ҳаммом –кир ювиш позеди, 2200 та кўчма ошхона ва бошқа кўпгина ҳарбий
анжомлар етказиб бердилар. Фақат Республика енгил саноат халқ
комиссарлиги корхоналарининг ўзи 1941-1945 йиллар мобайнида 7518,8
мингта. Гимнастика, 2636,7, пахтали нимча, 2861, 5 армия этиги тайѐрлаб
берилди.
1
Фашистлар Германияси устидан қозонилган тарихий ғалабада
Ўзбекистон қишлоқ меҳнаткашларининг ҳам муносиб ҳиссалари бор.
Бир қатор объектив ва субъектив сабабларга кўра жумҳуриятда қишлоқ
хўжалигини қайта қуриш ғоятда қийин кечди. Юз минглаб меҳнатга яроқли
қишлоқ меҳнаткашлари фронтга жалб қилинганлиги туфайли, асосий меҳнат
хотин-қизлар ва ўсмирлар елкасига юклатилган эди. Бунинг устига барча
саноат корхоналари Уруш манфаатларига бўйсиндирилганлиги туфайли
қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлаш деярли тўхтаб қолган бўлиб,
эҳтиѐт қисмлар, ўғит ва ѐнилғи билан таъминлаш умуман қисқариб кетди.
Урушнинг дастлабки йилида бу қийинчилик унчалик сезилмасада аммо
кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айниқса, пахтадан
олинадиган ҳосилдорлик кескин камайиб кетишига сабаб бўлди. Лекин ўзбек
деҳқонларининг фидокорона меҳанатлари туфайли уруш йилларида фронт
учун ўта зарур бўлган 4 миллион 148 минг тонна пахта, 82 миллион пуд
ғалла, 54,067 тонна пилла, 482 минг тонна картошка ва сабзавот, 57,6 минг
тонна мева ва узум, 36 минг тонна қоқи, 159 минг 300 тонна гўшт, 22 минг
300 тонна жун, 195 минг тонна шоли етказиб берди.
2
1
Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Т., “Шарқ”, 2000, 444-445 бетлар.
2
Очерка истории Коммунистической партии Узбекистана. Т., 1974, 451-бет; “Қизил Ўзбекистон” газ. 1946,
16 январ сони.
Do'stlaringiz bilan baham: |