30
Энг аввало, қайд этиб ўтиш керакки, “сифат” тушунчаси ҳар
доим бирон-бир нарсага нисбатан қўлланилиб, унинг бошқа нар-
салардан фарқлаб турадиган, моҳиятига
хос белгисини ифодалайди,
хусусан, буюм, хом ашё, озиқ-овқат маҳсулоти, ҳаёт сифатлари,
шахснинг, билимнинг сифати ва ҳоказо ҳақида шундай гапирилади.
Жисмоний тарбия соҳасида ҳам бу атамадан худди шу маънода
фойдаланиш лозим.
Демак, инсоннинг жисмоний сифатларини унинг ҳаракат им-
кониятларига хос баъзи хусусиятлар сингари жисмоний қобилият-
лар намоён бўладиган у ёки бу шаклларга нисбатан қўллаб текши-
риш, яъни улар тўғрисида амалга ошириб бўлинган қобилиятлар
асосида фикр юритиш мумкин.
Инсон сифат жиҳатидан бир-биридан фарқ қилувчи турли-
туман қобилиятлар эгаси бўлиши мумкин.
Айнан шу турли жисмо-
ний қобилиятларнинг сифатий ўзига хослиги унинг жисмоний
сифатлари тўғрисида гуво
ҳ
лик беради. Турмушда, жисмоний тарбия
ва спортда инсон қобилиятларининг сифатига хос хусусиятлар
“кучли”, “тезкор”, “чаққон”, “эгилувчан”деган ибораларда ўз аксини
топган. Бу сифатларнинг ҳаётдаги аҳамияти уларни айириб кўр-
сатиш мезони ҳисобланган. Аслида, жисмоний сифатлар алоҳида
жисмоний қобилиятларнинг эришилган даражаси, уларнинг аниқ-
лиги, ўзига хослиги, аҳамияти ифодаси саналади. Масалан, инсон-
нинг куч қобилиятларини олайлик. Улар мушакларнинг зўриқиш
даражаси юқори, қисқариш тезлиги эса нисбатан унча катта бўлма-
ган куч машқларида намоён бўлади. Асли куч қобилиятлари “суст
куч”, “сиқувчи куч”, “статик куч”
каби куч сифатларини тавсиф-
лайди. Тезлик-куч қобилиятлари мушакларнинг жиддий зўриқиши ва
уларнинг юқори қисқариш тезлигини талаб этувчи машқларда юзага
чиқади. Тезлик-куч қобилиятларининг ривожланиши, энг аввало
“портловчи” куч деб аталадиган сифатда акс этади.
Юқорида тилга олинган куч сифатлари инсоннинг куч қоби-
лиятларини яхлит тарзда аниқлаш ва фарқлашга имкон беради.
Худди шундай бошқа жисмоний қобилиятларнинг ҳам сифат тафо-
вутларини ифодалаш мумкин. Жисмоний қобилиятлар ва сифатлар
орасида кўп маъноли боғлиқлик бор. Бир хил қобилият
турли жис-
моний сифатларни намоён қилиши, турли қобилиятлар эса улардан
фақат биттасини тавсифлаши мумкин. Масалан, «эпчил» сифати
асосида кўпгина қобилиятлар: мувофиқлаш, тезкорлик, куч ва бош-
31
қалар ётади. Тезлик-куч қобилиятлари фақат «куч» эмас,
«тезкорлик» сифатида ҳам ўз аксини топади.
Шундай қилиб, инсоннинг
жисмоний сифатлари жисмоний
қобилиятлари билан узвий боғлиқ бўлиб, турли ҳаракатлар чоғида
уларнинг намоён бўлиш хусусиятлари билан белгиланади, жис-
моний қобилиятларнинг ривожланиш ва намоён
бўлиш даражасига
бир томондан атроф-муҳит омиллари (турмушнинг ижтимоий-
маиший шароитлари, иқлимий ва географик шароит машғулот
ўтказиладиган жойларнинг моддий таъдақланганлиги, уларни ривож-
лантириш усулияти ва ҳ.к.), иккинчи
томондан эса организмнинг
турли тасъирларга ўзига хос реакцияси билан боғлиқ бўлган ирсий
омиллар (
Do'stlaringiz bilan baham: