Кредит елкаси – ҳисобрақамидаги зарур гаров суммаси билан
таққослаганда битим суммасини ошириш коэффициенти.
Лот – минимал битим ҳажми. Стандарт лот - $100000, мини-лот - $10000,
микро-лот $1000.
Котировкалар қаердан олинади ва қаерга кетади? Валюта бозорида
маркет-мейкер ва маркет-юзерлар мавжуд.
Маркет-мейкерлар
(market-makers)
–
йирик
банклар,
молия
компаниялари, брокерлик фирмалари –
валюта сотиб олиш ва сотиш
курсининг доимий котировкасини амалга оширади ва улар билан битимга
киришади яъни нархни котировка қилади.
Маркет-юзерлар
(market-users) – бозор қатнашчилари – ўз
операцияларида маркет-мейкерлар улар учун шакллантирадиган курсдан
фойдаланади. Умуман, "market-maker makes price, market-user takes price". Бу
таъриф ва энг тарқалган валюталар таснифи:
1. Мажорлар (majors) – бешта валюта, бозорнинг 80%и улар зиммасига тўғри
келади:
•
USD – АҚШ доллари, buck (бак), greenback (яшил белча).
•
EUR - евро, Европа ҳалқаро валютаси.
•
GBP - британ фунти (cable, стерлинг).
•
CHF - швейцар франки, (swissie).
•
JPY - япон йенаси.
2. Товар валюталари (commodity currencies) –
эмитент-давлатларнинг товар
ресурслари – нефть, темир рудаси, саноат ва озиқ-овқат ресурслари экспортига
боғлиқлиги сабабли шундай аталади. Валюта бозорида асосий commodity
currencies қуйидагилар ҳисобланади:
•
AUD - австралия доллари (aussie).
•
CAD - канада доллари (loonie).
•
NZD – янги зеландия доллари (kiwi).
Айтмоқчи, рубль кўпчилик тавсифлари бўйича айнан товар валютаси
сифатида белгиланиши мумкин.
3. Кросс-курслар (cross rate) бу – АҚШ долларини истисно қилганда
икки хил
валюта ўтасидаги айирбошлаш курси. Яъни агар бир валютани бошқа
валютага, масалан, еврони (EUR) фунт стерлингга (GBP) ёки фунт стерлингни
(GBP) япон йенасига (JPY) сотиб олишни истасак, ҳар бир валюта жуфтлиги
ортида доллар туради, EURGBP ёки GBPJPY котировкалари эса — ҳар
бирининг қиймати АҚШ долларида ҳисоблаб чиқилган кросс-курслар.
Энг фаол кросс-курслар қаторига қуйидагилар киради:
•
евро – япон йенаси EURJPY
•
евро – британ фунти EURGBP
•
евро – швейцария франки EURCHF
•
британ фунти – япон йенаси GBPJPY
•
британ фунти – швейцария франки GBPCHF
Доллар бўйича боғланган кросс-курслар бўйича барча ҳисоб-китоблар
кўпайтириш йўли билан аниқланади. EUR/CHF = EUR/USD* USD/CHF
Фунт стерлинг билан боғланган кросс-курслар бўйича барча ҳисоб-
китоблар бўлиш йўли билан. EUR/GBP= EUR/USD: GBP/USD
Forex-вақтининг 24 соати суткада уч қисмга тақсимланади: Узоқ Шарқ,
тўғрироғи, Япония сессияси Янги Зеландияда 00:00 мск.
бошланиб,
Австралияда 02:00 мск. ва Токиода 03:00 мск.гача давом этади. Бу сессияда
йена устунлик қилади, лекин евро ҳам ўзини ёмон ҳис этмайди. Япон сессияси
асосан тинч, мувозанатли, валюта кеискин ҳаракатлари кам кузатилади.
Эҳтимол, бунга маҳаллий менталитет хизмат қилар. Айтмоқчи, японлар (ва
уларга қўшилиб олган Гонконг) молия бозорининг соатни ёзги вақтга
ўтказмайдиган ягона қатнашчилари бўлиб, шу тариқа ўз саломатлигига қандай
муносабатда эканини кўрсатади.
Европа сессияси 10:00 мск.да Франкфурт, Цюрих,
Парижда молия
бозорларининг очилиши билан бошланади. Бироқ асосий воқеалар соат
11:00да Лондонда бошланади. Албатта, бу ерда пул жуда кўп ва европа
сессиясида курслар ҳаракати жуда сезиларли бўлиши мумкин.
2...3 соат(?!) ишлагач, Европа банкларининг дилерлари ... тушликка кетадилар
ва бозор фаоллиги кескин пасаяди. Мана сизга буржуйлар! Нимаям дердик?
Бироқ бу тиббий факт. Америка очилмасидан олдин бозор ҳаракатини фақат
ностандарт вазият (ЕМБ, ВОЕ ҳисоботи, ёки бирон нарса тўсатдан портлатиб
юборилган бўлса) жонлантириши мумкин.
Америка сессияси. Соат 16:00 мск.да Америка дилерлари иш бошлайди,
Европ дилерлари эса ленчдан қайтиб (!) ишни давом эттиради. Бироқ соат
16:30 гача бозорда ҳеч қандай (!) ҳаракат рўй бермайди (тўғрироғи, рўй
бермаслиги лозим), бирон нарса рўй берса ҳам бу ёлғон ҳаракатлар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: