1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Ҳамкорлик
– ички ишлар органлари куч ва воситаларининг мақсадга 
эришиш (операцияни бажариш) учун амалга оширадиган, мақсадлари, вазифалари, 
уларни бажариш жойи, вақти, усуллари бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлари. 


430 
разведик, режимга, қўшинларга оид ёки бошқа тадбирлар ва ҳаракат-
лар мажмуи тушунилади. Махсус операцияларни тайёрлаш ва ўтка-
зиш тартиби махсус норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилади.
Табиий офатлар, техноген ҳалокатлар, эпидемиялар ва бошқа 
офатлар шароитида жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш бора-
сида аниқ ва самарали фаолият кўрсатиш мақсадида, турли даража-
лардаги жамоат тартибини сақлаш хизматлари, маҳаллий шароитлар 
ва вазиятни инобатга олган ҳолда, бир қатор муҳим тайёргарлик 
тадбирларини амалга оширадилар. Ушбу тадбирлар тегишли шароит-
ларда (зилзила, тошқин, довул, кимёвий корхонадаги фалокат каби-
ларда) жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш борасидаги махсус 
режаларни ишлаб чиқиш ва уларга тузатишлар киритишни ўз ичига 
олади. Бунда мураккаблик даражаси ва оқибатларининг оғирлиги 
сингари хусусиятлар инобатга олинади ва бу бўйича турли вариант-
лар ишлаб чиқилади. Барча тоифалардаги шахсий таркиб билан 
алоҳида шароитларда фаолият кўрсатиш учун доимий равишда тайёр-
гарлик ишлари олиб борилади.
Фавқулодда (экстремал) шароитда жалб этилган барча куч ва 
воситаларни бошқариш ҳамда ички ишлар органлари хизматларининг 
юзага келган вазият бўйича тез ва самарали чора кўришга қаратилган 
ҳаракатларининг уйғунлиги ва аниқлиги талаб этилади. Шу боис 
ички ишлар органининг ҳар бир ходими умумий вазифани ҳам, 
ўзининг бевосита хизмат мажбуриятларини ҳам билиши керак. Унинг 
ҳаракатлари касбий жиҳатдан тўғри ва қонунга асосланган бўлиши 
лозим. 
Бутун тайёргарлик ишларига ички ишлар органининг бошлиғи 
ёхуд унинг хизмат бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади. У айни 
вақтда оператив штаб раҳбари ҳам бўлиши мумкин. 
Раҳбар жойни баҳолаш учун қуйидагиларни ўрганади: 
– офат келиб чиқиши мумкин бўлган ҳудудлар ҳамда фалокат 
келиб чиқиш эҳтимоллиги; 
– ҳодисаларнинг башорат қилинаётган миқёси (эҳтимол тутилган 
вайронгарчиликлар, ҳаётий муҳим объектлар фаолиятининг тўхтаб 
қолиши, аҳоли ўртасидаги йўқотишлар ва бошқалар). 
Жойни баҳолашдан чиқарилган хулосаларда қуйидагилар белгиланади: 
– оператив зоналар чегараси; 
– асосий вазифалар, куч ва воситалар сони; 
– энг мураккаб ва хавфли жойлар; 
– куч ва воситаларнинг ҳаракат ҳудудига бориш йўли ва тартиби; 


431 
– аҳолини хавфли зоналардан олиб кетиш йўналишлари ва тартиби. 
Маҳаллий аҳолини баҳолашда раҳбар қуйидагиларни ўрганади: 
– табиий офат, эпидемиялар, саноат авариялари зонасида аҳоли-
нинг ўзини қандай тутиши мумкинлиги; 
– жиноятчилик динамикасида қандай ўзгаришлар юз бериши, 
жиноий тузилмалар, жиноят оламининг обрўмандлари қандай ҳара-
катлар қилиши, морадёрлик, энг зарур нарсалар билан чайқовчилик 
қилиш ва шу кабилар; 
– ички ишлар органларининг махсус аппарати билан алоқалар-
нинг бузилиши ва аҳолининг ички ишлар органларига ёрдам бериш 
имкониятларининг ўзгариши. 
Маҳаллий аҳолини баҳолашдан чиқариладиган хулосаларда қуйи-
дагилар белгиланади: ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини 
олиш ҳамда уларга чек қўйиш борасидаги вазифаларнинг ҳажми ва 
хусусияти; зарур куч ва воситалар миқдори, оператив-тергов гуруҳ-
ларининг жойлашуви ва бошқалар; аҳоли орасидаги йўқотишларни 
ҳисобга олиш ва ҳалок бўлганларни таниб олиш ишларининг ташкил 
қилиниши; четга чиқиш, республикага кириш ва фуқаролик хизмати-
нинг тегишли ҳужжатларини расмийлаштириш борасидаги ишлар-
нинг тахминий ҳажми; жабрланганларга ёрдам бериш учун жамоат-
чилик кучларини жалб қилиш имконияти. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ИИВда турли хил 
фавқулодда ҳолатлар юзага келганида оператив чора кўришнинг 
тахминий тартиби ишлаб чиқилган. Шу боис ИИВ, Қорақалпоғистон 
Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ, ТИИБ 
ўзларига бериладиган куч ва воситалар ҳақида ўз вақтида ахборот 
олишлари, уларни баҳолашлари, улардан фойдаланиш тартибини белги-
лаш ҳамда махсус йиғма отрядлар, ИИВ таълим муассасалари бўлин-
малари олдига вазифалар қўйишлари мумкин ва шарт. Илгари қўшимча 
кучлар у ёки бу фавқулодда вазият юз берганидан кейин, яъни воқеа 
содир бўлиб ўтганидан кейин ажратиларди. Бироқ охирги йилларда 
юз берган табиий офатлар қабул қилинган қарор зарурлигини 
тасдиқлади. 
Вазиятни барча элементларининг мажмуи ва ўзаро алоқадор-
лигидан келиб чиқиб баҳолаш хулосалари оператив штаб раҳбарига 
ўз қарорини узил-кесил ифодалаш имконини беради. Ушбу қарорда у 
қуйидагиларни белгилайди: ҳаракатларнинг умумий мақсади, оператив 
зоналар, жалб этиладиган аниқ куч ва воситалар, уларнинг вазифа-
лари ва тўпланиш жойлари, етиб келиш ва ҳаракатни бошлаш 


432 
муддатлари; уларни ҳар томонлама таъминлаш тартиби; ҳаракатларни 
ўзаро мувофиқлаштириш тартиби; барча жалб этилган субъектларни 
бошқариш ва уларнинг ўзаро алоқа қилиш тартиби; қурол ва махсус 
воситаларни қўллаш шартлари ва тартиби. 
Касбий тайёргарлик хусусиятини ходимлар билан муайян хизмат 
нарядлари ва оператив гуруҳлар таркибида амалий машғулот ва машқ-
лар ўтказишни уюштириш ташкил қилади. Ушбу нарядлар ва гуруҳ-
лар таркибида ходимлар у ёки бу фавқулодда вазият юзага келганида 
хизмат ўтайдилар. Бундай машғулотларда улар турли хил шароитлар-
да бажарадиган аниқ вазифаларни ҳамда уларни ҳал қилиш усуллари-
ни ўрганадилар. Бунда қўйилган мақсадларга эришишнинг тактик 
усуллари барча қўйилаётган талабларни инобатга олган ҳолда изчил 
ўрганилади, шунингдек нарядларнинг ҳаракатлари ярим автомат 
даражасига етказилиши керак. Бундай машқлар муайян жойдаги 
бўлинмаларда, ҳақиқийсига жуда яқин шароитда, баҳорги-ёзги ва 
кузги-қишки даврлар бошланишидан аввал мунтазам ўтказилади.
Мафкуравий тайёргарликдан шахсий таркибни вазифаларни 
(албатта, қонун доирасида) бажаришга сафарбар этиш, юксак уюшқоқ-
лик ва интизомга, ижрочилик, ҳушёрлик ва оқилона ташаббускор-
ликка эришиш мақсади кўзланади. 
Фавқулодда шароитларда ҳаракат қилиш учун шахсий таркибни 
психологик тайёрлаш катта аҳамиятга эга. Шахсий таркиб хизмат 
тайёргарлиги тизимида жамоадан ташқари хатти-ҳаракат хусусият-
ларини, оломон психологиясини, ходимларнинг мураккаб вазиятлар-
да ҳаракат қилиш усуллари ва шу кабиларни ўрганиши керак. 
Яқинлари ва қариндошлари авария ёки табиий офат қурбонлари 
бўлиши мумкин бўлган, лекин шунга қарамай қўйилган вазифани 
бажаришлари шарт бўлган ички ишлар органлари ходимларининг 
ўзлари қандай ахлоқий-психологик ҳолатда бўлишларини инобатга 
олиш, айниқса, муҳимдир. 
Алоқа гуруҳи штаб ҳамда оператив-қидирув ва қутқарув гуруҳ-
лари, нарядлар, берилган кучлар бўлинмалари, маҳаллий ҳокимият 
органларининг вакили, ФВВ кабилар ўртасида узлуксиз алоқани таъ-
минлайди. Таъминотчилар, тиббиёт ходимлари ва бошқа хизматлар 
ўзларининг бевосита вазифаларини аниқ бажаришлари керак. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish