84
4-§. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга
жалб этилган куч ва воситаларни бошқариш бўйича ички ишлар
органлари навбатчилик қисмларининг фаолияти
Ички ишлар органлари, хусусан, шаҳар (туман, транспортда
жамоат хавфсизлигини таъминлаш) ИИБ навбатчилик қисмлари
маъмурий-ҳудудий бирликларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъминлашга жалб этилган барча куч ва воситалар фаолиятини
ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича узлуксиз бошқарувни
амалга оширувчи субъект ҳисобланади.
Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан
бири одатий ва алоҳида шароитлар (оммавий тадбирлар ўтказилаёт-
ган, оммавий тартибсизликлар ва фавқулодда вазиятлар юзага келган
вақтлар)да жамоат тартиби ва хавфсизлигининг барқарорлигини
таъминлашга жалб қилинган куч ва воситаларнинг рационал
бошқарувини ташкил этишдир. Ички ишлар органларининг жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган куч ва восита-
ларнинг кундалик хизматини узлуксиз ташкил этиш ҳамда олиб
бориш ҳақида керакли бўлган ахборотларни қабул қилиш, йиғиш,
умумлаштириш, етказиш ва улардан самарали фойдаланишни қонун
ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида ва тартибда таъмин-
лаш учун навбатчилик қисмлари масъул саналади.
Навбатчилик қисми ички ишлар органларининг ташкилий
бўлинмалари таркибидаги умумий функцияни амалга оширувчи
хизмати ҳисобланади. Ушбу хизмат фаолиятининг асосий ўзига хос
хусусияти шундаки, у ички ишлар органларининг махсус, хусусан,
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича функцияларини
бажаришда бошқарув, таҳлил ва ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи
субъект сифатида иштирок этади.
Навбатчилик қисми
бу хизмат кўрсатиш ҳудудидаги оператив-
тезкор, шу жумладан, жамоат тартиби ва хавфсизлигига оид вазият-
нинг ўзгаришига доир узлуксиз маълумотларни тўплаш, умумлашти-
риш ва таҳлил қилиш, уларнинг ҳал этилиши бўйича тегишли чора-
тадбирлар кўриш, юзага келган вазият ва ҳолат ҳақида маълумотларни
мансабдор шахслар ёки органларга узатиш, уларни хабардор қилиш,
шунингдек, хизмат кўрсатиш ҳудудида юзага келган фавқулодда
ҳодисалар бўйича зудлик билан чоралар кўриш мақсадида ички
ишлар органи куч ва воситаларининг оператив бошқарувини таъмин-
ловчи ички ишлар органининг ташкилий-тезкор тузилмасидир.
85
Мустақиллик йилларида ички ишлар органларида амалга оши-
рилган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида навбатчилик қисмлари,
хусусан, уларнинг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга
оид фаолиятини самарали бошқаришга оид бир қатор қонун ва
қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида:
«Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли
давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза,
таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар,
таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддат-
ларда кўриб чиқилиши шарт», – деб белгиланганлиги ички ишлар
органларининг навбатчилик қисмларига жисмоний ва юридик шахс-
ларнинг мурожаатларини конституциявий-ҳуқуқий тартибга солин-
ганлигидан далолатдир.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунининг 1-
моддасида «ушбу қонуннинг амал қилиши:
кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги,
фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, хўжалик
процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган
мурожаатларга;
давлат органларининг, шунингдек, улар таркибий бўлинмалари-
нинг ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмайди» деб аниқ
белгилаб берилган.
Мазкур ҳолатлар ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари-
нинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қанчалик мураккаблиги
ҳамда ўта юқори масъулият талаб қилишини кўрсатади. Чунки ички
ишлар органлари навбатчилик қисмлари кундалик фаолиятида сутка-
нинг ҳар қандай вақтида ва турли вазиятларда ҳамда улар таъсири
остида шахсларнинг турли хил мазмундаги, шу жумладан, жамоат
тартиби ва хавфсизлигига тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарлик
ва жиноятлар, фавқулоддаги ҳодисалар ҳақидаги хабарларини қабул
қилиши, шунингдек, улар бўйича зудлик билан қонун ҳужжатларида
белгиланган ваколат доирасида ва тартибида тегишли чора-тадбир-
ларни амалга ошириши керак.
Ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари маъмурий ҳуқуқ-
бузарлик ва жиноятлар, шу жумладан, жамоат тартиби ва хавфсиз-
лигига тажовуз қилувчи қилмишлар ҳақидаги хабарлар қабул қилган
ҳолатларда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавоб-
86
гарлик тўғрисидаги, Жиноят-процессуал кодекслари нормалари,
шунингдек, уларнинг ижросига оид қонуности норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари асосида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш
учун масъул бўлган ички ишлар органлари таркибий тузилмалари,
мансабдор шахслари ва ходимларига, шунингдек, тааллуқлилиги
бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат орган-
лари масъул тузилмаларига зудлик билан маълум қилади. Фавқулод-
даги ҳодисалар ҳақидаги маълумотлар олинганда эса ички ишлар
органи раҳбарига ва унинг топшириқларига асосан шахсий таркибга
ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги «Аҳоли-
ни ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда
вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, 2008 йил 26 декабрдаги
«Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги ва бошқа
қонунлари ҳамда уларнинг ижросига оид қонун ҳужжатлари талаб-
лари асосида тегишли давлат органлари, уларнинг мансабдор шахс-
лари ва масъул тузилмаларига зудлик билан маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари навбатчилик
қисми фаолиятига оид қонун ҳужжатларига асосан, уларга маъмурий-
ҳудудий бирликларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш соҳасида қуйидаги вазифалар юклатилган:
– кечаю-кундуз давомида ҳуқуқий тартибнинг барқарорлигини
таъминлаш учун хизматга жалб қилинган куч ва воситаларни
мақсадли, тизимли ва уюшган ҳолда узлуксиз бошқариш;
– хизмат кўрсатиш ҳудудида жамоат тартиби ва хавфсизлиги
ҳақида маълумотларни ўрнатилган тартибда дарҳол қабул қилиш,
тўплаш, уларни ойдинлаштириш ва ички ишлар органлари раҳбар-
ларига ахборот бериш, тегишли жойларга хабарнома бериш, шунинг-
дек, бу маълумотларни белгиланган тартибда юқори ички ишлар
ҳамда ҳокимият органларига узатиш;
– фавқулодда ҳодисалар содир бўлган вақтда (оғир жиноятлар,
оммавий тартибсизликлар, табиий офатлар, техноген ҳалокатлар ва
ҳоказо) ички ишлар органлари куч ва воситаларининг оператив
бошқарувини таъминлаш;
– шахсий таркибнинг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъмин-
лаш учун жанговар шайлигини ва барча соҳавий хизматларининг
ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
– ички ишлар органлари шахсий таркибининг хавфсизлиги, унинг
маъмурий биноси, маъмурий ҳудуди ва унга туташ бўлган ҳудуд-
87
ларни қўриқлаш ва мудофаасини ташкиллаштириш ҳамда ушбу тадбир-
лар бўйича техник кузатув назоратини олиб бориш;
– ички ишлар органлари шахсий таркибини кундалик ва
фавқулодда ҳолатларда ўрнатилган тартибда табел қуроли, алоқа ва
махсус воситалар билан таъминлаш;
– ички ишлар органларининг жанговар байроғини сақлаш;
– навбатчилик қисми ҳисобида турувчи моддий жиҳозлар (хизмат
ҳужжатлари, алоқа, ташкилий, оператив, криминалистик техника ва
махсус воситалар, қурол-яроғ ва ҳоказо)ни сақлаш;
– ички ишлар органларига олиб келинган (маъмурий тартибда,
маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарлиги учун) шахслар билан қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ваколат доирасида муҳокама
ишларини ташкил қилиш;
– ҳибсга олинган шахсларнинг сақланиши, қўриқланиши ва кон-
вой қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда ўз
ваколатлари доирасида назорат қилиш.
Навбатчилик қисми – ички ишлар органларининг асосий
вазифалари сифатида белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркин-
ликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахслар-
нинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун усту-
ворлиги, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини, ҳуқуқбузарлик-
ларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш мақсадида
маъмурий ҳудудда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга
жалб этилган барча куч ва воситаларининг самарали фаолият кўрса-
тиши учун масъул ҳисобланади.
Ички ишлар органлари навбатчилик қисмларининг тизими:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ; Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ,
Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБларнинг; ички ишлар органи
шаҳар (туман, транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш) бошқарма
(бўлим, бўлинмалари); ИИВ таълим муассасалари, жазони ижро этиш
муассасалари навбатчилик қисмларини ўз ичига олади.
Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари қонун ҳуж-
жатларида белгиланган ваколат доирасида ва тартибда жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида бошқарувга
тааллуқли бўлган юқорида кўрсатилган вазифаларни:
республика ички ишлар органлари даражасида – Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг навбатчилик қисми;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар
ички ишлар органлари даражасида – Қорақалпоғистон Республикаси
88
ИИВ, Тошкент шаҳар ИИБ ва вилоятлар ИИБларининг навбатчилик
қисмлари;
темир йўл тармоғи ва объектлари ҳамда ҳаво транспорти объект-
ларига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органлари даражасида – транс-
портда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг навбат-
чилик қисмлари;
шаҳар, туман даражасида – шаҳар, туман ИИБ навбатчилик
қисмлари томонидан амалга оширилади.
ИИВ таълим муассасалари ва жазони ижро этиш муассасалари
навбатчилик қисмлари бевосита ушбу муассасалар ҳудудларида жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни амал-
га оширувчи куч ва воситалар фаолияти бошқарувини олиб боради.
Ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари мамлакатда, унинг
маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъминлаш борасидаги вазифаларни амалга оширувчи куч ва восита-
лар фаолиятини самарали бошқаришни ташкил этиш учун қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда жиҳозланган: оператив бошқарув
зали; ЭҲМ операторлари («102» операторлари) ва машинисткалар;
қуроллар, ўқ дорилар ва махсус воситаларни сақлаш, қурол тозалаш;
ташкилий техника ва нусха кўпайтириш аппаратлари (телетайп, факс
ва ҳоказо), ҳимоя ва алоқа воситалари ҳамда оператив ва криминалис-
тик техникалар сақлаш; тергов-тезкор гуруҳининг; маъмурий тартиб-
да ушланганларни сақлаш (аёллар, эркаклар ва вояга етмаганларни
алоҳида сақлаш хонаси); ушланганларни муҳокама қилиш (ҳолатга
аниқлик киритиш) учун алоҳида-алоҳида хоналар (шаҳарлардаги ИИББ
ва ИИБларда иккита хона ажратиш кўзда тутилади) мавжуд бўлиб,
уларда мақсаддан келиб чиққан ҳолда зарур шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари,
қонун ости ҳужжатларида акс этган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш
соҳасидаги ижтимоий муносабатларни мувофиқлаштирувчи ижтимоий-
ҳуқуқий принциплар ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари
фаолиятига, хусусан, уларнинг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлашга жалб этилган куч ва воситаларни бошқариш
бўйича фаолиятига нисбатан ҳам тўлиқ тааллуқлидир. Бундай ижти-
моий-ҳуқуқий принципларга қуйидагилар киради: қонунийлик; инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш; инсон
ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги; фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги
ва ижтимоий бошқарувдаги иштироки; инсонпарварлик; ижтимоий
адолат; тизимлилик; ишонтириш усулининг устуворлиги; ошкоралик
89
ва шаффофлик; олдини олиш чоралари устуворлиги; ошкора ва но-
ошкора усулларининг уйғунлиги; жалб этиладиган кучлар ва восита-
лар томонидан ўтказиладиган операцияга раҳбарлик қилишда якка-
бошчилик; жамоатчилик фикрини доимий инобатга олиш ва ҳ.к.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотлар жараёнида қабул қилин-
ган Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги (2014 йил 5 май),
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги (2014 йил 14 май),
«Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги (2014 йил 25 сентябрь),
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги (2015 йил 9 декабрь), «Ички ишлар
органлари тўғрисида»ги (2016 йил 16 сентябрь), «Жисмоний ва юри-
дик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (2017 йил 11 сентябрь),
«Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги (2018 йил 30 июль)
қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самара-
дорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни
таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПФ-5005-сон фармони ҳамда унинг ижроси доирасида
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб
чиққан ҳолда ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган куч
ва воситаларни бошқаришда:
– фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш учун: тақдим этиладиган
ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида
берилиши ва ишончлилиги; фаолиятининг ошкоралиги ва шаффоф-
лиги; ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим
этишда фуқароларнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини тажовузлардан,
ўз шахсий ҳаётига аралашувлардан ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларига, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахс-
ларнинг ўз ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига
риоя этиш; ахборотнинг ўз вақтида берилиши ва ишончли бўлиши;
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чораларининг олдиндан
кўрилиши;
– фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шерикчи-
ликни таъминлаш учун: қонунга бўйсуниш, тенг ҳуқуқлилик, очиқлик
ва шаффофлик, ҳаммабоплик, мустақиллик, холислик, ўзаро ҳурмат,
манфаатларнинг инобатга олиниши ва масъулият, мажбуриятлар
қабул қилишнинг ихтиёрийлиги;
90
– электрон ҳукумат соҳасидаги муносабатларда иштирок этиш
учун: электрон давлат хизматларидан ариза берувчиларнинг тенг равишда
фойдаланиши; «бир дарча» принципи бўйича электрон давлат хизмат-
лари кўрсатиш; давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллашти-
риш; электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдала-
ниш; электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини мунтазам
такомиллаштириб бориш; ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
–
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга
жалб этилган куч ва воситаларнинг хизмат фаолиятини олиб бориш-
да: аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатишни; ҳар бир ходими
томонидан «Халқ манфаатларига хизмат қилиш»ни; халқ билан аниқ
мақсадни кўзлаб ўтказиладиган тизимли мулоқотни; аҳоли олдида
мунтазам ҳисобот бериб боришни; замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини кенг жорий этишни; танқидий таҳлил ва шахсий
масъулиятни таъминлаш каби принципларга риоя этилиши талаб
қилинади.
Бундан ташқари, ички ишлар органлари навбатчилик қисми
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга жалб этил-
ган куч ва воситаларни бошқаришда: юксак жанговар тайёргарлик;
ахборот алмашиш, қарор қабул қилиш ва уларнинг ижросини ташкил
этишда тезкорлик; маъмурий-ҳудудий бирликлардаги оператив вазият-
ни узлуксиз мониторинг қилиб бориш ва яхши билиш; бошқа давлат
органлари, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар
билан ҳамкорлик қилиш; қонун ҳужжатлари талабларини аниқ
бажариш; давлат ва хизмат сирларини сақлаш; ҳушёрлик ва огоҳлик;
фуқаролар билан хушмуомала бўлиш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркин-
ликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш ва бошқа
принципларга қатъий риоя қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |