Жараёни ва ўзбекистон ёшлари”


ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/85
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#777668
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85
Bog'liq
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари

ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА 
ЁШЛАРНИНГ ИШТИРОКИ
Исматов Иброҳимжон Муртозо ўғли
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат 
муносабатлари вазирлиги Республика аҳоли бандлиги ва 
меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази кичик илмий ходими
Маълумки, сўнгги йилларда дунё мамлакатлари томонидан амалга оши-
рилаётган ижтимоий-сиёсий соҳалардаги ислоҳатлар замирида ташқи меҳнат 
миграциясини тартибга солиш борасидаги ишларни такомиллаштириш дунё 
ҳамжамиятининг олдида турган асосий вазифаларидан бири сифатида эъти-


48
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
роф этилмоқда. Халқаро миграция ташкилоти (IOM)нинг 2019 йил маълумот-
ларига кўра, дунё аҳолисининг 3.5 фоизи (271 642 105 киши) ташқи меҳнат 
миграция си иштирокчиларидир ва бу рақам сўнги йилларда ортиб бормоқда. 
Асосий эътиборли жиҳатлардан бири шундаки, дунё мигрантлари орасида 15-
29 ёш оралиғидагилар 20,9 фоизни ташкил этаётганлиги ушбу масалага янада 
кўпроқ эътибор бериш кераклигини талаб этади. Ёшларни миграцияга нима 
мажбур этмоқда? Ёки қандай сабаблар бугунги кунда мухожирликка стимул 
беради? Бу каби кўплаб саволларга жавоб топиш мақсадида Республика аҳоли 
бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази йиллар давомида ре-
спубликадан ташқарига меҳнат фаолиятини юритиш учун чиқиб-келаётган 
мигрантлар орасида социологик тадқиқотлар ўтказиб келади. Ўрганишлар 
асосида олинган маълумотлар таҳлилий хулосалар кўринишида кенг оммага 
тақдим этиб борилади.
Ушбу ўрганишлар доирасида амалга оширилаётган таҳлиллар меҳнат ми-
грацияси иштирокчиларининг ижтимоий-демографик таркиби, ташқи меҳнат 
миграция жараёнлари омиллари, йўналишлари, географиясини аниқлаш, ми-
грантларнинг хориждаги яшаш, меҳнат шароитлари, даромадларини баҳолаш, 
уларнинг келгуси режалари, ўзлари яшайдиган жойдаги иш топиш имконият-
лари хусусидаги меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш юзасидан 
фикр ва таклифларини ўз ичига олган.
Айтиш жоизки, ташқи меҳнат миграцияси масалаларини ўрганиш бўйича 
2016 – 2019 йиллар мобайнида олиб борилган таҳлилий хулосалар шуни 
кўрсатмоқдаки, ташқи меҳнат бозорида фаолият юритаётган мигрантлар-
нинг 3/5 қисми ўрта махсус маълумотга эга шахслар бўлиб, сўнгги йилларда 
бу кўрсаткич сезиларли ўсиб бораётганлигини кузатишимиз мумкин. Бунинг 
асосий сабабларидан бири сифатида 30 ёшгача ҳамда касб-ҳунар коллежла-
ри битирувчиси бўлган ёшларнинг ташқи меҳнат миграциясидаги иштироки 
кескин ортиши билан изоҳланмоқда. Аниқланган таҳлилларга кўра жойлар-
даги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни қониқарли эмаслиги натижасида қишлоқ 
аҳолиси шаҳарликларга нисбатан ёшликдан хорижга чиқиб ишлашга интилиши 
аниқланган. Демакки, бундай маълумотлар ҳудудлардаги инфраструктурани 
яхшилаш орқали чет элга ҳеч қандай кафолатсиз кетаётган уқувсиз ва тажриба-
га эга бўлмаган ёш мигрантлар сонини камайтириш мумкинлиги ҳақидаги та-
клифларни тасдиқлайди. Қуйида ёшларнинг миграцияга киришишига туртки 
бўладиган асосий сабаблар кўрсатилган.
2017–2019 йиллардаги тадқиқот натижаларига кўра, яшаш жойида юқори 
ҳақ тўланадиган ишнинг йўқлиги сабаб ёшлар орасида хорижга меҳнат қилишга 
кетувчилар сони ўтган йилларга нисбатан ортганлиги кузатилди. (1-расм)


49
Дунё глобаллашув жараёни ва Ўзбекистон ёшлари
33,8
45,6
4,5
16,8
15,8
55,9
45,4
8,9
13,6
11,4
55,5
58,3
11,5
15,9
9,1
Яшаш жойида юқори ҳақ тўланадиган 
ишнинг йўқлиги
Тўй ўтказиш/ уй-жой ёки автомобил 
сотиб олишга пул топиш учун
Тадбиркорлик фаолиятини бошлашга пул 
топиш учун
оиладаги муоммолар сабаб
бошқа
15-29 ёш мигрантларнинг хорижга бориб 
ишлашига асосий сабаб ва мақсадлари, фоизда 
(1-расм). 
2017
2018
2019
Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 2018 йилда деярли 56 фоизга етган. 
Айниқса 2018 йил давомида истеъмол товарлари, коммунал, транспорт, маи-
ший ва бошқа хизматларнинг нархларини норасмий секторда банд аҳолининг 
даромадларига нисбатан тез суръатларда ортиши хорижга меҳнат қилишга ке-
тувчи мигрантларнинг кўпайишига олиб келган, 2019 йилда эса бу рақамларда 
бироз турғунликни кузатишимиз мумкин. Шу билан биргаликда тадбиркорлик-
ка қизиқиш билдирган, яъни тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун сармоя 
тўплаш мақсадида хорижга борувчи ёшлар сонида шу йиллар даврига нисбатан 
ўсиш тенденцияси кузатилди.
Кузатувлардан яна шулар маълум бўлдики, мигрантларнинг акса-
рияти, яъни 43,2 фоизи сўнгги 3 йил (2017-2019 йиллар)мобайнида 
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга бориш бўйича пассив 
ҳаракатланаётганликларини таъкидлаб бу кўрсаткич энг кўп Жиззах вило-
ятида (68,0%) кузатилган бўлса, энг кам Қорақалпоғистон Республикаси 
(14,7%) ва Хоразм (19,3%)вилоятларида кузатилди. Мамлакатимизнинг ши-
молий қисмида жойлашган ушбу ҳудудлар аҳолиси Қозоғистон Республика-
си ва Россия Федерациясига яқин жойлашганлиги сабабли тез-тез бориб ту-
ришлари кузатилди. Масалан, Хоразм вилояти мигрантларининг 2/5 қисми 
ва Қорақалпоғистон Республикаси мигрантларининг 1/3 қисми сўнгги 3 йил 
мобайнида республиканинг бошқа вилоятларига нисбатан хорижга бир неча-
маротаба кўпроқ бориб келаётганликлари кузатилган.
Маълумки мигрантларнинг кўпчилиги Россия Федерациясида меҳнат 
қилишади ва олинган маълумотларга кўра 15-29 ёш мигрантлар таркибида бу 
давлатда меҳнат қилганларнинг энг кўп қисми Қашқадарё (12,9%), Андижон 
(12,1%) ва Самарқанд (11,6%) вилояти ёшлари ҳиссасига тўғри келади. Урф-
одатлари ва сўзлашув тили ўхшаш бўлганлиги туфайли Қорақалпоғистон Респу-


50

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish