3-§. Ички ишлар органлари ташкилий бўлинмаларининг жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил
этиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича фаолияти
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолияти яккабошчилик асосида коллегиаллик
элементлари уйғунлаштирилган ҳолда бошқариладиган мураккаб
жараён ҳисобланади. Ушбу соҳада бошқарувни, таҳлил, режалашти-
риш, бошқарув қарорини тайёрлаш ва ижросини ташкил этиш ҳамда
назоратни самарали қўллаш, шунингдек, ҳамкорликни мувофиқлаш-
тириш энг муҳим ва мураккаб узлуксиз фаолиятдир.
Мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш
бўйича ички ишлар органларининг умумий функциясини амалга
оширувчи ҳар бир таркибий тузилма зиммасига қонун ҳужжатларида
белгиланган ваколат доирасида бир қатор вазифалар юклатилган.
Мазкур вазифаларни самарали бажариш, биринчи навбатда, бу
соҳада умумий раҳбарликни, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъ-
минлаш учун жалб этилган куч ва воситалар фаолиятини мувофиқ-
лаштиришни амалга оширувчи ички ишлар органларининг ташкилий
бўлинмалари, шу билан бирга унинг таркибидаги навбатчилик
хизматларининг бошқарув фаолиятига боғлиқ.
Ички ишлар органларининг ташкилий бўлинмалари ўз ваколати
доирасида республикада криминоген вазиятни тизимли таҳлил ва
прогноз қилиш асосида ички ишлар органлари фаолиятини режалаш-
тириш, улар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш,
комплекс текшириш, ички ишлар органларининг ҳуқуқни қўллаш
амалиётида ягона ҳуқуқий сиёсат ва назоратни ташкил этиш, қонун
ҳужжатларининг ўз вақтида, бир хилда ва тўлиқ бажарилиши устидан
назоратни амалга ошириш, самарали иш юритиш ва ҳужжатлар
78
айланишини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари
билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш ҳолати билан белгиланади.
Ички ишлар органлари ташкилий бўлинмалари тизими қуйидаги-
лардан иборат:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкилий
департаменти;
а) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар
бошқармалари ташкилий бошқармалари;
б) туманлар (шаҳарлар, тармоқлар) ички ишлар бошқармалари
(бўлимлари) ташкилий бўлимлари (бўлинмалари);
в) Вазирлик соҳавий хизматлари ва таълим муассасаларидаги
ташкилий бошқармалар (бўлимлар, бўлинмалар);
2. Қуйидагилар Департаментнинг таркибий тузилмалари бўлиб
ҳисобланади:
а) Ташкилий-назорат бошқармаси (ҳудудий назорат ва инспектор-
лик бўлими; тезкор-хизмат фаолиятини ташкил этиш ва режалаш-
тириш бўлими; идоравий назорат бўлими);
б) Навбатчилик хизматларини ташкил этиш бошқармаси
(услубий-мувофиқлаштириш бўлими; марказий навбатчилик қисми);
в) Ахборот-таҳлил бошқармаси (йиғма-таҳлил бўлими; тезкор
вазиятни комплекс таҳлил ва прогнозлаштириш бўлими; соҳавий
хизматлар фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими);
г) Юридик таъминлаш бошқармаси (ҳуқуқий экспертиза бўлими;
ҳуқуқий таҳлил ва мувофиқлаштириш бўлими; шартномавий-ҳуқуқий
бўлим; ҳуқуқий тарғибот ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими;
давлат хизматларини мувофиқлаштириш бўлинмаси);
д) Котибият (иш юритиш бўлинмаси; тартибот бўлинмаси;
ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва туркумлаш гуруҳи);
е) Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси (мурожаатларни
тизимлаштириш ва назорат қилиш бўлими; мурожаатларга техник
ишлов бериш гуруҳи; мурожаатларни қабул қилиш гуруҳи (Call
centre);
ё) Кадрлар гуруҳи;
ж) Референтлар гуруҳи;
з) Канцелярия.
3. Департамент Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби
тасвири туширилган, ўзининг тўлиқ номи ёзилган муҳри ва бланка-
сига, бошқа шакллардаги муҳр ва штампларга эга бўлади, шунингдек,
79
Вазир томонидан таъсис этиладиган Департамент фаолиятининг
ўзига хос хусусиятлари акс этган рамзига эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғриси-
да»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички
ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш,
жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил
10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони ва «Ички ишлар органлари
бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали
тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил
23 августдаги ПҚ–3919-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ички
ишлар вазирлигида бошқарув, назорат, таҳлил, юридик таъминлаш,
иш юритиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада
такомиллаштириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий
департаменти тўғрисидаги низом;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар
бошқармалари ташкилий бошқармалари тўғрисидаги намунавий
низом;
Туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари ташкилий бўлим
(бўлинма)лари тўғрисидаги намунавий низом;
Мурожаатларни қабул қилиш гуруҳи (Call center) тўғрисидаги
намунавий низомлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий
департаментининг мақоми, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқлари
ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири
томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Ташкилий департаменти тўғрисида»ги Низоми билан
белгиланган.
Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаменти амалдаги қонун
ҳужжатлари ва унинг фаолияти тўғрисидаги Низом белгиланган асосий
вазифалардан келиб чиққан ҳолда жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъминлаш бўйича қуйидаги асосий вазифаларини кўрсатиш мумкин:
республикада криминоген вазиятни тизимли таҳлил ва прогноз
қилиш, ундаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш, ички
ишлар органлари фаолиятини жиноятчилик ҳолати ва унга қарши
курашиш натижаларини ўрганиш асосида режалаштириш;
80
ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш
ва баҳолаш, уларни комплекс текшириш ва назорат қилиш, амалий ва
услубий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, иш натижадорлигини оши-
риш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси ва Вазир-
лар Маҳкамасининг ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этиш
соҳасидаги қарорларини ўз вақтида, бир хилда ва тўлиқ бажарилиши
устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
ички ишлар органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона
ҳуқуқий сиёсат ва назоратни ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар профи-
лактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқиш;
ички ишлар органлари тизимида махфийлик тартиботига сўзсиз
риоя қилинишини таъминлаш, самарали иш юритиш ва ҳужжатлар
айланишини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари
билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш.
Мазкур вазифаларни бажариш бўйича Ички ишлар вазирлиги
Ташкилий департаменти томонидан амалга ошириладиган функция-
лари, шунингдек, ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг тўғрисидаги Низом-
да аниқ белгилаб берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқарма-
сининг ташкилий бошқармаларининг жамоат тартиби ва хавфсизли-
гини таъминлаш бўйича асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва
мажбуриятлари улар тўғрисидаги намунавий Низомга асосан ишлаб
чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган Низомларда кўрсатилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент
шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси
ташкилий бошқармаларининг мазкур намунавий Низомда белгилан-
ган асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазифалари сифатида
қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
ҳудудда криминоген вазиятни тизимли таҳлил ва прогноз қилиш,
ундаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш, ҳудудий ички
ишлар органлари фаолиятини жиноятчилик ҳолати ва унга қарши
курашиш натижаларини ўрганиш асосида режалаштириш;
ҳудудий ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини
таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни комплекс текшириш ва назорат
81
қилиш, амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, иш
натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳудудий ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикаси
Президенти, Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ички ишлар
органлари фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги қарорларини ўз
вақтида, бир хилда ва тўлиқ бажарилиши устидан таъсирчан назорат-
ни амалга ошириш;
ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида
ягона ҳуқуқий сиёсат ва назоратни ташкил этиш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқиш;
ҳудудий ички ишлар органларида махфийлик тартиботига сўзсиз
риоя қилинишини таъминлаш, самарали иш юритиш ва ҳужжатлар
айланишини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари
билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш.
Туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари ташкилий бўлим
(бўлинма)ларининг жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш
бўйича асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
улар тўғрисидаги намунавий Низомга асосан ишлаб чиқилган ва
белгиланган тартибда тасдиқланган Низомларда кўрсатилади.
Мазкур намунавий Низомда белгиланган туман (шаҳар, тармоқ)
ички ишлар органлари ташкилий бўлим (бўлинма)ларининг асосий
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг жамоат тартиби ва
хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазифалари сифатида қуйида-
гиларни кўрсатиш мумкин:
туман (шаҳар)да криминоген вазиятни тизимли таҳлил ва прогноз
қилиш, ундаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш, туман
(шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини жиноятчилик ҳолати ва
унга қарши курашиш натижаларини ўрганиш асосида режалаштириш;
туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини
таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни назорат қилиш, амалий ва услубий
ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, иш натижадорлигини ошириш юзаси-
дан таклифлар ишлаб чиқиш;
туман (шаҳар) ички ишлар органларида Ўзбекистон Республи-
каси Президенти, Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ички
ишлар органлари фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги қарорларини,
шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг қарор ва буйруқларини ўз
82
вақтида, бир хилда ва тўлиқ бажарилиши устидан таъсирчан назорат-
ни амалга ошириш;
туман (шаҳар) ички ишлар органларида махфийлик тартиботига
сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, ҳуқуқий тарғибот, самарали иш
юритиш ва ҳужжатлар айланишини ҳамда жисмоний ва юридик
шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш.
Ички ишлар органларининг ташкилий бўлинмалари хизмат
кўрсатиш ҳудудлари ва объектларида жамоат тартиби ва хавфсизли-
гини таъминлашнинг аҳволи, бу соҳада содир этилган ҳуқуқбузарлик-
ларнинг динамикаси, тузилиши ва тарқалганлик даражаси, жалб этил-
ган мавжуд куч ва воситаларнинг жойлашуви ҳамда улардан фойда-
ланиш, ушбу йўналишдаги фаолиятнинг асосий натижалари акс этти-
рилган хариталар, диаграммалар, чизмалар ва таҳлилий маълумот-
нома тайёрлашни ташкил этади ҳамда бу жараённи мувофиқлашти-
ради. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳа-
сида амалга ошириладиган фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича
норматив, методик, таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг маълумот
ахборот фондларини тузишни ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради.
Ички ишлар органларининг ташкилий бўлинмалари ички ишлар
органлари соҳавий хизматлари куч ва воситаларининг жамоат тартиби-
ни сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги комплекс вазифа-
ларини ҳал қилишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштирадилар.
Улар билан ҳамкорликда ички ишлар органларининг ҳудудий ва
транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти-
нинг режаларини ишлаб чиқадилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган-
ларнинг бу соҳада қонунийлик ва ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлаш,
фавқулодда вазиятлар шароитида куч ва воситалардан фойдаланиш,
бошқа мақсадли ёки комплекс тадбирларни ўтказишга қаратилган
идоралараро тадбирларининг режаларини тузишда иштирок этадилар.
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлаш борасидаги ҳамкорлик тажрибасини умумлаштира-
ди, тегишли орган раҳбариятига ушбу ҳамкорликни яхшилаш бора-
сида таклифлар беради, ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи
масъул соҳавий хизматлар ташкил қиладиган қўмондонлик-штаб машқ-
лари, машғулотлари ҳам гуруҳ бўлиб амалга ошириладиган тадбир-
ларини ўтказишда, шунингдек, орган шахсий таркибининг фавқулод-
да вазиятлар шароитида ҳаракат қилишга тайёрлигини текшириш
ишларида иштирок этадилар. Бу соҳада Ўзбекистон Республикаси
83
ИИВнинг таълим муассасалари ҳамда хизмат кўрсатиш ҳудудида
жойлашган қоровул қўшинларининг қисмлари билан ҳамкорлик
қиладилар.
Ички ишлар органларининг ташкилий бўлинмаларининг функция-
ларидан яна бири ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлиги таъминлашга оид амалдаги
қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишдан
иборатдир. Улар режаларга асосан ва орган бошлиғининг топшириғи-
га кўра, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи
соҳавий хизматлар фаолиятини комплекс, назорат тартибида ва
мақсадли, жумладан, ёппасига текширилишини ташкил қиладилар ва
амалга оширадилар. Раҳбариятга ушбу соҳавий хизматлар тизимида
ижро интизомини мустаҳкамлаш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини
таъминлашга жалб этилган куч ва воситаларнинг фаолиятини ташкил
қилишнинг ва бу борада бошқарувнинг самарадорлигини ошириш
юзасидан таклифлар киритадилар.
Ички ишлар органларининг ташкилий бўлинмаларининг функция-
ларига мамлакатда, унинг маъмурий-ҳудудий бирликларида, шунингдек,
оммавий тадбирлар ўтказиш ва фавқулодда шароитларда жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш амалиётига оид илғор тажриба-
ни аниқлаш ва жорий этиш ҳам киради. Бу соҳадаги илғор тажрибага
оид материалларни тўплаш, қайта ишлаш бўйича ҳисобга олиш ва
сақлаш ишлари ички ишлар органларининг жамоат тартибини ва
хавфсизлигини таъминловчи манфаатдор соҳавий хизматлари ишини
мувофиқлаштириш, хорижий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари
фаолиятига оид материалларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.
Ички ишлар органларининг ташкилий бўлинмалари томонидан
ички ишлар органлари, уларнинг соҳавий ва ҳудудий таркибий
тузилмаларининг маъмурий-ҳудудий бирликларда жамоат тартиби ва
хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларини амалга ошириш
борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришга, мазкур йўналишда
бошқарув шакл ва усулларини такомиллаштиришга ҳамда ижро
интизомини ва қонунийликни мустаҳкамлашга кўмаклашиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |