•
Тўлиқлик (Сотр1е1е)
-
ҳолат (воқеа)ни ҳар
тарафлама ифода этган
ахборот тўлиқ ҳисобланади. Тўлиқ маълумот ишончли бўлади.
•
Қийматли
(Со8!)
-
ахборот уни олишдан кўра кўпроқ фойда келтириши
зарур.
•
Тушунарли (Шйег81апйаЪ1е)
-
ахборот фойдаланувчилар учун қулай
ва тушунарли бўлиши керак.
•
Таъаллуқли (Ке1еуап!)
-
тақдим этилган ахборот масаланинг асосий
жиҳатини қамраб олиши зарур.
•
Мосланувчан (Айар!аЪ1е)
-
ахборот
фойдаланувчининг истак ва
талабига мос
бўлиши керак.
•
Ўз вақтидалик (Т^те1у)
-
ахборот қарор қабул қилиш учун зарур
бўлган вақтда етказиб берилиши зарур.
•
Осон
-
Қулай (Еа§у)
-
ахборотни олиш, ундан фойдаланиш қулай ва
осон бўлиши керак.
Кишилик жамияти ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиб бориши бошқарув тизими
билан бирга унинг механизмларини ҳам такомиллашиб боришини талаб этади.
XXI аср дунё ҳамжамияти томонидан ахборот
технологиялар асри сифатида
эътироф этилмоқда. Ахборот техноологиялар (АТ) ҳозирда давлат ва жамият
ҳаётининг
барча жабҳаларини қамраб олмоқда.
Ҳозирда
дунёда катта ҳажмдаги маълумотларни жамлайдиган, сақлайдиган ва
қайта ишлайдиган махсус серверлар ишлаб турибди. Ушбу серверлар базаларида
мавжуд маълумотларни қайта ишлашни қўлда бажариш имконияти йўқ,
шунинг
учун уларга зарур ишлов бериш ва сақлаш операцияларини бажариш учун
автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланилади.
Ахборот тизимлари ташкилотнинг ишини қўллаб
-
қувватлаш мақсадида
ахборотни бошқариш ва тақдим этишни назарда тутади. Ахборот технологиялари
маълумотларни йиғиш,
сақлаш, узатиш ёки тақдим этиш билан боғлиқ ҳар қандай
ускунани тавсифлайди. Қисқача
айтганда, бу ахборот тизимлари ишлайдиган
аппаратлар
инфратузилмаси, яъни иш столи, ноутбуклар, серверлар ва қаттиқ
дисклар каби қурилмалардир.
Давлат, жамият ва иқтисодиёт таркибий тузилмалари ҳар қандай бошқарув
буғини ўз
фаолиятини юрити
ш
ни ташкил этиш ва ўз функционал вазифаларини
бажаришлари учун ахборотларга эҳтиёж сезади. Қайд
этилганидек ахборотлар
ички ва ташқи манбалардан олиниши мумкин. Шу туфайли бошқаруву тузилмаси
ва ахборотлар тизимида ўзаро боғлиқлик юзага келади.
Бошқарув тизими
стратегик, тактик ва тезкор турларга
бўлинади.
Ушбу бошқарув тизимларининг ҳар бири ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб
ахборотларни шакллантиради ҳамда улар асосида бошқарув қарорлари қабул
қилади. Бошқарув тизимлари учун тақдим этиладиган ахборотлар ҳам бошқарув
иерархиясига мос равишда стратегик, тактик ва тезкор ахборотларга бўлинади.
Бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмлари бўлган молиявий, солиқ ва
бошқарув ҳисоблари маълумотлари асосида тузиладиган ҳисоботлардан
олинадиган маълумотлар барча манбалардан
олинадиган ахборотлар ичида
аниқлик, ҳаққонийлик ва ишончилиги билан аҳамиятли ҳисобланади.