қоидалари деб аталади. Улар силлогизмнинг терминлари
ва асосларига тааллукли булган коидалар бўлиб, куйида-
гилардан иборат:
1
.Силлогизмда учта термин: катта, кичик ва ўрта термин
лар бўлиши керак. Маълумки, силлогизмнинг хулосаси катта
ва кичик терминларнинг ўрта терминга бўлган муносабати
га
асосланади; шу сабабдан ҳам терминлар сони учтадан
кам ёки ортик бўлмаслиги талаб килинади. Агар терминлар
сони учтадан кам бўлса, хулосаси янги билим бермайди.
Масалан: Ҳамма нотиклар сўз санъатини чукур эгал-
лагандир.
Сўз санъатини чукур эгаллаганлар орасида нотиклар
ҳам бор.
Бу икки мулоҳазадан хулоса чикариб булмайди,
чунки
терминлар сони иккита. Терминлар сонининг учтадан ор
тиб кетиши айният конуни талабларининг бузилиши билан
боғлиқ бўлиб, терминларнинг тўртланиши (quarternio
termunorum), деб аталувчи хатога олиб келади:
Давлат - иқтисодий муносабатларнинг сиёсий ифо
дасидир.
Хар бир инсон учун сихат-саломатлик энг катга давлатдир.
Бу мулохазаларда «давлат» тушунчасининг икки хил
маънода кўлланилиши четки терминларнинг ўзаро манти
кий богланишига имкон бермайди.. Терминларнинг учтадан
ортик бўлиши асослар уртасидаги мантиқий алоқадор-
ликнинг узил ишига ҳам сабаб булади:
Хамма нотиклар - шуҳратпараст.
Цицерон давлат арбоби бўлган.
Бу икки мулоҳазадан хулоса чикариб булмайди, чунки
бу мулохазалар ўзаро мантикий боғланмаган.
2.Ўрта термин ҳеч бўлмаганда асослардан бирида тўла
ҳажмда олиниши керак.
Агар ўрта термин ҳеч бир асосда тўлиқ ҳажмда
олин-
маса, четки терминларнинг боғланиши ноаниқ бўлади ва
хулосанинг чин ёки хатолигини аниклаб бўлмайди.
Баъзи файласуфлар нотикдир.
Кафедрамизнинг ҳамма аъзолари файласуфдир.
Бу силлогизмда ўрта термин катта асосда жузъий ҳукм-
нинг субъекти, кичик асосда умумий тасдик хукмнинг пре
дикати бўлганлиш учун тўлик ҳажмда олинмаган. Шунинг
учун четки терминлар ўртасвдаги боғлиқлик аниқланмаган.
Бу асослардан чикарилган хулоса ноаник бўлади:
Кафедрамизнинг ҳамма аъзолари нотикдир.
3.Катта ва кичик терминлар асосларда қандай хажмда
олинган бўлса, хулосада ҳам шундай ҳажмда бўлиши керак.
Бу коиданинг бузилиши кичик ёки катта термин қаж-
мининг ноўрин кенгайиб кетишига олиб келади. Масалан:
Ҳамма талабалар имтиҳон топширадилар.
Ҳеч бир абитуриент талаба эмас.
Ҳеч бир абитуриент имтиҳон топширмайди.
Бу мисолда кичик термин хджмининг ноўрин кенгайиб
кетиши хулосанинг хато бўлишига сабаб бўлди.
4 .И кки инкор хукмдан (асосдан) хулоса чикариб
булмайди. Масалан:
Ишсизлар тадбиркор эмас.
Талабалар ишсиз эмас.
5.Икки жузъий ҳукмдан хулоса чикариб булмайди. Маса
лан:
Баъзи аёллар тадбиркордир.
Баъзи давлат арбоблари аёллардир.
6 .Асослардан бири инкор хукм бўлса,
хулоса хам
инкор ҳукм бўлади. Масалан:
Хеч бир жиноят жазосиз колмайди.
Ватанга хиёнат қилиш жиноятдир.
Ватанга хиёнат килиш жазосиз колмайди.
7.Асослардан бири жузъий ҳукм бўлса, хулоса хам
жузъий хукм булади. Масалан:
Яхши фарзанд ота-онасини хурмат килади.
Баъзи ёшлар яхши фарзанддир.
Баъзи ёшлар ота-онасини хурмат килади.
С И Л Л О Г И З М Н И Н Г Ф И Г У Р А Л А Р И
ВА М О Д У С Л А Р И
Оддий катъий силлогизмнинг структурасида ўрта тер
миннинг жойлашишига караб силлогизмнинг тўртта фи-
гураси фарк килинади.
I
фигура
II фигура
III фигура
IV фигура
Do'stlaringiz bilan baham: