Abstract:
The article examines the factors influencing the sustainable economic growth
of our country. Industrial enterprises are one of the most important sectors of the national
economy. Moreover, they play an important role not only in the national economy, but also in
the social sphere. The article discusses some of the problems of increasing the competitiveness of
products at industrial enterprises and offers suggestions and recommendations for increasing the
competitiveness of products at industrial enterprises.
Саноат республикамиз иқтисодиётининг етакчи тармоғи ҳисобланиб, ўзи-
нинг юқори қўшимча қиймат яратиши, аҳоли ва иқтисодиётнинг турли соҳалари
эҳтиёжини қондиришдаги ўрни ҳамда юксак даражага эга бўлган ишлаб чиқа-
риш локомотиви бўлганлиги туфайли ўз афзаллиги билан бошқа тармоқлардан
тубдан фарқ қилади. Саноат моддий неъмат ишлаб чиқарадиган тармоқ бўлиб,
унинг ривожланиши миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан юк-
салишига олиб келади. Саноат соҳасида табиий бойликларни қазиб олиш ва
ресурсларни қайта ишлаш, улардан янгидан-янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш,
ассортимент ҳамда номенклатуранинг кўпайиши ҳисобига диверсификацияла-
шув жараёнлари такомиллашади.
163
Коронавирус пандемиясига қарши курашишда иқтисодиётнинг жойларда-
ги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,
аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган саноатнни
ривожлантиришга бағишлаб 2020 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор
йиғилишида
Муҳтарам Президентимиз бу масалага алоҳида тўхталиб, аҳолини
асосий озиқ-овқат турларига бўлган эҳтиёжларини қондириш бўйича аниқ ва-
зифаларни белгилаб берди. Мазкур йиғилишда белгилаб берилган топшириқлар
ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 216-сонли қарори
қабул қилинди.
2020 йилнинг 24 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу ҳақида тўхталиб “...сано-
атнинг 12 та етакчи тармоғида модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайти-
риш дастурлари жадал амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили иқтисодий
ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6
фоизга, экспорт – 28 фоизга кўпайди. Олтин-валюта захираларимиз 2019 йил
давомида 2,2 миллиард долларга ортиб, 28,6 миллиард долларга етди”[1] ҳисо-
бот йилида ҳам мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида мута-
носибликка эришилгани, модернизация ҳамда диверсификация туфайли юқори
суръатлар таъминланганини алоҳида қайд этгани бунинг яққол тасдиғидир.
Саноатда маҳсулот ишлаб чиқариш даражаси ва самарадорлигини ўси-
шини тўхтовсиз таъминлаб туриш лозим. Бу биринчидан, республикамизда
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш қўламини кенгайишига, ик-
кинчидан аҳолининг турмуш шароитини яхшиланишига, учинчидан республи-
канинг саноат маҳсулотлари бўйича экспорт салоҳиятини оширишга имкон
беради. Ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, саноат
мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам, саноатни ривожланиши: аҳолини иш билан таъминлайди; қи-
шлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчилик соҳасини, озиқ-овқат, енгил саноат
тармоқларини ва бошқа тармоқларни ривожланишига туртки беради; аҳоли да-
ромадларини оширади, ҳудуднинг табиати, қишлоқ хўжалиги, меҳнат, молия ва
бошқа ресурсларни ишлаб чиқаришдан тортиб, мамлакатимизнинг иқтисодий
потенциалини оширади.
Мамлакатимизда ва ҳудудларда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулоти
ҳажмини ҳудудлараро ҳамда ҳудудларни мамлакатимиз кўрсаткичлари билан
таққослаш орқали таҳлил қилиш, саноат маҳсулотини аҳоли жон бошига тўғри
келадиган миқдори динамикасини таҳлил этиш ва ҳудудлардаги устувор ва-
зифаларни ва ўсиш нуқталарини белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Саноат
соҳалари ишлаб чиқаришни доимий равишда модернизация қилиш ва илм-фан
ютуқларидан кенг фойдаланишни тақозо этади. Шу боис саноат корхоналарига
энг замонавий техника ва технологияларни жалб этиш бугунги кундаги устувор
вазифаларидан бири сифатида долзарблигича қолмоқда.
164
Саноат корхоналари моливий-хўжалик фаолиятини тартибга солиш тизи-
мини шакллантириш ва босқичма-босқич такомиллаштириш натижасида соҳа-
да бир қатор силжишларга эришилди. Таҳлил натижаларига кўра, 1-жадвалда ҳу-
дудлар кесимида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг
2014-2018 йилларда, номинал қиймати бўйича саноат маҳсулоти миқдорининг
ўсиш динамикаси берилган. Жадвалдаги маълумотларга кўра, республикада
ушбу кўрсаткич, қайд этилган йиллар давомида ўсиш тенденциясига эга. 2014
йилда республикада 84011,6 млрд сўмлик саноат маҳсулот ишлаб чиқарилган
бўлса, 2017 йилга келиб, у 235340,7 млрд сўмни ташкил этган, яъни у 3 баробарга
ўсган. 2018 йилда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш Тошкент шахрида (43274,1
млрд сўм), Тошкент вилоятида (37724,4 млрд сўм), Андижон (27454,7 млрд
сўм), Навоий (22892,4 млрд сўм), Қашқадарё (14529,5 млрд сўм) ва Фарғона
(13613,8 млрд сўм) вилоятларида, нисбатан, кўп бўлган. Паст даражада ишлаб
чиқариш Сурхондарё (3234,7 млрд сўм), Жиззах (3581,8 млрд сўм), Сирдарё
(5163,1 млрд сўм), Хоразм (6457,2 млрд сўм) вилоятларида кузатилди. Қолган
вилоятларда бу кўрсаткичлар ўртача бўлиб, 8601,2-13488,1 млрд сўм оралиғида
бўлганлигини кўришимиз мумкин.
Ҳудудларда саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни 2018 йил кўрсаткичла-
рини 2014 йил кўрсаткичларига нисбатан ўсиш суръат кўрадиган бўлсак, энг
юқори ўсиш Қорақалпоғистон Республикасида (123,5%), Хоразм вилоятида
(121,8%), Жиззах (116,2%), Самарқанд (111,68%) вилоятларида содир бўлган.
Ўсиш суръати юқори бўлишига қарамасдан Қорақалпоғистон Республикаси,
Хоразм, Жиззах вилоятлари саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича охирги
ўринларда қолмоқда.
Энг паст ўсиш Сурхондарё (107,9%), Қашқадарё (102,4%) ва Сирдарё
(105,22%) вилоятларида содир бўлган. Қолган вилоятларда ўсиш ўртача дара-
жада бўлиб, у 110,6-116,2 % оралиғида бўлган [18]. 2018 йилга келиб қўшган улу-
ши бўйича энг кўп улуш Тошкент шаҳрига (18,4%), Тошкент вилояти (16,0%),
Андижон (11,7%), Навоий (9,7 %), Қашқадарё (6,2%) вилоятларига тўғри кела-
ди. Энг паст улушга эга ҳудудларга Наманган вилояти (2,8%), Хоразм (2,7%),
Сирдарё (2,2%), Жиззах (1,5%), Сурхондарё (1,4%) вилоятларини киритиш
мумкин. Қолган ҳудудларни улуши ўртача даражада бўлиб, у 3,7% - 5,8% ора-
лиғида бўлганлигини кўришимиз мумкин.
Паст кўрсаткич Фарғона (1240,5 минг сўм), Қашқадарё (909,2 минг сўм),
Жиззах (1360,6 минг сўм), Сурхондарё (479,1 минг сўм) вилоятларига ҳамда
Қорақалпоғистон Республикаси (977,9 минг сўм) тўғри келади.
Бу вилоятларда саноат соҳаси бўйича, меҳнатга лаёқатли аҳоли малакаси-
нинг пастлиги, уларда саноат корхоналарини ривожлантиришдаги асосий тў-
сиқлардан бири ҳисобланади.
Саноати ўртача ривожланишга эга ҳудудлар: Самарқанд, Бухоро ва Фарғо-
на вилоятлари паст ривожланишга эга бўлган ҳудудлар: Қорақалпоғистон Рес-
165
публикаси, Жиззах, Наманган, Сурхандарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари.
Бундай ҳолат ҳудудлар ўртасидаги бир қатор тафовутларнинг келиб чиқишига
олиб келиши мумкин. Ушбу ривожланиш тенденцияси сақланиб қоладиган бўл-
са, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ўртасидаги
фарқ янада кескинлашиб боришига олиб келади.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши соҳа корхоналари ма-
блағлари ва ресурслари кўпайганлигини англатади. Давлат томонидан солиқ
юкини қисқартириш, бюджет-солиқ сиёсатини эркинлаштириш, солиққа тор-
тиш тизимини соддалаштириш борасида олиб борилаётган мақсадли ва узоқ
муддатли барқарор ривожланишни таъминловчи сиёсат ЯИМнинг ошиши ва
унда саноат маҳсулотлари улушининг ортишига сабаб бўлди.
Ўзбекистон саноат мажмуида қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш
мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги улуши-
ни ошириш учун ишлаб чиқилган дастурлар самараси ҳамда жаҳон бозорида са-
ноат маҳсулотларига, жумладан, озиқ-овқат, енгил ва машинасозлик саноатлари
маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши пировард – натижада саноат ишлаб
чиқаришининг қўшимча ўсишига олиб келади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Республикада амалга оширилган ва ошири-
лаётган ислоҳотларнинг барчаси мамлакат макроиқтисодий барқарорлигининг
ошиши билан бирга, аҳоли турмуш фаровонлигига ижобий таъсир этмоқда ва
уларнинг давом эттирилишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |