“SANOAT VA XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI:
TENDENSIYALAR, BOSHQARUV, STRATEGIYALAR”
205
барча алоқалар хронологиясини кўриш мумкин. Бунда мижозга кўрсатилган биринчи
хизматдан, биринчи телефон қўнғироғидан бошлаб харидлар тарихи ва бошқа керакли
маълумотларни топиш мумкин бўлади. GRM программасига топшириқ бериб эслатиш
программасини ҳам ишга солиш мумкин. Программа ўзи мижоз билан боғланади, унга
буюртмаси тўғрисидаги маълумот, учрашиш вақти тўғрисидаги керакли маълумотларни
смс ҳабарномаси орқали етказади. Сотиш, ҳужжатлаштириш, онлайн ҳисобот ва бошқа
турли хизмат турларни сунъий интеллект сифатида автоматик бажаради.
Бизнесни АКТ асосида такомиллаштиришда эса BPR (Busness process reengineering)-
бизнес жараёнларини қайта оптимал ташкил этиш; TQM (Totalquality management)-
сифатни умумий бошқариш; ISO (international Organization for Standartization)-халқаро
сифатга мос келадиган сифатни бошқариш тизимлари асосида қандай усулларни қўллаш
билан хизматлар бозорида мувоффақиятли фаолият кўрсатиш учун хизматларнинг
рақамли транформациясини амалга ошириш учун бизнес-жараёнлар моделини яратиш
лозим бўлади. Бунинг учун ҳар қандай компания рақамли етуклик даражасига эришиши
лозимдир. Аввалом бор зарур бўлган технология, рақамли бизнес тизимини тўлиқ
равишда руйҳатини тузиб олишимиз ва тўлиқ тайёргарлик даражасини 100 фоиз деб
оламиз. Даража аниқ бўлгач унга етишиш учун қилиниши лозим бўлган ишларни
режалаштирамиз. Бунинг натижасида хизматлар соҳасининг
тўлиқ рақамли
трансформациялаш даражасини аниқлаш имкониятини, кўрсатилаётган хизматнинг
бозордаги рақобатбардошлик ўлчовининг қиёсий таҳлилига эга бўламиз. Ўлчов аниқ
бўлгач камчиликлар бартараф қилина бошлайди. Хизматлар соҳаси тизимли ҳолатда
бозорга мослашиш учун етарли технологик имкониятларини сарҳисоби асосида
техналогик таъминланганлик даражасини белгилайди. Рақамли етукликни баҳолаш орқали
тизим трансормацияга тайёрми ёки йўқлиги аниқланади. Бизнес рақамли
трансформацияга қанчалик яхши тайёрланса, операцион тизимга янги замонавий рақамли
хизматларни ишга тушириш шунчалик осон бўлади. Рақамли хизматларнинг тўлиқ
транформацияланиши истеъмолчиларга хизматларни истеъмолчига яқинлаштириш олиб
боради. Иккинчидан ташкилот ҳам ўз ички имкониятларини мониторинг қилиб боради.
Рақамли доимий мониторингнинг мавжудлиги ортиқча текшириш, анализ қилиш вақт
йўқотишларни қисқартиради. Муаммоларни ҳал қилиш юзасидан оператив зарурий чора-
тадбирларни вақтида кўради.
Албатта рақамли трансформацияга ўтиш учун биринчи навбатда ИТ
инфратузилмасини жорий қилиш, ходимларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини
ошириш ишларни амалга ошириш учун вақт ва сармоя киритиш учун стратегик режа
талаб этилади. Ушбу режани амлага оширишда рақамли технологиялар билан ишловчи
малакали мутахассислар, айниқса ИТ соҳасида программистлар етишмайди. Бозор эса тор
доирадаги мутахассиларни тайёрлайди. Соҳани трансормациялаш нафақат қиммат шу
билан бирга қийин кечувчи жараёндир. Ушбу жарённинг, рақамли трасформацияга ўтиш
учун мактаб прорграммалари, мактабгача таълим дастурлари, лицей, касбҳунар таълим,
олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака оширишдаги таълим модулларни
қйта бир кўриб чиқиш ва замонга мослаштириш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |