“SANOAT VA XIZMAT KO‘RSATISH SOHALARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYASI:
TENDENSIYALAR, BOSHQARUV, STRATEGIYALAR”
195
Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкнинг устувор
мавқеини янада кучайтиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли
Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг қабул
қилиниши билан жадал тусга кирди. Ҳаракатлар стратегиясида “давлат мулкини
хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг тартиб-тамойилларини соддалаштириш,
хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат иштирокини
камайтириш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, фойдаланилмаётган
давлат мулки объектларини, жумладан, “ноль” харид қиймати бўйича сотиш
жараёнларини янада соддалаштириш” каби муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб
берилди.
Давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарни трансформация қилиш Янги
Ўзбекистонни барпо қилишга қаратилган ислоҳотлар даврида жадал тусга кирганлигини
қайд этиш жоиз. Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, фонд бозорини
ривожлантириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш, фаол инвестиция сиёсатини олиб
бориш жамият ва давлат фаолиятининг барча соҳаларини жадал ва барқарор
ривожлантириш учун асос ҳисобланади. Шу билан бирга, давлат активларини
бошқаришда тизимли муаммолар тўпланиб келди, жумладан:
биринчидан, устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарнинг кундалик
хўжалик фаолиятига давлат органлари аралашувининг юқори даражадалиги, бозор
тенденцияларига мослашувчанлик ва сезувчанликнинг йўқлиги, давлат иштирокидаги
корхоналарнинг солиқ ва божхона, шу жумладан якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган
имтиёзларга ҳаддан ташқари боғлиқлиги;
иккинчидан, стратегик режалаштириш, хавф-хатарларни таҳлил қилиш ва
бошқариш тизимининг йўқлиги, шу жумладан ишлаб чиқаришнинг паст техник даражаси,
кўплаб ихтисосликка кирмайдиган активлар мавжудлиги, молиявий ресурсларнинг ишлаб
чиқаришга тааллуқли бўлмаган мақсадларга йўналтирилиши сабабли давлат
иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлиги пастлиги;
учинчидан, давлат активларини ҳисобга олишнинг тартибли тизими йўқлиги,
хусусийлаштириш жараёнларини бошқариш самарадорлигининг пастлиги, фаолият
кўрсатмаётган корхоналар ва бўш ётган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини
тиклаш учун институционал салоҳиятнинг сустлиги.
Илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, устав капиталида давлат улуши
мавжуд бўлган корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда улар
фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат
муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни
ишлаб чиқиш, бозор ва савдо комплексларини замонавий кўринишга келтириш,
санитария-гигиена талаблари даражасида сақлаш, бозор фаолияти учун зарур
инфратузилмани шакллантириш бугунги кунда ҳал этилиши талаб қилинадиган муҳим
вазифалардан саналади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий
мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли
ислоҳотлар амалга оширилганлигига қарамай, давлат улуши сақланиб қолаётган айрим
тармоқлар ва йирик корхоналарда бозор механизмларига ўтишнинг кечикаётганлиги янги
турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, илғор
технологияларни жорий этиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, хусусий капитални фаол
жалб қилган ҳолда янги иш ўринлари яратишга тўсқинлик қилмоқда.
Давлат иштирокидаги корхоналарда истеъмолчига йўналтирилган замонавий
бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жадал жорий этиш,
таннархни пасайтириш орқали даромадларни ошириш, ислоҳотлар жараёнида хусусий
Do'stlaringiz bilan baham: |