“SANOAT VA XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI:
TENDENSIYALAR, BOSHQARUV, STRATEGIYALAR”
415
самарадорлигини таъминлаш, ташкилотнинг ва ходимларнинг стратегик мақсадларига
эришиш, шунингдек, компаниянинг рақобатбардошлигини сақлаб қолиш демакдир.
Биз “персонални бошқариш” ва “инсон ресурсларини бошқариш” тушунчалари
моҳиятан жуда ўхшашлигини кўрамиз: иккала тушунча ҳам ходимларнинг ишини
тартибга солади, ташкилот мақсадларига эришишни таъминлайди, корхона самарали
фаолиятига таъсир қилади. Бироқ, ИРБ персонални бошқаришдан фарқли ўлароқ
ходимларни ташкилотнинг энг қимматли ресурси сифатида белгилайди, нафақат
корхонанинг, балки стратегик йўналишга эга бўлиб ҳар бир ходимнинг мақсадларига
эришишга ҳисса қўшади
1
.
Шундай қилиб, ИРБ персонални бошқаришдан ажратиб турадиган қуйидаги
хусусиятларини келтиришимиз мумкин: бошқарувда стратегик йўналишга эга, ходимларга
индивидуал ёндашув, чизиқли бошқарувда кадрлар сиёсатининг фаоллиги, инсон
капиталига узоқ муддатли инвестицияларнинг қўйилиши, ташкилий маданиятнинг
муҳимлигини тушуниш алоҳида аҳамият касб этади.
ИРБ жараёни бўйича турли нуқтаи назарларни таҳлил қилиб, қуйидаги схемага эга
бўламиз:
1.Расм. Инсон ресурсларини бошқариш жараёни
2
ИРБ стратегиясининг кўплаб таърифлари ўхшаш бўлиб, қуйидаги таърифни
келтиришимиз мумкин: бу самарали, юқори профессионал, масъулиятли ва бирлашган
жамоани яратиш учун зарур бўлган, шунингдек, ташкилот ва ходимларнинг корпоратив ва
индивидуал мақсадларига эришиши учун тузилган узоқ муддатли кенг қамровли режадир.
Шуни таъкидлаш жоизки, ИРБ стратегияси бошқа функционал стратегиялар билан
чамбарчас боғлиқ бўлиши керак ва корхонанинг умумий стратегияси билан
интеграцияланиши лозим.
ИРБ стратегияси корхонанинг ҳар бир функционал бўлинмаси томонидан ишлаб
чиқилган ва амалга ошириладиган корхонанинг функционал стратегияларидан биридир.
Бошқа ҳар қандай функционал стратегия сингари, у ташкилотнинг умумий стратегияси
билан чамбарчас боғлиқ бўлиши муҳим. Аммо фақат корхонанинг умумий стратегияси
билан боғланишнинг ўзи етарли эмас. Агар ушбу жараёнда иштирок этаётган одамлар ва
функциялар ўртасида муносабатлар интеграцияси бўлмаса, у муваффақиятсизликка
маҳкумдир
3
.
Шуни таъкидлаш керакки, ИРБ стратегиясини аниқлаш учун корхонанинг умумий
стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида маълум ҳаракатлар кетма-кетлигидан фойдаланиш
керак, ташқи муҳитни таҳлил қилиш, атроф-муҳитни таҳлил қилиш, ички муҳит ва ресурс
1
Wood, S. (2017) 'High commitment management and organization in the UK',
The International Journal of Human Resource
Management,
February, pp. 41-58.
2
Поршнев А.Г. Менеджмент: теория и практика в России: учебник / Под ред. А.Г. Поршнева, М.Л. Разу, А.В.
Тихомировой. – М., 2019.
3
Youndt, M., Snell, S., Dean, J. and Lepak, D. (1996) 'Human resource management, manufacturing strategy and firm
performance',
Academy of Management Journal,
39 (4), pp. 836-866
Оқилона меҳнат шароитларини
таъминлаш
Меҳнат самарадорлигини баҳолаш
Меҳнат муносабатлари сифатини
яхшилаш
Ижтимоий сиёсат
Do'stlaringiz bilan baham: |