1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Табиий, техноген ва ижтимоий криминоген фавқулодда



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

 
3-§. Табиий, техноген ва ижтимоий криминоген фавқулодда 
вазиятларда ички ишлар органларининг жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқаришни 
ташкил этиш 
Табиий, техноген ва ижтимоий-криминоген фавқулодда вазият-
лар
 
юзага келганида, Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларига мувофиқ, давлат ҳокимияти органлари, корхона, муассаса 
ва ташкилотлар фаолияти учун фуқаролар, шунингдек юридик 
шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари муайян даражада чекланишига 
йўл қўядиган алоҳида ҳуқуқий тартиб жорий этилиши мумкин. 
Жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашнинг асосий субъект-
ларидан бири ички ишлар органлари бўлиб, уларнинг асосий 
мажбурият ва ҳуқуқлари қуйидагича: ички ишлар органлари, ўзининг 


428 
асосий вазифаларини бажаришидан ташқари, фалокатлар, ҳалокатлар, 
табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда одамларни қутқариш ва 
уларга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар 
кўриши, барча тоифалардаги мулкдорларнинг қаровсиз қолган мулки-
ни қўриқлаши, қонунга мувофиқ, фавқулодда ҳолат ҳуқуқий тарти-
бини таъминлашда, шунингдек эпидемия ва эпизоотиялар вақтида 
қўриқлаш-карантин тадбирларини ўтказишда иштирок этиши шарт.
Бундан ташқари, ички ишлар органлари тегишли раҳбар ёки 
унинг ўринбосари қарорига мувофиқ, табиий офатлар, фалокатлар ва 
ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш, қўриқлаш-карантин тадбир-
лари ўтказиш чоғида, жой ҳудудини ўраб олиши ёки тўсиб қўйиши, 
зарур бўлса, транспорт воситаларини кўздан кечириши керак.
Мазкур вазифаларни бажариш учун Ички ишлар вазирлиги 
бўлинмаларига фавқулодда ҳолат тартиби шароитида тегишли 
ваколатлар берилган бўлиб, улар ушбу ваколатлардан фақат қонун 
доирасида фойдаланишлари лозим.
Ички ишлар органлари бевосита фуқароларга ёхуд умуман 
жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликлар ва жиноят-
ларнинг олдини олиш ҳамда уларга чек қўйишга қаратилган давлат-
ҳокимият чораларини қўллашлари мумкин. Уларга қуйидагилар киради: 
яшаш ва хизмат хоналарига кириш ҳуқуқи, ҳужжатларни текшириш, 
давлат, жамоат ва шахс транспортидан фойдаланиш, қурол ва махсус 
воситалар ишлатиш, ҳуқуқбузарларни ушлаб туриш ҳуқуқлари ва 
бошқалар. 
Ички ишлар органларининг мазкур вазиятдаги фаолиятини 
шартли равишда учта ўзаро боғлиқ гуруҳга бўлиш мумкин: 
1) эҳтимол тутилган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва 
оқибатларини бартараф этишга қаратилган ташкилий тадбирларни 
амалга ошириш; 
2) фавқулодда вазиятлар юзага келганида қонунларда назарда 
тутилган ҳуқуқий тартибга солиш ва таъсир кўрсатиш чоралари 
мажмуидан фойдаланган ҳолда жамоат тартиби ва хавфсизлигини 
бевосита сақлаш; 
3) аҳолига ҳамда корхона ва муассасаларнинг тегишли мансабдор 
шахсларига одамларни қутқариш ва эгасиз мулкни қўриқлашда ёрдам 
бериш, зарур бўлганида эса бу ишда бевосита иштирок этиш. 
Ушбу вазифаларни бажариш борасидаги ишларнинг асосий қисми 
ички ишлар органларига тўғри келади. Мазкур вазиятда жамоат 
тартибини сақлаш хизмати ички ишлар органларининг алоҳида 


429 
шароитларда фаолият кўрсатадиган асосий ташкилий-таҳлилий ва 
мувофиқлаштирувчи хизматлардан бири ҳисобланади. 
Фавқулодда вазиятларда ички ишлар органларининг фаолиятини 
ташкил қилишнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
– махсус ҳуқуқий режим; 
– янги тузилмалар, бошқарув ва алоқа тизимини яратиш; 
– қўшимча куч ва воситаларни жалб қилиш ҳамда бир қатор 
ҳолларда махсус операциялар ўтказиш. 
Фавқулодда вазиятларда ички ишлар органларининг тайёрлигини 
ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида оператив 
штаблар ташкил қилинади. Бундай штаблар ички ишлар органлари-
нинг ваколатига кирувчи вазифаларни бажараётганида ички ишлар 
органининг бошлиғи раҳбарлик қилади.
Бундан ташқари, ички ишлар органлари шахсий таркибидан 
иборат махсус бўлинмалар (махсус йиғма отряд) тузилади, махсус 
гуруҳлар шакллантирилади.
Фавқулодда вазиятларда юзага келадиган вазифаларни муваф-
фақиятли бажариш учун яқин атрофдаги ички ишлар органларининг 
қўшимча куч ва воситалари, оператив мақсадларга хизмат қиладиган 
қўшилмалар ва ҳарбий қисмлар (бўлинмалар) ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси қўшинларининг махсус ҳарбий қисмлари, ёнғин 
хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари, патруль-пост хизмати ва 
жамоат тартибини сақлаш қисмлари (бўлинмалари) жалб этилади.
Фавқулодда вазиятларда ички ишлар органлари самарали фаолият 
кўрсатишини таъминлаш мақсадида махсус бошқарув пунктлари 
ташкил қилинади, уларнинг иш тартиби белгиланади ҳамда алоқа 
жадвали ва уни амалга ошириш шартлари, ахборот алмашиш қоида-
лари, алоқа техник воситаларининг ҳисобларини ўз ичига оладиган 
махсус алоқа тартиби ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, барча куч ва воситаларнинг ҳамкорлиги ташкил 
қилинади
1

Айрим ҳолларда махсус шароитларда оператив вазиятни бар-
қарорлаштиришнинг зарурий ва самарали воситаси махсус операция 
бўлади. Махсус операция деганда, ички ишлар органлари, (шароит-
дан келиб чиқиб) бошқа ҳамкорлик қилувчи органлар бир мақсадда 
оператив штаб раҳбарининг бошчилигида амалга оширадиган оператив, 
1

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish