Август 2020 10-қисм
Тошкент
ЎҚИТувчИ фАоЛИяТИДА ПЕДАгогИК ТЕХНИКАНИНг ЎРНИ
Қосимов Алёржон Абдурасулович
Шерматова Шоира Ўткировна
Ангрен шаҳар 18-мактаб ўқитувчилари
тел: 99-495-85-34
e-mail:alyor@mail.ru
Аннотация:
мақолада ўқитувчининг фаолияти давомида зарур бўладиган техника
воситалари хусусида сўз бориб, педагогик техниканинг муҳим омил эканлиги, маҳорат,
малака бўйича тавсиялар берилган
Калит сўзлар:
педагогика, техника, нутқ ва маҳорат, малака, тажриба
Педагогик техниканинг муҳим хусусиятларидан бири тарбияланувчилар билан бево
-
сита мулоқот жараёнида шаклланадиган касбий техник кўникма ва малакаларидир. Бун
-
да педагогик техниканинг кўникма ва малакалари педагогнинг педагогик маҳорати билан
алоқадорликда шаклланиб боради. ривожланган педагогик техника хусусиятлари педаго
-
гларга тарбияланувчилар билан мулоқот жараёнида зарур сўз ва гап оҳанги, қараш, имо-
ишорани тез ва аниқ топиш, кутилмаган педагогик вазиятларда босиқлик ва осойишталик,
аниқ фикр юритиш, вазиятни фикран ва тез таҳлил қилиш каби қобилиятларини намой
-
иш этиш билан ифодаланади. Педагогик техниканинг ушбу хусусиятлари педагог касбий
маҳоратида аниқ ифодаланган индивидуал шахсий шакл олади, яънипедагогнинг психоло
-
гик–физиологик хусусиятлари асосида унинг шахсий педагогик техникасини таркиб топти
-
ради. индивидуал педагогик техниканинг шаклланиши педагогнинг ёши, жинси, мижози,
феъл–атвори, саломатлиги, анатомик–физиологик хусусиятларига боғлиқ. Педагогда инди
-
видуал шахсий педагогик техника малакаларини шакллантириш муаммолари айниқса пси
-
холог олимларнинг тадқиқот марказидан ўрин олган. Психолог олимлар р.З.гайнутдинов,
м.г.давлецҳин, С.жалилова, м.абдуллажонова педагогнинг индивидуал касбий фаолия
-
тини батафсил ўрганишиб, педагогнинг шахсий “меҳнат профессиограммаси”ни ишлаб
чиқдилар. олимларнинг фикрига кўра, педагог профессиограммаси педагогга қўйиладиган
махсус талабларни ўз ичига олади ҳамда ҳар бир фан педагогсининг алоҳида ихтисос
-
лашган характеристикасини белгилаб беради. жумладан, улар умумтаълим мактабларида
педагогик фаолият олиб борадиган “Педагог-мураббий профессиограммаси”да қуйидаги
хислатлар, яъни“Педагогик техника” малакалари мужассамлашган бўлишини таъкидлай
-
дилар:
1) Педагогнинг шахсий хислатлари: болаларни севиши, камтарлиги, дилкашлиги,
меҳнацеварлиги.
2) Касбига хос билими: таълим ва тарбия жараёни моҳиятини билиши, педагогик ва
психологик билим асосларини эгаллаши, тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятларига асосан
психологик имкониятларини англаши, тарбиявий таъсирэтишнинг самарали усулларидан
оқилона фойдалана олиши, ота-оналар ва жамоатчилик билан олиб бориладиган фаолият
мазмунини пухта билиши.
3) Касбига хос ҳислатлари: миллий мафкура, умуминсоний қадриятлар, миллий анъа
-
на ва урф-одатларнинг асл моҳиятини тушуниши, кузатувчанлиги, педагогик қобилиятга
эгалиги,ўзини қўлга ола билиши, ўзини англай олиши, педагогик такт, нутқий маданияти.
4) шахсий педагогик уддабуронлиги: дарс машғулотларида зарур материалларни танлай
олиши, тарбияланувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариши, таълим-тарбия жараёнини
истиқболли режалаштириши, тарбияланувчилар жамосини бошқара олиши.
5) ташкилотчилик малакалари: тарбияланувчилар жамоасини уюштира билиши, турли
вазиятларда ҳам тарбияланувчилар жамоасини бошқариши, амалий муаммоларни ҳал
этишда уддабуронлигини намойиш эта олиши.
6) Коммуникатив малакалари: тарбияланувчиларни ўзига жалб этишни билиши,
тарбияланувчилар ва ота-оналар билан мақсадга мувофиқ педагогик мулоқотларни ташкил
қилиши, тарбияланувчиларнинг жамоадаги ўзаро муносабатларида бир хил мувозанатни
тартибга солиши.
7) гностик малакалари: тарбияланувчиларнинг асаб психик тараққиёти даражасини
125
Do'stlaringiz bilan baham: |