Август 2020 10-қисм
Тошкент
фИЗИКА фАНИНИНг ЎҚув МАТЕРИАЛИНИ ТАКоМИЛЛАШТИРИШ
Базарова Дилфуза Сирожитдиновна, ўқитувчи
Андижон вилояти Балиқчи тумани 2 - мактаб
bazarova_d@umail.uz
Аннотация:
ушбу мақолада физика фанининг ўқув материалини такомиллаштириш ма
-
саласи кўриб чиқилган.
Калит сўзлар:
физика, ўқув материали, таълим.
ахборотлар кун сайин ошиб бораётган бугунги кунда компьютер технологияларидан
таълим жараёнида, жумладан, узлуксиз таълим муассасалари барча босқичларида фи
-
зикани ўрганиш жараёнида ўқитувчи физика таълимининг ҳар бир мавзусига доир ўқув
материалини ўқувчиларга тушунтиришда фақат дарсликдаги материал билан чекланиб
қолмай, балки мавзуга оид кўргазмалар, электрон дарсликлар, интернет тармоғидаги
мавжуд физика таълими маълумотларидан фойдаланиш ҳам бугунги кунда жуда муҳим
ҳисобланади. натижада, юқоридаги узлуксиз таълим муассасаларида физика ўқув мате
-
риалининг ўрганишни такомиллаштириш бўйича ҳозирги кунда бир қатор долзарб муам
-
моларни ҳал этиш лозим бўлади:
–ўқувчиларни юқоридаги узлуксиз таълим муассасалари барча босқичларида физикани
ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш;
–уларга физика ўқув
материалининг мукаммал, пухта ўзлаштириш имкониятини
таъминловчи таълим–тарбия жараёнини ташкил этиш;
–физика методологияси асосида ўқувчиларнинг илмий дунёқарашларини шакллантириш;
–ўқувчиларнинг ёш психологик хусусиятлари ва қизиқишларини эътиборга олган ҳолда
уларнинг мустақил, эркин фикрлаш қобилиятларини ўстириш.
ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда замонавий ахборот ва компью
-
тер технологиялари воситалари такомиллашувига ўз ҳиссасини қўшадиган умумий ўрта
таълимни таркиби бўлмиш физика таълимининг аҳамияти давр талабларига мос равишда
ортиб, энди эса узлуксиз таълимнинг барча босқичларида даврий ўкитишни аҳамияти аста
секин ортиб борди. физикадан ўқув материаллари юқори синфларда қуйидаги тартибда
мунтазам ўрганилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
1.механика–кинематика ва динамика асослари, сақланиш қонунлари, механик тебра
-
ниш ва тўлқинлар.
2.молекуляр физика ва термодинамика–модданинг микро ва макроскопик параметрлари,
термодинамика қонунлари, энтропия, газлар, суюқликлар ва қаттиқ жисмларнинг хоссалари.
3.Электродинамика–электр майдони, ўзгармас ток қонуниятлари, турли муҳитларда
электр токи, магнит майдони, электромагнит индукция, ўзгарувчан ток, электромагнит
тебранишлар ва тўлқинлар, интерференция, дифракция, дисперсия, спектрал таҳлил ва
радиоалоқанинг физик асослари.
4.Квант физикаси элементлари ва нисбийлик назарияси асослари– нурланиш спектрлари,
фотоэффект, ёруғлик дуализми, фотон, нисбийлик назариясининг бошланиши ва асослари.
5.атом ва ядро физикаси–атомнинг Бор модели, де Бройл тўлқинлари, ядро тузилиши
ва ядро реакциялари; элементар заррачалар.
6.оламнинг физик манзараси, оламни билишда ва жамият тараққиётида физика фани
-
нинг аҳамияти, ҳозирги замон физикаси ва техникаси тараққиёти.
шундай қилиб, физиканинг ҳар бир бўлим ва бобини ўрганиш, умумий ўрта таълим
мактабларида олинган билимларни ривожлантирувчи материал сифатида фойдаланилади.
Бу эса, албатта, умумий ўрта таълим мактаблари даври физика таълимида ўрганилган ўқув
материалининг махсус такрорлашни ташкил этишни инкор этмайди.
адабиётлар:
1. авлиёкулов н. Замонавий ўкитиш технологиялари. -т., 2001.
2. азизходжаева н.н. Педагогик технологиялар ва педагогик махорат. - т.: тдПу, ни
-
зомий, 2003.
87
Do'stlaringiz bilan baham: |