Мавзунинг долзарблиги. Халқимизга хос жуда кўплаб азалий



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana13.07.2022
Hajmi0,93 Mb.
#789724
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5433799095967814693

 
 
1
Долуцкий И.И. СССР во второй мировой войне (1941-1945 гг) Москва, 1992, 141-бет. 
2
Бугай Н.Ф. К вопросу о депортации народов СССР в 30-40 годы, “Вопрсы Истории”, 1989, 6, 141-143
3
Москвские новости”, 1989, 9 апрель сони. 


4. Фронтда ўзбек халқи фарзандларининг жасоратлари. 
 
Юртбошимиз иккинчи жаҳон уруш мавзусига баҳо берар экан, у энг 
янги тарихий тадқиқотлар натижасига мурожаат қилиб бу урушда қатнашган 
Ўзбекистонлик жангчилар сони 1.433.230 кишидан иборат эканлигига 
суянган ҳолда “Бир қараганда, бу рақам унча катта туюлмаслиги мумкин”. 
Лекин “1941 йилда Ўзбекистон аҳолиси бор йўғи... 6,5 млн киши эканлигини 
эсласак, республика халқи бошига тушган синовларнинг нақадар катта 
экани яққол кўринади.
4
Юқорида қайд қилиб ўтилган 1.433.230 жангчидан 263.005 киши халок 
бўлган, 132.670 киши бедарак йўқолган, 60.452 юртдошимиз фронтдан 
ногирон бўлиб қайтганлар.
Кўп талофат беришимизнинг асосий сабаби Европанинг деярли катта 
қисмини босиб олган ва у ердаги ҳарбий қудратни ўз қўлига киритган
СССРга ҳужум қилиш учун пухта тайѐргарлик кўрган, 2 йиллик жанг қилиш 
тажрибасига эга бўлган фашист қўшинлари урушнинг дастлабки 
босқичларида маълум маънода устун келди. Талофатларнинг энг асосий 
сабабларидан яна бири Сталин бошлиқ Марказий давлат Аппарати муқаррар
бўлган урушга пухта тайѐргарлик кўрмаѐтганлигидадир. Айниқса, ҳарбий 
техника ишлаб чиқаришга мослаштирилган саноат корхоналари раҳбарлари, 
юқори малакали ҳарбий техник конструкторларга, мухандисларга қилинган 
қатағонлик жуда катта зарар келтирди. Худди шундай қатағонлик сиѐсати 
армияда ҳам содир этилди.
1937 йилнинг май ойидан сентябр ойига қадар полк қўмондонларининг 
ярми, дивизия ва бригадаларнинг деярли барча қўмондонлари, корпус ҳамда 
ҳарбий округларнинг барча қўмондонлари, хаммаси бўлиб 40 мингдан ортиқ 
Ватанга содиқ, тажрибали кишилар қатағон қилинди. Натижада урушнинг 
дастлабки кунларида Қизил Армия қўмондонларининг фақат 7 % и олий 
ҳарбий маълумотга эга, 37 % и эса хатто ўрта ҳарбий ўқув юртлари тўлиқ 
4
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т., 1996, 80-бет. 


курсини ўтамаган командирлардан иборат эди.
1
Совет ҳарбий разведкаси 
фашистлар Германияси томонидан СССРга қарши уруш очишининг аниқ 
санаси билан кўрсатиб берган хабарларига бефарқ қараши, чегарачиларимиз-
нинг қахрамонларча қаршилик кўрсатишига қарамай ҳарбий жиҳатдан устун 
бўлган душман мамлакатимизнинг ичкарисига кириб кела бошлади. 
Душманнинг 
биринчи 
зарбасига 
дучор 
бўлганлар 
қаторида 
Ўзбекистонлик жангчилар ҳам бўлиб, улар мислсиз қахрамонликлар 
кўрсатдилар.
1945 йил 22 июл тонг отарда Гродно яқинидаги чегара заставаси 
мудофаасида лейтенант Усов ва сиѐсий раҳбар Шарипов бошчилик қилди. 
Жангда заставанинг охирги ҳимоячиси ҳам ҳалок бўлгачгина фашистлар 
заставани эгаллашга муваффақ бўлдилар.
2
Афсонавий Брест қалъасини ҳимоя 
қилишда жасорат кўрсатганлар орасида Ўзбекистонликлардан Нурим 
Сиддиқов, Дониѐр Абдуллаев, Рахимбой Асрлонбоев, Саидаҳмад 
Бойтемиров, Аҳмад Алиев, Узоқ ўтаев, Бобокомил Кашанов, Ф.И.Лаенков ва 
бошқалар бор эди.
Москва хавф остида қолган кунларда шаҳар мудофааси учун 
мамлакатнинг турли бурчакларидан тинимсиз қўшимча кучлар келиб турди. 
Худди шундай ѐрдам кучлари қаторида Туркистон ҳарбий округида ташкил 
этилган 21, 44 кавалерия ҳамда 259, 316 ўқчи дивизиялари ҳам бор эди.
316 ўқчи дивизияга генерал майор И.В.Панфилов қўмондон-лик қилди. 
Жанговар ҳаракатлар мобайнида панфиловчилар 114 та танк, 26 мингдан 
ортиқ аскар ва зобитларни, 5 та самолѐтни ва бошқа кўпгина душман 
техникасини ишдан чиқарди.
3
Бу жангларда ўзбекитсонлик Абдулла Тоғаев, 
Мамадали Мадаминов (Волоколамск шосесида) 35 фашистни, лейтенат 
Плюгин 9 жангчиси билан 43 нафар гитлерчини ер тишлатдилар. Улар 
1
Проэтор Д.М. Фашизм: лутв агрессии и гибели. Москва, 1989, 304 бет. 
2
По следам героев. Москва, 1967, 24-25 ст 
3
Джыраев Т.Д. В боях за Советскую Родину. Т., 1970,35-40 ст, “Қизил Ўзбекистон”, газ,
1961, 9 май сони. 


