92. ИККИ ИТ
Бир одамнинг иккита ити бор экан: у бир итини ов қилишга, иккинчисини -
уйни қўриқпашгаўргатибди. Ҳар сафар овчи ит эгасига ўлжа тутиб келганида,
эгаси ўлжанинг бир бўлагини қўриқчи итгаҳам ташлар экан. Бу ноҳақликка
чидолмаган Овчи ит Кўриқчи итга миннат қилиб, дебди: "Мен ҳар куни
эртадан-кечгача елиб-югуриб, ҳориб-чарчаб ов қилиб келаман, аммо сен ҳеч
иш қилмай, бировнинг тоиганини еб, қорин қаппайтириб ѐтибсан". Қўриқчи
итунга шундай жавоб қилибди: "Сен бу миннатингни менга эмас, хўжайинга
қил, чунки мени меҳнат қилмай, бировлар ҳисо- бига кун кечиришга ўша
ўргатган".
Биз ҳам ишѐқмас, ялқов болаларни эмас, балки уларни шундай қилиб
ўстирган ота-оналарини койишимиз керак.
94. ОТА ВА УНИНГ ҚИЗЛАРИ
Бир одамнинг икки қизи бор эди. У бир қизини полизчи деҳқонга, иккинчи
қизини кулолга эрга берди. Орадан вақт ўтиб, бир куни ота полизчи
куѐвиникига борди ва қизидан ҳол-аҳвол сўради. Қизи: "Бинойидай яшаб
турибмиз, ҳамма нарсамиз етарли, - деди, - фақат тез-тез ѐмғир ѐғишини
тангрилардан илтижо қилиб ѐтибмиз: эккан сабзавоту кўкат- ларимиз сувга
қонсинлар учун". Кейин ота иккинчи қизидан хабар олгани кулол куѐвиникига
ҳам борди. Бу қизи ҳам: "Ҳеч нимадан камимиз йўқ, - деб жавоб қилди отасига,
- фақат об-ҳаво яхши бўлса, қуѐш чарақпаб қиздириб турса бўлгани: ясаган
сопол идишларимиз тезроқ қурийди. Биз тангрилардан фақат шуни сўраймиз
доим". Бу гапни эшитиб, ота қизига деди: "Сен об-ҳаво яхши бўлишини
истасанг, опанг тез-тез ѐмғир ѐғишини хоҳлаеа, унда мен тангриларга
сиғинганимда қай биринг учун мадад сўрайман?"
Масал дейдики, агар одам бир-бирига зид бўлган иккита ишга баравар
киришса, унинг ҳеч қандай самарага эриша олмаслиги муқаррардир.
97. БЎРИ БИЛАН УЛОҚЧА
Подадан орқада қолган бир Улоқчани Бўри қува бошлабди. Улоқча ундан
қочаркан, орқасига ўгирилиб, дебди: "Бўри, Бўри, биламан, ҳозир сен мени
ейсан. Кел, ўлимим олдидан сени бир хурсанд қилай: сен сурнай чал, мен
рақсга тушай". Мана, Бўри еурнай чалибди, Улоқча эса ўйнай бошлабди;
шунда подани қўриқловчи итлар сурнай овозини эшитиб, Бўрини қува
кетишибди. Бўри думини хода қилиб қочаркан, дебди: "Бу кунимдан батгар
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi
бўлмайманми: а>;ир мен қассоб- ман-ку... Ким қўйибди менга машшоқлик
қилишни?"
Одамлар ҳам шундай: агар бирон ишга бемаврид қўл урсалар, эришган
ўлжаларидан ҳам қуруқ қоладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |