Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я ш. Р. ҚОбилов коррупция муаммосини



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/59
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778804
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   59
Bog'liq
Karupsiya instrumentariy

Коррупциоген даромад
– бозор қоидаларига биноан хизматларни 
ихтиёрий равишда олди-сотди қилиш эмас, балки уларни кўрсатиш 
учун ғайриқонуний ҳақ олишдир (ўзлаштиришдир).
Коррупцион даромад
– ҳаром даромад бўлиб, адолатсиз ва 
меҳнатсиз даромад эвазига ўзлаштирилади ва бу даромадлардаги 
тенгсизликни келтириб чиқаради ва кучайтиради.
Коррупцион даромад
– бозор иқтисодиёти қоидаларига зид 
равишда адолатсиз, меҳнатсиз топилган ва ўзгалар ҳақига хиёнат 
қилиб олинган пул, буюм ёки имтиёздир. Ҳаром даромадлар бозор 
иқтисодиётидаги тақсимлаш қонунига хилоф асосда юзага келади. 
«
Ҳаром
» сўзининг луғавий маъноси тақиқлашдир, яъни 
фойдаланиш, истеъмол этилиши шаръан ман этилган нарсадир. 
Ҳеч нимадан сақланмасдан тановул қилиш «ҳаром-хариш емоқлик» 


55
дейилади, яъни «ҳаром-хариш» (хариш – қаттиқ, қўпол) ўта ҳаромликни 
англатади.
Таълим тизими билан боғлиқ коррупция, фирибгарлик, 
мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари

2018 йилнинг 
биринчи ярми

Коррупция ҳолатлари
Қўзғатилган жиноят иши 
миқдори
1
Умумтаълим мактабларида
16
2
Олий ўқув юртларида
31
3
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
муассасалари
36
18 январь куни Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев 
раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика
Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб 
ўтди
1
.
Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда олий таълим 
соҳасида коррупцияга қарши курашиш аҳволи ва қонунийликни 
таъминлашга доир масалалар муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳат-
чиси А.Абдувоҳидов, Президент маслаҳатчисининг ўринбосари 
У.Исмаилов, Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов қатнашди.
Шунингдек, йиғилишда комиссия аъзолари, Олий Мажлис Сенати 
ва Қонунчилик палатаси вакиллари, Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва 
идоралар раҳбарлари, олий ўқув юртлари ректорлари, Бош прокуратура 
масъул ходимлари иштирок этишди.

«darakchi.uz» 


56
Жойлардан вилоят ҳокимларининг соҳага масъул ўринбосарлари, 
прокурорлар, олий ўқув юртлари проректорлари, декан ва кафедра 
мудирлари ва тегишли идоралар вакиллари қатнашишди.
Комиссия йиғилишида Бош прокурор Н.Йўлдошев кун 
тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.
Маълумки, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев 
ташаббуси билан олий таълим соҳасини ривожлантиришга жуда катта 
эътибор қаратилмоқда.
Сўнгги уч йилда бу масала давлат сиёсатининг энг муҳим ва 
устувор йўналиши даражасига кўтарилиб, олий таълим соҳасига оид 
200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Қисқа даврда юртимизда 6 та олий таълим муассасаси, 17 та 
филиаллар, 14 та хорижий олий ўқув юртлари янгидан ташкил этилди. 
Юздан ортиқ бакалавриат ҳамда 94 та магистратура йўналишлари 
бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
2019–2020 ўқув йилидан бошлаб, 59 та олий ўқув юртида сиртқи,
10 тасида кечки таълим жорий қилинди.
Бундай чора-тадбирлар натижасида ёшларни олий таълим
билан қамраб олиш даражаси уч йил олдинги 9 фоиздан 20 фоизга 
кўпайди.
Соҳага бюджетдан ажратилаётган маблағлар ҳажми ҳам йилдан-
йилга ортмоқда. Агар соҳага 2018 йилда 879 млрд. сўм ажратилган 
бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 1 трлн. 288 млрд. сўмни, жорий йилда 
1 трлн. 888 млрд. сўмни ташкил этган.
Соҳа ходимларининг ижтимоий ҳимояси ва уларни ҳар томон-
лама қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам шахсан давлатимиз раҳбари 
назоратида эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Биргина профессор-ўқитувчиларнинг маоши 2018 йилда ўртача
25 фоизга оширилган бўлса, 2019 йил 1 январдан яна 20 фоизга,
1 июлдан эса 25 фоизга оширилди.
Бош прокурор Н.Йўлдошев маърузасида, маърифатпарвар адиб 
Абдулла Авлонийнинг «тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – 
ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир», деган сўзларидан иқтибос 


57
келтириб, бу пурмаъно сўзлар орадан юз йил ўтса-да, долзарблигини 
йўқотмаганлигини таъкидлади.
Зеро, ҳар қандай миллат ва мамлакат тараққиёти ҳамда
фаровонлиги ёш авлоднинг таълим-тарбияси билан чамбарчас 
боғлиқдир.
Лекин, олий таълим соҳасида кузатилаётган айрим камчилик ва 
нуқсонлар, тизимда коррупция ҳолатлари, баъзи «зиёли»ларимиз содир 
этаётган қинғир ишлар соҳадаги ислоҳотларга соя солмоқда.
Шу сабабли олий таълим соҳасида коррупцияга қарши кураш 
бўйича амалий ишлар оқсаётганлиги, тизимдаги айрим раҳбарлар бу 
иллатдан қутула олмаётганлиги йиғилишда танқидий муҳокама этилди.
Бош прокурор ўз маърузасида олий таълим соҳасида коррупция 
тарқалган йўналишларни санаб ўтди.
Жумладан, коррупция ҳолатлари, асосан, талабалик сафига қабул 
қилиш, ўқиш жараёнида топшириладиган турли синовлар, талабалар 
битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва 
ҳимоя қилиш, магистратурага қабул, шунингдек, талабаларнинг ўқиш 
жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта 
тиклашда коррупция ҳолатлари кузатилаётганлиги кўрсатилди.
Йиғилишда сўнгги икки йилда тизимдаги 326 нафар ходим таълим 
жараёни билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилганлиги, 
уларнинг 220 нафари коллеж ва лицейларга, 106 нафари олий ўқув
юртларига тўғри келиши танқид остига олинди.
Институт ва университетларнинг жиноят содир этган 
ходимларидан 3 нафарини ректорлар, 5 нафарини проректорлар, 15 
нафарини декан ва декан ўринбосарлари, 62 нафарини ўқитувчилар 
ташкил этади.
Коллеж ва лицейларда эса 34 нафар директор, 31 нафар директор 
ўринбосари, 94 нафар ўқитувчи жиноятга қўл урган.
Соҳада коррупциянинг олдини олиш ва унга чек қўйиш борасидаги 
чоралар етарли самара бермаётганлигини кенг жамоатчилик фикри 
тасдиқламоқда.


58
2018 йилда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик Маркази ўтказган 
сўровда иштирок этганларнинг 29 фоизи олий таълим тизимида 
коррупция кенг тарқалган деган фикрни билдирган бўлса, 2019 йилда 
бу салбий кўрсаткич 35 фоизни ташкил этган.
Ўтган йилнинг август ойида Интернет орқали ўтказилган 
сўровда Юридик, Иқтисодиёт, Миллий, Ахборот технологиялари 
университетлари ҳамда Тиббиёт академияси коррупция энг кўп 
тарқалган олий ўқув юртлари сифатида кўрсатилган.
Комиссия раиси талабалик сафига қабул қилиш жараёнларини 
такомиллаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.
Жумладан, ўқишга киритиш важи билан 115 нафар, жумладан,
58 нафар олий ва 57 нафар ўрта махсус таълим ходимлари жиноий 
жавобгарликка тортилган.
Масалан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқитувчиси 
К. фуқаро Д.ни институтнинг бухгалтерия факультети сиртқи 
йўналишига ўқишга киритиш учун 10 минг АҚШ доллари олганда 
ушланган.
Қарши давлат университетининг проректори Н. махсус сиртқи
бўлимга кириш имтиҳонларидан ўта олмаган О.ни ўқишга киришида 
ёрдам бериш важи билан 3 минг АҚШ доллари олгани учун жиноий 
жавобгарликка тортилган.
Ижодий имтиҳон жараёнлари холис ва адолат билан 
ўтказилмаётганлиги танқид остига олинди.
Хусусан, Фарғона давлат университети ўқитувчиси С., қабул 
комиссия аъзоси эканлигидан фойдаланиб, фуқаро А.ни ижодий 
имтиҳондан юқори балл олишида ёрдам бериш эвазига 6 минг АҚШ 
доллари олганда ушланган.
Сўнгги икки йилда 21 нафар талабанинг бундай жиноятларга 
аралашиб жавобгарликка тортилганлиги тизимдаги коррупция оқибати 
сифатида кескин танқидга олинди.
Бош прокурор маърузасида, мутасаддиларга олий ўқув 
юртларининг таълим тилидаги замонавий дарслик ва ўқув адабиётлари 
билан таъминлаш зарурлигини кўрсатди.


59
Таҳлиллар, олий таълим муассасаларида ўқув режаларидаги 
фанларнинг 24 фоизи бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар мавжуд 
эмаслигини кўрсатмоқда.
Масалан, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус 
филиалида 1552 нафар талаба таҳсил олса-да, бор-йўғи 15 номдаги
45 дона дарслик мавжуд.
Айрим олий ўқув юртларида дарслик ва ўқув қўлланмалари 
маънан эскириб, ҳозирги замонавий талабларга жавоб бермайди.
Масалан, тўқимачилик соҳасидаги олий ўқув юртларидаги 429 та 
дарслик ва қўлланманинг ҳар тўртинчиси 10 йилдан 30 йилгача, 
ҳар учинчиси 30 йилдан 50 йилгача бўлган вақт оралиғида нашр 
этилган.
Олий таълим муассасаларида ахборот ресурс марказлари, айниқса, 
кутубхоналардан фойдаланишда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам 
рўйи-рост кўрсатилиб, ахборот-коммуникация технологияларини 
таълим жараёнларига кенг жорий этиш зарурлиги таъкидланди.
Магистратура йўналишида йўл қўйилган айрим суиистеъмолчилик 
ҳолатлари кескин танқид қилинди.
Ўзбекистон Миллий университетида декан лавозимида ишлаган 
А. ва ўринбосари Ю. фуқаро Р.ни магистратура йўналишига киритиш 
эвазига ундан 2 минг АҚШ доллари олганлиги учун унга нисбатан суд 
ҳукми билан жазо тайинланган.
Нукус давлат педагогика институти собиқ ректори ва проректори 
магистратура босқичига синовдан ўтган 55 нафар талабгорнинг 
имтиҳон натижаларини сохталаштирган. Мазкур ҳолат бўйича айбдор 
шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган.
Талабалар ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш 
ҳамда ўқишга қайта тиклашда коррупцияга дуч келаётганлиги, бунга
олий ўқув юрти ва вазирлик айрим мутасаддилари бош қўшганлиги 
кескин танқид остига олинди.
Муқаддам олий таълим соҳасида ишлаб, таълим билан боғлиқ 
порахўрлик ва фирибгарлик жиноятлари учун 4 маротаба судланган


60
У. Олий таълим вазирлигида масъул лавозимда ишлаб, таълим билан 
боғлиқ қатор жиноятларга қўл урган.
Жумладан, У. Россия ва Украина тиббиёт олийгоҳларида таълим 
олаётган икки нафар талабанинг ўқишини Тошкентдаги олийгоҳларга 
кўчириш учун 4 минг АҚШ доллари олганлиги фош этилган. Бундан 
ташқари, терговда, У. яна 6 та ҳолатда ўқишга киритиш, талабаларнинг 
ўқишини тиклаш ва кўчириш масаласини ҳал қилишга ваъда бериб,
14 минг АҚШ долларини пора тариқасида олганлиги аниқланган.
Йиғилишда комиссия раиси, коррупция ҳолатларига таълим 
жараёнларнинг очиқ ва шаффоф ташкил этилмаганлиги сабаб 
бўлганлигини кўрсатиб, бундан соҳадаги ҳар бир раҳбар ходим ўзига
тегишли хулоса чиқариши лозимлигини таъкидлади.
Олий таълим муассасалари илмий-тадқиқот фаолиятидаги 
камчилик ва нуқсонлар ҳам йиғилиш аъзолари томонидан муҳокама 
этилиб, илмий даража бериш тартиб-таомилларидаги мураккабликлар, 
ўринсиз талаб ва коррупциявий омиллар таълим сифатига таъсир 
кўрсатаётганлиги қайд этилди.
Бюджет маблағларини сарфлаш жараёнидаги талон-торожликлар 
соҳадаги асосий коррупциявий омиллардан бири бўлиб қолаётганлиги, 
ўтган йилда Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 
текширилган 1107 та вазирлик муассасаларининг 1035 таси ёки 
93 фоизида 16,7 млрд. сўмлик молиявий қонунбузарликларга йўл 
қўйилганлиги кўрсатиб ўтилди.
Олий таълим соҳасида йўл қўйилган коррупция ҳолатларининг
асосий сабабларидан бири – ижро интизоми, юридик хизмат фаолияти 
етарли йўлга қўйилмагани, деб кўрсатди комиссия раиси.
Маъруза якунида Бош прокурор Н.Йўлдошев, олий таълим 
масаласига эътиборсиз қаралган вазиятларда юзага келадиган мудҳиш 
оқибатлар ҳақида сўз юритиб, Жанубий Африка Республикаси 
Стелленбосс университети пештоқига ёзиб қўйилган қуйидаги иборани 
иқтибос сифатида келтирди.


61

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish