2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Abstract
: The article deals with the activities of stock markets and investment mechanisms 
at the international level. The role of foreign investment and the importance of investment funds 
in the liberalization of the economy are emphasized.
Ишлаб чиқариш жараёнларини модернизациялаш шароитида инвестиция 
муносабатларида ҳам давлатнинг, ҳам ўз манфаатларини амалга оширадиган субъ-
ектлар иштирок этиши сабабли улар мулкчилик хусусидаги муносабатлар маж-
муидан иборат бўлади. Халқаро инвестиция муносабатлари айрим мамлакатлар, 
корпорациялар, компаниялар, халқаро молия ва кредит муассасалари, якка инвес-
торлар ва шу кабилар манфаатларининг рўёбга чиқишини ифода этади.
Иқтисодиётни эркинлаштириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш-
нинг кенгайиб бориши даражасига қараб инвестиция фаолиятини давлат томо-
нидан тартибга солиш ТХИни янги лойиҳаларга ва қўшма корхоналарга жалб 
этишга қаратилиши лозим. Шунингдек, тартибга солиш хусусий тадбиркорлик 
субъектларининг катта қисмини инвестиция фаолиятига жалб қилишни ҳам на-
зарда тутади. Бунда чет эл инвестициялари, шу жумладан тўғридан-тўғри хусу-
сий сармоялар оқиб киришини рағбатлантириш, шунингдек миллий иқтисоди-
ёт субъектларининг бу фаолиятда иштирок этишини тақдирлаш муҳим ўринда 
туради. Шундай қилиб, тартибга солишнинг вазифаси, бир томондан, ТХИ оқи-
мини оширишдан, иккинчи томондан, миллий иқтисодиётдаги хусусий мулкчи-
лик субъектларининг қўйилмаларини кенгайтиришдан иборат бўлади ва бу жа-
раёнда инвестиция фондларини шаклланиши ҳамда ривожланиши ғоят муҳим 
аҳамият касб этади.
Жаҳонда инвестиция фондларининг ривожланиш тарихи XIX асрнинг би-
ринчи ярмига тўғри келади. Биринчи инвестиция фондлари 1822 йилда Белгия-
да, 1849 йилда Швейцарияда ва 1852 йилда эса Францияда ташкил этилган. 1950 
йилгача ўзаро фондларнинг фаолияти сезиларли даражада ривожланмаган. Ҳат-
токи, АҚШ ҳукумати томонидан 1940 йилда қабул қилинган инвестициялар 
тўғрисидаги ҳамда 1939 йилда қабул қилинган трастлар тўғрисидаги қонунлар 


160
ҳам ёрдам бермаган. Ўзаро фондлар сонининг жуда тез ўсиши фақат 1950 йил-
дан бошланди. 1951 йилга келиб АҚШда уларнинг миқдори 100 тадан ошиб кет-
ди, мазкур фондларнинг акциядорлари сони эса 1 миллиондан ортган
39
.
Инвестиция фондлари дунёнинг ривожланган мамлакатлари иқтисодиёти-
да алоҳида роль ўйнадилар ҳамда уй хўжаликлари жамғармаларини инвестици-
ялашнинг асосий субъектлари сифатида намоён бўлдилар. Ҳозирги вақтда ду-
нёда инвестиция фондлари активларининг асосий қисмига очиқ фондлар эгалик 
қилади. Инвестиция компанияларининг барча турларидан энг таниқлиси ўзаро 
фондлар бўлиб, 94,1 фоизни ташкил этади. Уларнинг Россия пай фондлари би-
лан ўхшашлиги шундаки, ўзларининг акцияларини пул тўлаб қайтиб олишади ва 
акцияларининг қиймати соф активлар асосида аниқланади. Бироқ, улар фаолият 
тамойили жиҳатидан Россиянинг пай фондларидан фарқ қилишади.
Ўзаро фондларнинг фаолияти Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Ко-
миссия (Securities and Exchange Commission (SEC)) томонидан 1933 йилдаги 
қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунга асосан тартибга солинади. Ўзаро фон-
длар фақат оддий акциялар чиқариш ҳуқуқига эга, у бўйича инвестор учун даро-
мадни олдиндан аниқлаш мумкин эмас. У фонд капиталини бошқаришнинг му-
ваффақиятли бўлишига боғлиқдир. Ғарбий Европа мамлакатларида инвестиция 
фондлари фаолиятининг хусусияти ушбу минтақанинг ўзига хос шарт-шароит-
ларидан келиб чиқади. Шундай экан Европа Иттифоқида (20.12.1985 Кенгаш 
Директиваси) “UCITS” – “Undertaking for Collective Investment in Transferable 
Securities” концепцияси киритилган. Ушбу хужжатга мувофиқ UCITSга инве-
стиция ресурсларини оммавий жалб этиш, таваккалчилик диверсификацияси 
тамойилига риоя қилиш, инвесторлар талаблари бўйича фонд қимматли қоғоз-
ларини пул тўлаб қайтиб олиш талабларини қўяди. Бунда инвестиция фонди-
нинг ҳуқуқий шакли шартномавий, шунингдек, траст ёки корпоратив каби бў-
лиши мумкин. Шундай қилиб, UCITS моҳияти бўйича кўпроқ АҚШнинг ўзаро 
фондларига ўхшайди. Ҳозирги вақтда UCITSнинг активлари улуши Европа Ит-
тифоқи мамлакатларидаги барча инвестиция фондлари активларида қарийб 80 
фоизни ташкил этади.
Германияда инвестиция механизмлари бошқа мамлакатлар билан со-
лиштирганда янада ўзига хос хусусиятга эга. Бу банкларнинг алоҳида роли билан 
боғлиқдир. Немис қонунлари бўйича инвестиция компаниялари кредит ташки-
лотлари бўлиб ҳисобланади ҳамда уларга кредит ташкилотларига тегишли барча 
қонуний меъёрлар татбиқ этилади. Немис инвестиция фондларининг яна бир 
ўзига хос муҳим хусусияти бўлиб, улар депозитарийлари тузилиши ҳисобла-
нади, бунда, фондларни бошқариш компаниясига назорат қилиш ва қимматли 
қоғозларни сақлаш масъулияти юклатилган. 
Фондларнинг депозитарийлари фақат банклардан иборат бўлиши мумкин. 
Натижада, Германияда акциялар чиқариш ҳисобига молиялаштириш бошқа 
мамлакатлар билан солиштирганда капитал қўйилмаларнинг бирмунча кам улу-
шини ташкил этади. ЯИМда капиталлашув даражасининг солиштирма оғирли-
ги (20-25 фоиз) бўйича Германия АҚШдан икки марта Буюк Британиядан эса 
беш марта ортиқ бўлади. Йирик корхоналарнинг узоқ муддатли капиталга бўл-
ган эҳтиёжларининг катта қисмини банклар қондиради. Германияда банк қо-
нунчилиги ва банкларнинг етакчилик роли немис инвестиция компанияларини 
39
http://www.pif-news.ru/articl/1572.


161
тартибга солишда дунёдаги энг мустаҳкамлардан бири ҳисобланади.
Европа бозори инвестиция фондлари фаолиятини кенгайтириш учун ан-
чагина катта салоҳиятга эгалик қилади. 2010 йил ҳисоб-китоблари бўйича фон-
длар томонидан бошқариладиган активлар ҳажми икки марта ошган. Европа 
Иттифоқи доирасидаги молиявий бозорларнинг унификацияланиши ва еврони 
жорий қилиниши билан боғлиқ салбий натижаларга қарамасдан, бундай ўсишга 
омилларнинг қуйидаги учта гуруҳи имкон яратган:
- ташқи (экзоген) омиллар: жамғарма меъёрларини юқори даражада сақлаш, 
банк омонатлари ва қисқа муддатли қўйилмалар ролининг пасайиши, пенсия 
фондларини ташкил этиш ва пенсия ислоҳотларини ўтказиш;
- ички (эндоген) омиллар: Европа ва дунё даражасида рақобатлашувнинг 
кучайиши, молиявий бошқарув усулларининг диверсифакацияси ва унинг си-
фатини ошиши, янги ахборот-коммуникация технологияларининг тарқалиши 
муқаррар равишда инвестиция фондлари миқдорининг қисқаришига ва улар 
даромадлилигини ошишига олиб келади;
- инвестиция фондлари фаолиятини тартибга солиш усулларини такомил-
лаштириш ва Европа Иттифоқи даражасида талабга жавоб берадиган маҳсулот-
лар сотиш.
Япония ва Осиёнинг бошқа давлатларида инвестиция фондлари заиф ри-
вожланган, чунки, бу мамлакатларнинг аҳолиси АҚШ ёки Ғарбий Европа мам-
лакатларидаги каби инвестиция жараёнининг унчалик фаол иштирокчиси ҳисо-
бланмайди.
АҚШ ва Европа ўртасида фонд турлари бўйича активларни солиштирганда 
яна бир ўзига хос хусусиятни ажратиш мумкин. Агар АҚШда барча очиқ фонд-
ларнинг ярмидан ортиғи акция фондлари ҳисобланса, Европада эса акция фон-
дларининг миқдори пул бозори фондлари ва облигация фондлари миқдоридан 
анчагина ортиқдир.
Очиқ турдаги инвестиция фондларидан фарқли равишда, ёпиқ турдаги ин-
вестиция фондлари қайта сотиб олинадиган акцияларни (redeemable shares) 
муомалага чиқармайди. Бошқача айтганда, ёпиқ турдаги инвестиция фондлари-
нинг акциялари бевосита фонд томонидан қайта сотиб олинмайди, балки унинг 
акциялари очиқ бозорда инвесторлар томонидан олди-сотди қилинади. Ёпиқ 
турдаги фондлар қатъий белгиланган миқдорга эга бўлган кундалик равишда 
фонд биржасида бозор баҳосида савдо қилинадиган акцияларни муомалага 
чиқаради.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish