Қукм - предметга маълум бир белгининг (хоссанинг,
муносабатнинг) хослиги ёки
хос эмаслигини ифодаловчи
тафаккур шаклидир.
Хукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусия
ти, предметлар уртасидаги муносабатларни кўрсатишдир. Ана
шунинг учун хам у доимо тасдиқ ёки инкор шаклдаги фикрдан
иборат бўлади. Фикр юритиш жараёнида биз предмет ва
ходисаларнинг оддий, ташки хусусиятлари
билан бирга уларнинг
ички, зарурий боғпанишларини, муносабатларини билиб борамиз.
Предмет ва ходисаларнинг хусусиятларини кегма-кет ўрганиб,
улар ҳакдда хукмлар ҳосил киламиз. Билимларимиз турлича
бўлгани учун уларни ифодалайдиган хукмлар ҳам қар хил
бўлади. Баъзи ҳукмларда аник, текширилган билимлар
ифодаланса, бошқаларида белгининг
предметга хослиги тахмин
килинади, яъни ноаник билимлар ифодаланади.
Хукмлар нисбатан тугал фикрдир. Унда конкрет
предмет билан унинг конкрет белгиси х,ақида
билим
ифода килинган бўлади.
Хукмлар вокеликка мос келиш даражасига кўра чин, хато
ва ноаник (эҳтимол, тахминий) бўлади. Объектив вокеликка
мос келган, уни тўғри ифодалаган хукмлар чин, мос келмаганлари
хато булади. Айни вактда чинлигини хам,
хатолигини хам
аниклаб бўлмайдиган хукмлар - ноаник хукмлар мавжуддир.
Хукмлар тилда гаплар оркали ифодаланади. Ҳукм ман
тикий категория бўлса, ran грамматик категориядир. Хукм
лар асосан дарак гап оркали ифодаланади. Факат дарак
гаплардагина фикр тасдиқ ёки инкор ҳолда бўлади.
М асалан, «В акт оркага қайтмайди», «Ҳаёт - бу
харакат» каби гаплар ҳукмни ифода киладилар.
ОДДИЙ ҲУКМЛАР
Ҳукмлар тузилишига кўра оддий ва мураккаб бўлади.
Оддий
ҳукм, деб таркибидан яна бир ҳукмни ажратиб
бўлмайдиган мулоҳазага айтилади. Таркибидан икки ёки
ундан ортик хукмни ажратиш мумкин бўлган мулоҳаза-
ларга мураккаб хукм дейилади. Масалан, «Мантик
илмини
ўрганиш тўғри фикрлаш маданиятини шакллантиради»,
деган мулоҳаза оддий ҳукмни ифодалайди. «Мантик, илми
тафаккур шакллари ва конунларини ўрганади», деган
мулохаза мураккаб ҳукмдир. Бу мулоҳазанинг таркиби
икки кисмдан: «М антик
илми тафаккур шаклларини
ўрганади» ва «М антик илми таф аккур конунларини
ўрганади», деган икки оддий хукмдан иборат.
Мулоҳаза (ҳукм) таркибида мантикий эга ва мантикий
кесимни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Мантикий эга - субъект
(S) фикр килинаётган предмет ва ҳодисани билдиради. Ман
тикий кесим - предикат (Р) предметга хос хусусиятни,
муносабатни билдиради. Предикатда ифодаланган билимлар
ҳисобига субъект ҳақидаги тасаввур бойитилади. Хукмнинг
субъект ва предикати унинг терминлари деб аталади.
Хукмнинг учинчи зарурий элементи мантикий боғла-
мадир. У субъект ва предикатни бир-бири билан боғлайди,
натижада ҳукм ҳосил бўлади. Оддий қатъий ҳукмнинг
формуласи куйидагича ёзилади: S-P.
Do'stlaringiz bilan baham: