нарх эркин бозор шароитларида белгиланган валютага талаб ва таклифдан
келиб чиққан ҳолда ёхуд мамлакат ҳукуматининг ёки унинг бош молия-кредит
органи, одатда марказий банки томонидан қатъий тартибга солинадиган қарор
билан белгиланиши мумкин. Валюта қиймати
асосан валюта курсининг
фақулодда ошиб кетишига йўл қўймасликка интиладиган молия-кредит
органлари раҳбарлиги остида эркин бозор кучларининг ўзаро алоқалари
орқали белгиланади. Валюта курси шаклланишининг бундай шакли баъзида
«ифлос сузиш» деб аталади.
Хорижий валюталарнинг миллий валютадаги курсини белгилаш
валюталар котировкаси деб аталади. Турли банклар амалиётида икки хил
котировка: тўғри ва тескари котировка қўлланади. Тўғри котировкада
хорижий валютанинг қатъий белгиланган маълум бир қисми
миллий пул
бирликларида ифодаланади. Буюк Британия ва қисман АҚШда қўлланадиган
тескари котировкада миллий пул бирлиги хорижий пул биликларида
ифодаланади. Валюта операцияларини амалга оширувчи банклар валютани
турли курсларда сотиб олади ва сотади. Банклар хорижий валютани миллий
валютада сотадиган курс (хорижий валютада тўлов ҳужжатлари) сотувчи
курси, харид қиладиган курс эса – харидор курси деб аталади. Улар ўртасидаги
фарқ банкнинг валюта операциялари бўйича файдасини ташкил қилади.
Тўлов ҳужжатлари бўйича телеграф ўтказмаси валюта курси,
почта
ўтказмаси валюта курси, векселлар валюта курси, чеклар, банкноталар валюта
курси фарқланади. Илгари, ҳалқаро ҳисоб-китобларда асосий тўлов воситаси
бўлиб ўтказма вексель (тратта) хизмат қилган пайтларда, валюта курси
векселли деб аталган ва хорижий валютадаги ўтказма векселнинг бирон
мамлакат милий валютасидаги нархини ифодалаган. Ҳозирги пайтда деярли
барча валюта ҳисоб-китоблари банклар орқали телеграф ўтказмалари йўли
билан амалга оширилмоқда.
Айрим мамлакатларнинг валюта бозорларида хорижий валюталарнинг
миллий валютага нисбатан курсидан ташқари
кросс-курслар, яъни хорижий
валюталарнинг бир-бирига нисбатан курслари ҳам белгиланади.
Кросс-курслар бу – икки хил валюта ўртасидаги нисбат бўлиб, уларнинг
учинчи валютага нисбатан курсидан келиб чиқади. Масалан, агар Лондон
банки Германия маркаларини АҚШ долларига сотадиган бўса, кўриниб
турибдики, у кросс-курслардан фойдаланади.
Жаҳон бозоридаги операцияларда кўпинча АҚШ доллари билан кросс-
курслардан фойдаланилади, чунки АҚШ доллари нафақат
асосий захира
валютаси, балки кўплаб валюта операцияларида битимлар валютааси ҳам
ҳисобланади. Масалан, француз франкларини ФРГ маркалари учун сотиб
олувчи дастлаб француз франкларини долларга, сўнгра долларни ФРГ
маркасига сотиб олиш франк ва марка ўртасидаги котировкани топишдан
осонроқ бўлади. Табиийки, Парижда ёки Франкфуртда француз франкининг
ФРГ маркасига нисбатан (ёки аксинча) курини
белгилаб берадиган банклар
мавжуд. Бироқ чекланган бозор шароитларида бундай махсус хизматлар учун
банклар ўз котировкасига маржа18 киритиши мумкин.
Албатта, агар ФРГ маркалари учун француз франкларини сотиб олувчи
харидор харидни АҚШ доллари воситачилигисиз ҳам амалга ошириши
мумкин, бу операция қўшимча харажатларга олиб келмайди. У иккита битим
ўрнига битта битимни амалга ошириш ҳисобига тежаб қолишдан ташқари,
рискка учрамасликка ҳам имкон беради, чунки турли ҳамкорлар билан иккита
конверсия операциясини амалга оширишнинг имкони йўқ.
Шунингдек, валюта курси операциялар якунланмасдан олдин ўзгариш хавфи
ҳам мавжуд, шунда ҳамкорлардан бири учун битимнинг баҳоси жуда катта
бўлиши мумкин ва сотувчи учун уч-тўртта битим ўтказиш зарурати вужудга
келади.
Ҳар қандай кросс-курсни исталган пайт хорижий валюталарнинг миллий
валютага нисбатан курсидан ҳисоблаб чиқиш йўли билан осонгина олиш
мумкин.
Битта валютанинг турли бозорлардаги курслари эса унчалик бўлмасада,
фарқ қилади, бу уларнинг валюта арбитражи
асосида доимий тексиланиши
сабабли рўй беради
Do'stlaringiz bilan baham: