1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Халқ сўзи. 
2017 йил 11 апрель.71-сон. 


103 
бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва 
вилоят ички ишлар бошқармаларининг таркибий бўлинмалари ҳисоб-
ланди ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар 
вазири ва вилоят ички ишлар бошқармалари бошлиқларига бўйсу-
нишлари белгиланди. 
Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
соҳасидаги фаолиятни тартибга соладиган яна бир муҳим ҳужжат бу 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари-
нинг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш 
соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги (2017 йил 1 май) 2940-сонли қароридир. Ушбу қарор 
мамлакатда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналиш-
ларини амалга ошириш Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий 
бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисобланди: 
биринчидан
, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг 
асосий вазифа ва функцияларнинг аниқ белгиланиши ва тақсимла-
нишини ҳамда ҳар бир ходимнинг ўзига юклатилган вазифаларни 
бажариш учун шахсий жавобгарлигини назарда тутувчи сифат жиҳати-
дан мутлақо янги тартибини ўрнатиш; 
иккинчидан
, кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар
аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, оммавий 
тадбирларни ўтказиш чоғида хизматни ўташда фуқароларнинг ҳуқуқ 
ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-
қимматининг ҳурмат қилинишини, муомала маданияти ва одоб-ахлоқ 
қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлаш; 
учинчидан
, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
бўлинмалари ходимлари ўртасида профилактик тадбирларни кучай-
тириш, улар томонидан хизматни ўташ жараёнида, айниқса, тунги 
вақтларда порахўрлик ва ваколатни суиистеъмол қилиш ҳолатларига 
барҳам бериш; 
тўртинчидан
, ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва бошқа 
тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг 
юқори мобиллиги ва самарадорлигини оширишга имкон берадиган 
янги иш усулларини жорий этиш, ҳуқуқ-тартиботнинг гуруҳлар 
томонидан бузилиши ва оммавий тартибсизликларнинг барвақт 
олдини олиш ҳамда бартараф этишнинг таъсирчан тизимини шакл-
лантириш; 


104 
бешинчидан
, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш фаолиятининг мувофиқлаштирилиши ва ташкилий-услубий 
таъминланишини кучайтириш, мазкур соҳага юклатилган вазифалар-
ни бажаришда ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти 
институтлари ва аҳоли билан яқиндан ҳамкорлик қилиш механизм-
ларини ривожлантириш; 
олтинчидан
, фаолиятда замонавий ахборот-коммуникация техноло-
гияларидан кенг фойдаланиш, маъмурий қамоққа олинган шахсларни 
сақлаш учун махсус қабулхоналар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва 
аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш 
марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. 
Ушбу қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси ички ишлар 
органлари бўлинмалари, вазирлик ва идораларнинг жамоат тартибини 
сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, оммавий 
тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари 
бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни ва унга ташкилий-услубий 
раҳбарликни амалга оширади. 
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, қарорда патруль-пост хизмати 
саф бўлинмаларининг жавобгарлик ҳудудларига кирмайдиган жой-
ларда жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш туман (шаҳар) 
ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шу жумладан, профилактика 
инспекторлари зиммасига юклатилган. 
Бундан ташқари, мазкур қарорга асосан Тошкент шаҳар ички 
ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш бошқармасининг Патруль-пост хизмати бригадаси таркибида 
ўрнатилган умумий штатлар сони доирасида 50 бош хизмат отлари 
бириктирилиб «Отлиқ отряди» ташкил этилди ва унинг асосий 
вазифалари белгиланди. 
Шу билан бирга, мазкур қарор билан «Ўзбекистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бош бошқармаси тўғрисида Низом» тасдиқланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида 
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва 
жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини 
жорий этиш тўғрисида»ги (2018 йил 14 февраль) 3528-сонли қарори 
ҳам жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва 
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятининг муҳим 
ҳуқуқий асоси ҳисобланади, мазкур қарорда Тошкент шаҳар ҳуқуқни 


105 
муҳофаза қилувчи тузилмаларининг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқ-
бузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш 
соҳасидаги фаолиятини келгусида Республика бўйлаб ташкил этиш 
устувор йўналиш деб ҳисобланди. 
Бундан ташқари мазкур қарорга асосан Тошкент шаҳридаги 
шаҳар ички ишлар бўлимлари ички ишлар бўлимлари сифатида қайта 
ташкил этилди ва улар зиммасига секторлар ҳудудларида жамоат 
тартиби сақланиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчи-
ликка қарши курашишни амалга ошириш учун жавобгарлик юкла-
тилди. Шу билан бирга, Ички ишлар бўлимлари раҳбарларига кўл 
остидагилар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таъсир-
чан чоралар ишлаб чиқиш, бириктирилган патруль-пост хизмати 
нарядларининг кундалик дислокациясини белгилаш ҳуқуқлари берилди. 
Шунингдек, ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган 
ислоҳотлар жараёнида патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш бўлинмалари фаолиятини, шу жумладан, уни бошқаришни 
такомиллаштиришга хизмат қиладиган ҳуқуқий асослардан бири сифати-
да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар 
органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаро-
лар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-
ҳуқуқий асосда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш 
ҳақида»ги (2017 йил 9 октябрь) қарорини ҳам киритиш мумкин.
Ушбу қарорнинг қабул қилиниши Ички ишлар органлари 
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум 
бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсиз-
лигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий 
асосда кўрсатиш тартиби белгиланди. 
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари 
фаолиятини бошқариш бўйича ҳуқуқий асосларининг кейинги 
гуруҳга
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг идоравий норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлари кириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари билан ички 
ишлар органлари патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизмати-
нинг патруль-пост хизматлари, карантин тадбирларини таъминлаш 
бўлинмалари, кинология хизмати, оммавий тадбирлар ўтказиладиган 
объектларда хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш бўйича махсус 
батальон (отряд)лари, жиноят содир этганликда гумон қилинувчи, 
айбланувчи ва қамоққа олинган шахсларни қўриқлаш ҳамда конвой 


106 
қилиш бўлинмалари, хорижий давлатларнинг дипломатик ва уларга 
тенглаштирилган ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича 
алоҳида батальони фаолияти ҳамда бошқа тегишли фаолият йўналишлари 
тартибга солинган. Шу билан бирга, ички ишлар органлари патруль-
пост хизмати саф бўлинмаларининг фаолияти Ички ишлар вазирлиги-
нинг буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари патруль-
пост хизмати саф бўлинмаларининг устави» билан тартибга солинади. 
Бугунги кунда ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятини бошқаришнинг 
ҳуқуқий асоси сифатида хизмат қилиб келмоқда. 
Ички ишлар органлари тизимида, хусусан, патруль-пост хизмати 
ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини бошқаришни 
ҳуқуқий таъминлаш, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 
замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб бориш 
бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Қонун устуворлиги ва 
инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараққиёти ва халқ фаровон-
лигининг гарови» номли маърузасида таъкидлаганидек, айни вақтда 
қонунларнинг тўлиқлиги, ҳаётийлиги ва тўғридан-тўғри амалга ошириш 
механизмларига эга экани ҳақида сўз юритганда, бу борада ҳали кўп 
иш қилишимиз кераклигини таъкидлаш зарур. Афсуски, ҳозирги 
кунда қонунларнинг ислоҳотлар самарасига таъсири етарлича сезил-
маяпти. Уларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солиш-
даги роли пастлигича қолмоқда
1
.
Шундай экан, келгусида ички ишлар органлари патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини 
ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш борасида бир қатор чора-
тадбирларни амалга ошириш талаб этилади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish