Ключевые слова:
услуга, предоставление услуг, сфера услуг, налог, льгота,
занятость, ВВП, льготы, услуги на душу населения.
Annotation:
This article discusses the ongoing economic reforms in the development of
the service sector in our country. Trends in the volume of services provided per capacity and
services per capita in the country are analyzed. Directions for the development of the service
sector through tax incentives and exemptions have been recognized. In addition, proposals and
recommendations have been developed to stimulate the development of the service sector in
Uzbekistan through taxes.
Key words:
service, servising , service sector, tax, benefits, employment, GDP, awarding ,
services per capita.
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини модернизациялаш, норматив ҳуқуқий
ҳужжатларни такомиллаштириш асосида бозор иқтисодиёти шароитига мослаштириш –
ялпи ички маҳсулот ҳажми ошириш, макроиқтисодий кўрсаткичларнининг барқарор
ўсишини таъминлаш учун муҳим асос бўлмоқда. Мамлакатда тадбиркорлик ва
ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, уларни иқтисодиётда тутган ўрнини
мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш даражасини оширишнинг асосий омили бўлиб ҳисобланади.
Шиддат билан ривожланиб бораётган мамлакатимиз иқтисодиётини юқори
суръатларда ривожлантириш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот
ҳажмини ошириш, фуқароларни иш билан таъминлашнинг янги йўналишларини ишлаб
чиқиш каби мушкул вазифаларни олдимизга қўймоқда. Янги иш ўринлари яратиш, аҳоли
бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишда хизмат кўрсатиш ва сервис
соҳасининг алоҳида ўрни бор. Бу соҳада янги иш ўринларини кам харажат билан ва қисқа
муддатда ташкил этиш мумкин. Чунки мамлакатимизда бу тармоқни ривожлантириш
имкони катта бўлиб, у ортиқча маблағ талаб этмайди.
Ҳозирги кунда хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг тез ривожланувчи тармоқлари
бўлиб, у Ўзбекистон иқтисодиётини тараққиётини белгиловчи янги йўналиш сифатида
намоён бўлмоқда. Хизматларнинг хилма-хил янги турлари кенгайиб, хизматлар бозорида
салмоқли ўринни эгаллаб бораётган банк-молия, туризм, суғурта, ахборот-коммуникация
хизматлари ва бошқаларни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари барпо этилмоқда.
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор
йиғилишида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси йўналишларини ривожлантириш
масалалари муҳокама қилиниб, соҳага доир ҳар бир лойиҳа ижросини назоратга олиб,
тадбиркорларга кўмаклашиш, янги лойиҳаларни шакллантириб бориш юзасидан аниқ
вазифалар белгилаб берилгани бежиз эмас.
Тан олиш керак, бугун жойларда аниқ методология яратилмаган. Сектор
раҳбарларининг эътиборсизлиги оқибатида кўрсатилаётган хизматлар ҳажми, объектлар
сонини аниқлаш ва ҳудудлар салоҳиятини тўғри баҳолашнинг имкони йўқ. Шу боис,
йиғилишда мутасадди вазирликларга ўз йўналишида хизматларни ривожлантириш бўйича
ҳудуд раҳбарлари билан бирдек ишлаб, натижадорлик учун жавоб бериши белгиланди.
Ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ҳудудларни ривожлантириш бўйича белгиланган
вазифаларнинг бажарилиш ҳолатини ўрганиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида
ҳудудларда бўлганимизда тадбиркорлар томонидан янги хизмат турларини йўлга қўйиш
Do'stlaringiz bilan baham: |