душманнинг 150 та автомат, 11 мингни ўқни, душманнинг озиқ-овқат ва 
кийим бош ортилган юк карвонини қўлга туширди.
1
Волоколамск шоссесида бўлиб ўтган жангда Султон Мухамметшин 
жанг майдонларида ярадор бўлган 118 нафар жангчиларимизни хавфсиз 
жойга олиб чиқди.
2
Бунинг учун у Ленин ордени билан мукофотланди. Ўзбек 
қизи Зебо ¢аниева халқ кўнгиллилари қаторида Москва мудофаасида 
разведкачилар сафида қатнашиб 28 фашистни ер тишлатди.
3
У Қизил Байроқ 
ордени билан мукофотланди.
Москва 
мудофаасида 
мардлик 
жасоратини 
кўрсатган 
1753 
Ўзбекистонлик жангчилар “Москва мудофааси учун” медали билан 
мукофотланди.
Москва остоналарида бўлиб ўтган жанг иккинчи жаҳон урушида туб 
бурилиш ясаш палласини бошлаб берган. 1941 йил декабр бошларида Қизил 
Армия душман кучларини нафақат тўхтаб қола билди, балки уларни 100-250 
км орқага улоқтириб ташлашга эришди. Бу ғалаба СССРнинг халқаро 
жамоатчилик олдида обрўсини ошириб юборди. Бошқа фронтларда эса 
аскарларимиз ғалабага бўлган ишончи тикланиб улар янгидан -янги 
қаҳрамонликлар кўрсатишлари учун туртки бўлди.
1942 йил қишки ҳужум пайтида фашистлар истеҳкомини танхо ўзи забт 
этган Қўчқор Турдиев Совет иттифоқи қаҳрамони, Бешариқлик Сирожиддин 
Валиев, Тошкентлик Рустамбеков, Аҳмад Долиев, Бухоролик Хайитов ва 
бошқа юзлаб шер йигитлар билан халқимиз ҳамиша фахр тилган олади деб 
айтган эди Йўлдош Охунбобоев.
4
Ўзбекистонлик жангчилар Кавказни ҳимоя қилишда кўрсатган 
қаҳрамонликлари учун 2974 нафар жангчи медал билан
5
, худди шундай 
қаҳрамонлик намуналари Волга ва ДОН дарѐлари соҳилларида бўлиб ўтган 
жангларда ҳам амалга оширилди.
1
Материалы к истории Советского Узбекистана. Сб. статей. Т., 1957, 221 ст. 
2
“Қизил Ўзбекистон” газ, 1965, 24 апрель сони. 
3
Узбекистан в годы Великой Отечественной войны. Т., 1966, 23 ст. 
4
Ахунбобоев Й. Трудящиеся Узбекистана фронту. Москва, 1942, 30 бет. 
5
Вставай чтрана огромная. Москва, 1942, 87-92 бетлар. 


Аҳат Бобомуротов 4та душман танки, Бобоқул Афзалов эса 51 
фашистни йўқ қилди.
1
Ғарбий фронтда Қўзибоев, Тошпўлатов, Абдурасулов 
ва бошқа кўплаб ўзбек жангчилари қаҳрамонлик кўрсатдилар.
2
Сталинград фронти қўшинлари қўмондони генерал Еременко 
Ўзбекистон ҳукумати номига йўллаган мактубида “Ўзбекнинг юраги-
шернинг юрагидир”, деб баҳо берганини унутмаслигимиз лозим. 
“Сталинград мудофааси учун” медали билан юртдошларимиздан 2733 киши 
мукофотланган.
3
1943 йил Курск остоналарида тарихий ғалабаларида, Украинани 
душмандан озод этишда Ўзбекистонда ташкил этилган 29,62,69,162-ўқчи 
дивизия жангчиларининг муносиб ҳиссалари бордир. Бунга биргина мисол 
тариқасида Днепрни кечиб ўтишда юртдошларимиздан 100 га яқин 
жангчиларимиз Совет Иттифоқи қаҳрамони деган юксак унвонга сазовор 
бўлганлигини кўрсатиб ўтишимиз мумкин.
4
1944 йилнинг ѐзида Белоруссиянинг озод қилинишида Ўзбекистонда 
тузилган 69 ва 194-гвардиячи дивизияларнинг жангчилари алоҳида жасорат 
намуналарини кўрсатдилар.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг жангчилар Кавказ ва Болтиқ бўйи 
ерларини душмандан озод қилишда, қамалда қолган Ленинградни ҳимоя 
қилишда жасурлик намойиш қилдилар. Кавказни душмандан тозалашда 
юртдошларимиздан 2974 киши орден ва медаллар билан мукофотландилар.
Қизил Армиянинг 1944 йил ҳужуми даврида Ўзбекистонлик жангчилари 
78 киши Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонига сазовор бўлди.
Ўзбек жангчилари Польша, Чехославакия, Венгрия, Руминия, Болгария, 
Югаславия, Албания ва ниҳоят Германия халқларини фашизм балосидан 
қутқаришда ўзларининг байналминаллик ва инсоният олдидаги ҳалоскорлик 
бурчларини адо этдилар.
1
Ўша асар. 110-111 бетлар.
2
Вставай страна огромная Москва, 1942, 110-111 бетлар. 
3
Вклад трудящихся Узбекистана в победу в Великой Отечественной войне. Т., 1965, 190-б. 
4
Ўша асар, 193 бет. 


Ўзбек генераллари Собир Рахимов, Файзулла Норхўжаев ва Муллажон 
Узоқов фронтга кўрсатган жасоратлари тилларда достон бўлди. 
Иккинчи жаҳон уруши йилларининг бошидаѐқ Узоқ Шарқ 
чегараларимизда ўзининг бир миллионлик армияси билан хавф солиб турган 
Япон босқинчиларига қарши курашда ўзбек жангчиларидан 6770 киши орден 
ва медаллар билан мукофотланди. 
Фашизм устидан ғалабани қўлга киритишда партизан отрядлари 
хизматлари каттадир. 
Белоруссия партизан отрядларида фарғоналик Мамадали Топиболдиев 
бошлиқ партизан отряди биргина операциядан душманнинг 4 та машинаси, 
ҳарбий юк ортиб кетаѐтган поездни, юзлаб фашистларни қириб ташлади. 180 
немис солдати ва офицерини асир олди. Бугунги кунда Белоруссиядаги 
Писарево қишлоғи Топиболдиевка деб аталади.
1
Ленингград Украина ва бошқа партизан отрядлари олиб борган 
жангларда юзлаб Ўзбекистонлик партизанлар жасорат кўрсатганлиги 
иккинчи жаҳон уруши даврига оид бўлган ҳужжатларда қайд этилган.
2
Президент Ислом Каримов таъкиклаганидек ўтганлардек, “...тарихнинг 
ўйини ҳам, омонсиз жангу жадалда ҳам, табиий офатлар ва очлик ҳам 
халқимизнинг инсонийлик табиатига доғ туширолмади.
3
“Ҳамма нарса учун, ҳамма нарса ғалаба учун”, деган мажбурий 
масъулият юкловчи шиор мамлакат ичкарисида ҳукум сурган ҳаддан 
ташқари толиқтирувчи меҳнат, озиқ-овқатнинг етишмаслиги, меҳнатга 
яроқли кўпроқ эркакларнинг фронтга жўнаб кетиши улар ўрнига меҳнат 
қилиш қориғлар, аѐллар ва ѐш ўсмирлар елкасига тушди. 
Шунга қарамасдан меҳнаткаш халқимиз фронт учун нима керак бўлса 
шуни ўз вақтида етказиб бериб турди. 
1
Вклад трудящихся Узбекистана в победу… 202 бет. 
2
Бакман Я. Узбекистанцы в партизанском движении в годы Великой Отечесвенной войны 
3
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура. Т., 1996, 77-бет. 



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish