1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Конвой қилиш учун асослар. 
Ушланган ва қамоққа олинган-
ларни тергов ҳаракатлари ва суд жараёнларига конвой қилиш тадбир-
ларини амалга ошириш учун терговчи, суриштирувчи, суд, ВСҲ ва 
тергов ҳибсхоналари бошлиқлари берган ёзма 
талабнома 
асос бўлади. 
Талабномаларда ушланган ва қамоққа олинган шахснинг фамилия-
си, исми, шарифи, унинг туғилган йили, қайси жиноятни содир 
қилганлиги ёки қилганликда айбланаётганлиги, ушланган ва қамоққа 
олинган шахс сақланаётган жойнинг (ВСҲ ёки тергов ҳибсхонаси-
нинг) номи, манзили, тергов ҳаракатлари ёки суд мажлиси ўтказила-
диган жой, шахснинг белгиланган манзилга етказилиш вақти (куни ва 
соати), суд мажлиси ёки тергов ҳаракатларининг давом этиш вақти 


203 
(тахминан), конвой тадбири, суд ва тергов ҳаракатлари давомида уш-
ланган ва қамоққа олинган шахсни ушлаб туриш (ажратиш) тартиби 
ва талаблари ҳақидаги маълумотлар келтирилади. 
ВСҲ ёки тергов ҳибсхонасида сақланаётган ушланган ва қамоққа 
олинганлар суриштирув идоралари томонидан бошқа жиноий иш 
бўйича муқаддам чиқарилган қарор асосида гувоҳ сифатида чақири-
лаётган бўлса, талабномада ушбу ҳолат ҳам қайд қилинади. 
Суд раислари, уларнинг ўринбосарлари ёки судья томонидан 
конвой тадбирларини ошириш учун берилган талабномалар уларнинг 
имзоси ва давлат герби бор муҳр билан, тергов ҳаракатлари олиб 
борувчи томонидан берилган талабномалар эса суриштирув идораси 
бошлиғи томонидан тасдиқланиши лозим. 
Ушланган ва қамоққа олинганлар билан тергов, суриштирув 
ҳаракатларини олиб бориш, суд мажлисларини ўтказиш учун юбори-
ладиган талабномалар, ушланган ва қамоққа олинганлар сақланаётган 
ВСҲ ёки тергов ҳибсхонасига, бундай тадбирларни бошлашдан 
уч кун 
олдин
ва навбатдаги этапга юборишдан 
бир суткадан кам бўлмаган 
вақт оралиғида
тақдим этилиши керак. 
ВСҲ ёки тергов ҳибсхонаси бошлиғи конвой ажратилиши тўғри-
сидаги талабномани бир-икки сутка олдин конвой қисми (бўлинмаси) 
сардорига (ички ишлар органи бошлиғига) тақдим этиши талаб 
этилади. Талабнома ушланган ва қамоққа олинганларни навбатдаги 
конвой тадбирларини амалга ошириш учун қабул қилиб олишга ёки 
топширишга келган конвой бўлинмаси (наряди) сардорига ҳам 
берилиши мумкин. 
Айрим ҳолларда жиноий ишни кўриб чиқиш учун ажратилган 
вақт қисқарганда, ушланган ва қамоққа олинганларни суд мажлис-
ларига етказилишини таъминлаш тўғрисидаги талабномалар ВСҲ ёки 
тергов ҳибсхонаси бошлиғи ва конвой сардори ёки ички ишлар 
органи бошлиғи қўлига келиб тушиш вақтларини инобатга олган 
ҳолда, суд мажлиси ўтказиладиган кундан 
бир сутка олдин
(шунда 
ҳам шахсни этап қилинишидан бир суткадан кам бўлмаган вақт 
мобайнида) талабнома тақдим этилиши мумкин. 
Агар суд (прокуратура, тергов бўлими, суриштирув идоралари) 
ВСҲ, тергов ҳибсхонаси, хизмат кўрсатувчи конвой бўлинмаси (ички 
ишлар органи) турли аҳоли яшаш жойларида жойлашган ва ушбу 
аҳоли яшаш жойларида йўналишли жадвал асосида ҳаракатланувчи 
қоровул қисмларининг ҳаракати йўлга қўйилмаган бўлса, ушланган 
ва қамоққа олинган шахсни белгиланган манзилга етказилишини 


204 
таъминлаш тўғрисидаги талабнома ВСҲ, тергов ҳибсхонаси бошлиғи 
ҳамда конвой қисми сардори (ички ишлар органи бошлиғи) номига 
юборилади. Бунда ушланган ва қамоққа олинган шахсни белгиланган 
манзилга етказиб келиниши лозим бўлган вақт эътиборга олинади. 
ВСҲ, тергов ҳибсхонаси бошлиғи номига юборилган талабнома 
ушланган ва қамоққа олинган шахсни конвой ходимларига беришга 
асос ҳисобланса, конвой бўлинмаси сардори (ички ишлар органи 
бошлиғи) номига юборилган талабнома конвой тадбирларини амалга 
ошириш учун етарли миқдорда ходим ажратилишини таъминлашга 
асос бўлади. 
Агар ички ишлар органлари тасарруфида конвой бўлинмаси 
мавжуд бўлмаса ва ички ишлар органи бошлиғининг ўзи ВСҲдан 
ушланган ва қамоққа олинганларни конвой қилиш бўйича қарор 
қабул қиладиган бўлса, бундай ҳолларда унинг ўзи етарли миқдорда 
конвой тайинлаш чораларини кўради. Тергов ва суриштирув олиб 
бораётган ходимларнинг талабномалари бўйича тергов ҳаракатлари 
учун ВСҲлардан ушланган ва қамоққа олинганларни конвой қилиш 
тадбирлари тергов ва суриштирув ўтказаётган ички ишлар органлари-
нинг конвой бўлинмалари (нарядлари) томонидан амалга оширилади. 
Талабномалардан ташқари ушланган ва қамоққа олинганлар 
билан конвой тадбирларини амалга оширишга қуйидагилар ҳам асос 
бўла олади: 
– тегишли суднинг этап қилиш тўғрисидаги ажрими; 
– алоҳида тергов ҳаракатларини (масалан, стационар суд-психиатрия 
кўригидан ўтказиш) амалга ошириш учун суриштирув ишларини 
олиб борувчи ваколатли шахс томонидан қабул қилинган суд ажрими; 
– суд томонидан чиқарилган суд ажримига асосан ВСҲда сақлаш 
ёки қамоққа олиш йўли билан эҳтиёт чораси ўзгартирилгани тўғри-
сидаги суд ажрим муддатларининг тугаганлиги, шунингдек қамоқ 
жазоси белгилангани тўғрисидаги суд ажрими қабул қилиниши билан 
(тергов ҳибсхоналарига конвой қилинади); 
– ВСҲ бошлиғининг кўрсатмаси билан тиббий муассасаларга 
юбориш, умумий фойдаланишга мўлжалланган ҳаммомларга ва алмаш-
тирув жойларига конвой қилиш. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish