2021-yil 25-noyabr 2021-yil


ЕНГИЛ САНОАТ ФАОЛИЯТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

 


147
ЕНГИЛ САНОАТ ФАОЛИЯТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА 
ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
А.С.Арипов,
“Иқтисодиёт” кафедраси ассистенти, ТДИУ
Аннотация: 
Мақолада мамлакатимизда енгил саноат кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик асосида барқарор ривожланиб келаётганлиги, енгил саноат маҳсулот-
лари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг инновацион фаолиятларини янада ривожлан-
тириш ҳамда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш тўғрисида баён этилган.
Таянч иборалар:
 енгил саноат, хусусий тадбиркорлик, хусусий мулк, маркетинг 
тадқиқотлари
.
Аннотация: 
В статье описывается устойчивое развитие легкой промышленно-
сти в нашей стране на основе малого бизнеса и частного предпринимательства, даль-
нейшее развитие инновационной деятельности предприятий, производящих продук-
цию легкой промышленности, и проведение маркетинговых исследований.
Abstract:
 The article describes the sustainable development of light industry in our country 
on the basis of small business and private entrepreneurship, further development of innovative 
activities of enterprises producing light industry products and conducting marketing research.
Енгил саноатда тадбиркорликни ривожлантириш давлат томонидан бе-
рилган имтиёзлар, бизнесга таъсир этувчи ташкилий муҳит ва ҳуқуқий меъёр-
ларнинг қай даражада такомиллашиб бориши билан узвий боғлиқ. Шунинг 
учун ҳам Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ 
тадбиркорликнинг ҳуқуқий базасини яратиш ва ташкилий асосларини такомил-
лаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Иқтисодиётда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бе-
риш
 
мақсадида мамлакатимизда ишга солинмаган яна кўплаб резерв ҳамда им-
кониятлар мавжудлигини ва улардан самарали фойдаланиш лозимлиг муҳим ма-
салалардан биридир. Шу борада Андижон вилояти тўқимачилик ва енгил сано-
ати тизимида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида маркетинг тадқиқот-
ларини олиб борилиши шу кун талабларидан келиб чиқади. 
Жаҳоннинг барча мамлакатларида кичик бизнес корхоналари миллий иқти-
содиётнинг пойдевори ҳисобланади. ЯММ ўсиш суръатлари ҳал қилувчи дара-
жада айнан уларга боғлиқ, аслида, аҳолининг фаровонлик даражаси ҳам унинг 
қанчалик ривожланганлиги билан белгиланади. Бозор иқтисодиётига йўналти-
рилган кўпгина мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик экспорт 
бозорлари фаолиятида фаол иштирок этиб, ялпи ички маҳсулотнинг кўпайиши-
га кўмаклашиб ва аҳоли бандлигини таъминлаб, иқтисодиётнинг асосини таш-
кил қилади. 


148
Мамлакатимизда енгил саноат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик асо-
сида барқарор ривожланиб келаётган соҳалардан биридир. Мамлакатимизда 
енгил саноат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик асосида барқарор риво-
жланиб келаётган соҳалардан биридир. Енгил саноат катта капитал ҳажмини 
талаб этмаслиги янги иштирокчиларнинг тармоққа кириб келишига тўсиқ бўл-
майди. Кичик корхоналарнинг кўплиги, бир томондан, рақобатнинг кескинла-
шуви асосида, маҳсулотларнинг юқори дифференциацияланиши, соҳа риво-
жланишини тақозо этса, иккинчи тарафдан, рақобат курашида «омон қолиш» 
мақсадида ишлаб чиқарувчилар нарх воситасида рақобат устунлигига эришиш-
га уринишлари натижасида, тармоқнинг фойда нормаси тушиши ва унинг жози-
бадорлигини нисбатан пасайишига олиб келиши мумкин.
Республика енгил саноат махсулотлари бозорини ўрганиш жараёнида 
ишлаб чиқарувчи корхоналар ва савдо шахобчалари мутахассислари фикр – му-
лоҳазалари махсус ўрганилиб таҳлил қилинганда қуйидаги ечимини кутаётган 
масалалар борлиги аниқланди
.
Хусусан, тадбиркорлар ва кичик бизнес корхо-
налари рахбарлари ва тижорат банклари, стандартлаштириш ва сертификат-
лаштириш, метрология, божхона, архитектура – лойиҳалаш, ташқи иқтисодий 
фаолият бўйича ҳамда бошқа инфратузилмалар хизматидан фойдаланишда ҳа-
лигача кўп вақт йўқотаётганлари маълум бўлди. Буларнинг тадбиркор корхо-
наларга кўрсатадиган хизматларини оммавий, содда ва тушунарли тилда, кенг 
маънода ёритилган услубий қўлланмалари ишлаб чиқилмаган, фаолиятларини 
кўп томонлари халигача сирли бўлиб қолмоқда. Улар фаолиятини кўпроқ ха-
ётий амалиётга яқинлаштириш ва малакаларини ошириш зарур деб хисобла-
моқдалар. Шунинг учун барча давлат ва нодавлат хизматини, вилоят миқёсидаги 
инфратузилмани Ўзбекистон Савдо – саноат палатаси худудий бошқармаси бо-
шчилигида “Ягона ойна” – принципи (қоидаси) асосида, умумлашган ҳолда бир 
манзилда ташкил этиш, уларнинг вакиллари – мутахассисларига буюртмалар 
бериш ва натижасини кутиб олишни туманларда ҳам йўлга қўйиш, электрон хиз-
мат шаклидан кўпроқ фойдаланишни янада такомиллаштириш лозим бўлади.
Янги техника ва технологиялрни ўрнатиш ва ишга тушириш, ишлатиш жа-
раёнларини назорат қилувчи юқори даражадаги инжиниринг хизмати керакли-
ги, чет эл компаниялар хизмати жуда кўп харажат талаб қилиши қайд этилмоқда. 
Трикотаж ва барча тайёр кийимлар ишлаб чиқарувчиларга малакали дизайн ва 
мода хизмати кўрсатувчилар йўқлиги, мутахассисларни хам камлиги, бозор – 
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш бўйича махсус консальтинг фирмаси зарур-
лиги таъкидланди. Шу сабабли ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг ички ва 
ташқи бозорларда рақобатбардошлиги юқори эмас.
Вилоятлар телерадио, матбуотларда берилаётган рекламаларда Ўзбеки-
стонда ишлаб чиқарилган маҳсулотга алоҳида урғу бериш ва имтиёзли нархларда 
жой ва вақт ажратилмаётгани, малакали реклама мутахассислари етишмаётгани, 
корхоналар томонидан бизнинг анкета сўровларимизга берилган жавобларда 


149
қайд этилган. Хақиқатда, тадбиркорлар ва кичик корхоналарнинг хозирги рақо-
батли бозор шароитида самарали иш юритиб, кўзлаган фойдага эришишларини 
таъминлаш жуда сермеҳнат ва илмий фаолият талаб этувчи жараёндир. 
Енгил саноат махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг инноваци-
он фаолиятларини янада ривожлантириш, маркетинг тадқиқотларини олиб 
бориш, янги товар ишлаб чиқариш, уни бозорга киритиш, янги технологияни 
ўзлаштириш, Халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий этиш масалаларини 
ҳал қилиш учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш зарур. 

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish