181
ро меҳнат бозоридаги бандлик ҳолатини кўп омилли таҳлил асосида тартибга
солиш ҳамда бандлик даражасини оптималлаштиришда унинг замонавий хусу-
сиятларини етарли даражада ҳисобга олиш лозим
55
. Ушбу маълумотлар меҳнат
бозоридаги бандлик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил этиш асосида уни тартибга
солиш ҳамда бошқариш жараёнларида бандликнинг замонавий хусусиятлари-
ни етарли даражада ҳисобга олиш лозимлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда
мамлакатларнинг ривожланиш ҳолатини баҳоловчи халқаро баҳолаш тузилма-
ларининг кўрсаткичлари таркибида фақатгина иқтисодий кўрсаткичларнинг
ўзигагина таяниб қолмасдан, жамиятнинг ижтимоий ривожланиш кўрсаткичла-
ри олдинги ўринларга чиқмоқда. Чунки ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари
ҳам мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти натижасидаги сифат ўзгаришларини
ўзида акс эттиради ва бу кўрсаткичлар орқали унинг умумий ривожланиш ҳола-
тига баҳо бериш мумкин бўлади.
Ана шундай кўрсаткичларнинг аксарияти аҳоли турмуш фаровонлиги би-
лан боғлиқ кўрсаткичлар бўлиб, уларнинг даражаси мамлакат фуқароларининг
самарали бандлиги ҳамда бандлик натижаси ҳисобланган турмуш фаровонлиги
даражаси билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Бандликнинг янги модели постин-
дустриал моделга ўхшаш бўлиб, унда ишлаб чиқариш анъанавий омилларининг
роли ўзгаради, бунда ахборот ва билим алоҳида ўрин эгаллайди, асосий риво-
жланиш интеллектуал фаолиятга қаратилади (1-расм).
Ушбу моделда ишлаб чиқариш хизматлари учун янги, юқори малакали иш
ўринларини ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ паст малакали иш ўрин-
ларини шакллантириш функциясини ўз ичига оладиган хизмат кўрсатиш соҳаси
алоҳида ўрин тутади.
Шундай қилиб, бандликнинг замонавий модели қуйидаги ўзига хос асосий
тенденциялар билан тавсифланади:
1.Ривожланган мамлакатларда иш билан бандликнинг
асосий тенденция-
си сифатида иқтисодий фаол аҳоли таркибининг моддий ишлаб чиқариш тар-
моқларидан хизмат кўрсатиш соҳасига ўтишини кўрсатиш мумкин
56
.
2. Хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланиши билан вақтинчалик ёлланувчи
ишчиларни ишлатиш кенг тарқалмоқда. Шу муносабат билан,
бандликнинг
янги модели вақтинча меҳнатдан фойдаланишни кенгайтириш билан тав-
сифланади.
3. Меҳнат ресурслари умумий таркибидаги аёллар улушининг ортиши.
4. Бандлик моделида меҳнат интенсивлиги даражасига қараб, ишчилар икки
гуруҳга ажратилади: меҳнат сиғими паст, аммо ишчиларнинг касбий тайёргар-
лиги (телекоммуникация,
компьютер технологиялари, молиявий хизматлар
ва бошқалар) юқори бўлган гуруҳ; меҳнат сиғими юқори ва касбий тайёргар-
55
World Employment and Social Outlook: Trends 2019. International Labour Office. – Geneva: ILO, 2019. pp.
11–12, 84-85.
56
Седлак М. Тенденции развития секториальной структуры экономики // Проблемы теории и практики
управления. – 1998. №2. –С. 31–32.
182
лик даражасига талаблар паст (савдо, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва
бошқ алар) бўлган гуруҳ
57
.
5. Меҳнат муносабатларининг қонунийлик ҳолатига кўра, янги бандлик моде-
лида бандлик расмий ва норасмий, шунингдек, ўз-ўзини иш билан таъминлаш (ўз
бизнесини йўлга қўйиш, ўзини-ўзи бошқариш) шакллари бўйича фарқланади.
119
Do'stlaringiz bilan baham: